uz_gen_ulb/42/14.txt

1 line
1007 B
Plaintext
Raw Permalink Normal View History

\v 14 Юсуф уларга деди: “Мен сизларга айғоқчисизлар деганимда, шуни назарда тутган эдим. \v 15 Мана, сизларни қандай синаймиз: Фиръавннинг жони ҳақи қасам ичаман, кичик биродарингиз келмагунича, сизлар бу ердан чиқмайсизлар. \v 16 Орангиздан биттангизни юборинглар, у биродарингизни олиб келсин, сизлар эса шу ерда тутиб туриласизлар. Шундай қилиб, сизлар сўзларингиз ҳақиқатми ёки йўқми, исботлангунича тутқунлиқда бўласизлар. Акс ҳолда, фиръавннинг жони ҳақи қасам ичаман, сизлар айғоқчисизлар”. \v 17 Сўнг уларни уч кунга қўриқчилар назоратига топширди.