uz_gen_ulb/34/14.txt

1 line
826 B
Plaintext
Raw Permalink Normal View History

\v 14 Уларга шундай дедилар: “Биз бундай қила олмаймиз, синглимизни хатна қилинмаганга бера олмаймиз, чунки бу биз учун шармандаликдир. \v 15 Фақат шу шарт билан рози бўламиз: сизлар ҳам биздек бўлинглар, яъни ҳамма эркак зоти хатна қилинсин. \v 16 Шунда сизларга қизларимизни берамиз ва сизлардан қизларингизни оламиз ҳамда сизлар билан бирга яшаймиз ва бир халқ бўламиз. \v 17 Агар хатна қилиниш учун бизга қулоқ солмасангизлар, биз қизимизни олиб кетамиз”.