uz_gen_ulb/41/14.txt

1 line
731 B
Plaintext
Raw Permalink Normal View History

\v 14 Шунда фиръавн одам юбориб, Юсуфни чақиртирди ва уни шошилинч равишда қамоқдан чиқардилар. У соч-соқолини олди, кийимларини алмаштирди ва фиръавннинг ҳузурига келди. \v 15 Фиръавн Юсуфга: “Мен туш кўрдим ва унинг таъбирини айтиб берувчи йўқ. Сен ҳақингда тушларни талқин қила олади, деб эшитдим”,- деди. \v 16 Юсуф фиръавнга жавоб бериб: “Бу мендан эмас, Худо фиръавнга тинчлик жавобини беради”,- деди.