uz_gen_ulb/47/15.txt

1 line
929 B
Plaintext
Raw Permalink Normal View History

\v 15 Миср ва Канъан ерида кумуш тугагач, бор мисрликлар Юсуфнинг олдига келиб: “Бизга нон беринг. Ахир, нима учун кумушимиз тугагани учун сизнинг ҳузурингизда ўлишимиз керак?”- дедилар. \v 16 Юсуф эса: “Қорамолларингни олиб келинглар. Агар кумушларинг тугаган бўлса, мен сизларга қорамолларинг учун бераман”,- деди. \v 17 Улар Юсуфга қорамолларини олиб келдилар. Юсуф уларга отлар, кичик қорамол подаси, катта қорамол подаси ва эшаклар ўрнига нон берди. Ўша йили уларни барча қорамоллари ҳисобига нон билан боқди.