uz_gen_ulb/39/07.txt

1 line
825 B
Plaintext
Raw Normal View History

\v 7 Шу воқеалардан сўнг унинг хўжайинининг хотини Юсуфга нигоҳини қаратиб: “Мен билан ётгин”,- деди. \v 8 Аммо Юсуф буни рад этиб, хўжайинининг хотинига деди: “Мана, менинг хўжайиним хонадонида ҳеч нарсани билмайди ва эга бўлган ҳамма нарсасини менинг қўлимга топширди. \v 9 Бу уйда мендан улуғроқ киши йўқ. У менга сиздан бошқа ҳеч нарсани тақиқламади, чунки сиз унинг хотинисиз. Қандай қилиб мен Худо қаршисида бу қадар буюк ёвузлик ва гуноҳни қиламан?”