uz_gen_ulb/35/16.txt

1 line
922 B
Plaintext
Raw Permalink Normal View History

\v 16 Сўнг улар Бейт-Элдан жўнадилар. Эфратаҳга келишларига оз йўл қолганида, Роҳиланинг кўзи ёриди, унинг туғруғи қийин кечди. \v 17 У туғруқда қийналаётганида, туғдирувчи аёл унга: “Қўрқма, буниси ҳам ўғил”,- деди. \v 18 Унинг жони чиқиб, ўлаётганида, унинг исмини Бенони (“Ғамим ўғли”), деб атади. Аммо отаси уни Бенямин (“Ўнг қўлим ўғли”), деб атади. \v 19 Роҳила ўлди ва Эфратаҳ йўлида, яъни Бейт-Леҳемда кўмилди. \v 20 Ёқуб унинг қабри устига ёдгорлик қўйди. Бу ёдгорлик ҳозирги кунларгача Роҳиланинг қабртошидир.