uz_gen_ulb/19/01.txt

1 line
919 B
Plaintext
Raw Permalink Normal View History

\v 1 Бу икки фаришта кечқурун Садўмга келдилар. Лўт шаҳар дарвозаси ёнида ўтирар эди. Лўт уларни кўриши биланоқ қарши олиш учун ўрнидан туриб, юзи билан ергача таъзим қилди. \v 2 ”Менинг эгаларим! Қулингизнинг уйига кириб тунанглар, оёқларингизни ювинглар. Эрталаб туриб, яна ўз йўлингизга кетасизлар”,- деди у. Улар эса: “Йўқ, биз кўчада тунаймиз”,- дедилар. \v 3 Лўт эса улардан жуда қаттиқ ўтинди. Шунда улар бурилиб, унинг уйига кирдилар. Лўт улар учун зиёфат тайёрлаб, ачитқисиз нон пиширди ва улар едилар.