uz_gen_ulb/08/20.txt

1 line
921 B
Plaintext
Raw Normal View History

\v 20 Нуҳ эса Раббийга қурбонгоҳ қурди. Сўнг у ҳар бир ҳалол ҳайвондан, ҳар бир ҳалол қушдан олиб, қурбонгоҳ устида уларни тамоман ёндирилиш қурбонлиги сифатида куйдирди. \v 21 Раббий хушбўй ҳидни ҳидлади. Шунда Раббий Ўз юрагида деди: “Энди Мен ерни инсон туфайли бошқа лаънатламайман, чунки инсоннинг юрагидаги фикру хаёли ёшлигидан бузуқдир. Мен энди қилганимдек, ҳамма жонзодни бошқа нобуд қилмайман. \v 22 Бундан буён, ҳали ер турар экан экиш ва йиғиш, совуқ ва иссиқ, ёз ва қиш, кун ва тун ҳеч тугамайди”.