uz_gen_ulb/14/21.txt

1 line
880 B
Plaintext
Raw Normal View History

\v 21 Садўм подшоҳи Ибромга: “Одамларни менга бергину, мол-мулкни ўзингга ол”,- деди. \v 22 Лекин Ибром Садўм подшоҳига деди: “Мен еру кўкнинг эгаси Раббий, Худойи Таоло ҳақи қўлимни кўтариб айтаманки \v 23 сен: Мен Ибромни бой қилдим, деб айтмаслигинг учун нарсаларингдан, ҳатто ипдан тортиб чориқ боғигача бирор нарса олмайман. \v 24 Фақатгина йигитларнинг еб-ичганлари сенинг харажатларинг бўлсин, ҳамда мен билан жангга борган одамлар: Онер, Эшкўл ва Мамре ўз улушларини олсинлар”.