uz_gen_ulb/18/16.txt

1 line
890 B
Plaintext
Raw Permalink Normal View History

\v 16 Бу кишилар у ердан туриб, Садўм томонга йўл олдилар. Иброҳим эса уларни кузатиб қўйиш учун улар билан кетди. \v 17 Шунда Раббий деди: “Қиладиган ишимни Иброҳимдан яшираманми? \v 18 Иброҳимдан буюк ва кучли халқ ҳақиқатан ҳам келиб чиқади. Ер юзидаги барча халқлар унда барака топадилар. \v 19 Зеро у ўз ўғилларига ҳамда уй аҳлига ҳақлик ва одилликни амалга ошириш билан Раббийнинг йўлидан боришни буюрсин, деб Мен уни танлаганман. Шунинг учун Раббий Иброҳимга айтганларини бажо келтиради”.