uz_gen_ulb/12/17.txt

1 line
871 B
Plaintext
Raw Normal View History

\v 17 Аммо Раббий Ибромнинг хотини Сорай туфайли фиръавн ва унинг хонадонини оғир яралар билан шикастлади. \v 18 Шунда фиръавн Ибромни чақириб, унга деди: “Бу нима қилганинг? Бу сенинг хотининг эканини нега менга айтмадинг? \v 19 Нима учун: Бу менинг синглим, деб айтдинг? Мен уни ўзимга хотинликка олишимга сал қолди! Мана хотининг, уни олиб, йўлингдан боравер”. \v 20 Сўнг фиръавн одамларига улар ҳақида фармон берди. Улар Ибромни ва унинг хотинини бор мол-мулки билан кузатиб қўйишди.