uz_gen_ulb/42/01.txt

1 line
692 B
Plaintext
Raw Permalink Normal View History

\v 1 Ёқуб Мисрда дон борлигини билгач, ўғилларига деди: “Нима учун қараб ўтирибсизлар? \v 2 Мана, мен Мисрда дон бор, деб эшитдим. У ерга бориб, биз ўлмасдан яшашимиз учун у ердан дон сотиб олинглар”. \v 3 Шунда Юсуфнинг ўн нафар акаси дон сотиб олиш учун Мисрга кетдилар. \v 4 Ёқуб эса Юсуфнинг укаси Беняминни акалари билан бирга юбормади. “У билан бирор кулфат содир бўлмасин”,- деди у.