uz_gen_ulb/21/14.txt

1 line
748 B
Plaintext
Raw Permalink Normal View History

\v 14 Иброҳим эрталаб барвақт туриб, нон ва бир меш сув олди-да, Ҳожарга берди ва унинг ҳамда боланинг елкасига қўйиб, уларни жўнатиб юборди. Улар кетаётиб, Беир-Шеба чўлида адашиб қолишди. \v 15 Мешдаги сув тугади, шунда Ҳожар болани бир бутанинг тагига ташлаб кетди. \v 16 У кетиб, бир камон ўқи етар масофада ўтирди. Чунки у: “Боланинг ўлимини кўришни истамайман”,- деди. У рўпарада ўтирганича, фарёд кўтариб йиғлади.