uz_gen_ulb/12/01.txt

1 line
649 B
Plaintext
Raw Normal View History

\v 1 Раббий Ибромга деди: “Ўз ерингдан, она юртингдан, ўз отангнинг уйидан чиқиб кет, Мен сенга кўрсатадиган ерга боргин. \v 2 Мен сендан буюк халқ яратаман. Сенга барака бериб, исмингни улуғлайман. Сен баракали бўласан. \v 3 Сени дуо қилаётганларни Мен дуо қиламан, сени лаънатлаётганларни Мен лаънатлайман. Ер юзидаги барча қабилалар сенда барака топадилар”.