uz_gen_ulb/16/01.txt

1 line
986 B
Plaintext
Raw Normal View History

\v 1 Ибромнинг хотини Сорай эса бола туғмас эди. Сорайнинг Ҳожар исмли мисрлик чўриси бор эди. \v 2 Сорай Ибромга: “Мана, Раббий мени туғмаслигим учун қорнимни ёпиб қўйди. Сиз чўримнинг олдига киринг, балки ундан болали бўларман”,- деди. Ибром Сорайнинг сўзига қулоқ солди. \v 3 Ибром Канъан ерида яшаётганидан ўн йил ўтгач, Ибромнинг хотини Сорай ўзининг мисрлик чўриси Ҳожарни олиб, эри Ибромга хотинликка берди. \v 4 Ибром Ҳожарнинг олдига кирганидан сўнг, у ҳомиладор бўлди. Ҳожар ҳомиладор бўлганини кўриб, бекаси Сорайни назарга илмай қўйди.