uz_gen_ulb/13/16.txt

1 line
637 B
Plaintext
Raw Normal View History

\v 16 Сенинг уруғингни эса ернинг қумидек кўпайтираман. Агар бирор киши ернинг қумини санай олса, сенинг уруғингни ҳам санаб бўлади. \v 17 Ўрнингдан тургин, бу ернинг узунлигидан кенглигигача юргин, чунки уни Мен сенга бераман”. \v 18 Шундан сўнг Ибром чодирларини кўчириб, Хеброндаги Мамре текислигида яшай бошлади. Ўша жойда у Раббийга қурбонгоҳ қурди.