Sherzat_uz_obs/28.md

44 lines
4.1 KiB
Markdown
Raw Permalink Normal View History

2022-11-29 09:07:37 +00:00
# 28. Бой ва нуфузли йигит
![Frame 28-01](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-28-01.jpg)
Бир куни Исонинг олдига бой ва нуфузли йигит келиб, ундан сўрайди: “Раҳмдил Устоз, абадий ҳаётга эга бўлишим учун нима қилишим керак?”. Исо жавоб берди: “Нима учун Мени “раҳмдил” деб атайсан? Фақатгина Худо раҳмдил. Агар абадий ҳаётга эга бўлишни истасанг, Худонинг амрларини бажаргин”.
![Frame 28-02](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-28-02.jpg)
“Айнан қайси амрларни бажаришим керак?” — деб сўради йигит. Исо жавоб қайтарди: “Қотиллик қилма. Турмуш ўртоғингга хиёнат қилма. Ўғрилик қилма. Ёлғон гапирма. Ота-онангни ҳурмат қил ва яқинингни ўзингни севгандай сев”.
![Frame 28-03](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-28-03.jpg)
Йигит эса: “Бу амрларнинг барчасини болалигимдан бажариб келаман. Абадий яшаш учун яна нима қилишим керак?” — деди. Исо унга меҳр билан қаради ва жавоб қайтарди.
![Frame 28-04](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-28-04.jpg)
Исо деди: “Агар сен мукаммал бўлишни истасанг, бор ва барча нарсангни сотиб, пулини камбағалларга тарқат. Шунда сен осмонда хазинага эга бўласан. Кейин қайтиб кел ва Менга эргаш”.
![Frame 28-05](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-28-05.jpg)
Йигит Исонинг сўзларини эшитганидан сўнг, жуда хафа бўлди ва Исонинг олдидан кетди. Ахир, у жуда бой одам эди ва эга бўлган барча нарсасини бериб юборишни истамасди.
![Frame 28-06](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-28-06.jpg)
Исо Ўз шогирдларига: “Бой одамнинг Худо Шоҳлигига кириши жуда қийин! Бойнинг Худо Шоҳлигига киришидан кўра, туянинг игна тешигидан ўтиши осонроқдир” — деди.
![Frame 28-07](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-28-07.jpg)
Исонинг шогирдлари Унинг бу сўзларини эшитиб, ҳайратландилар. Улар: “Ундай бўлса ким қутқарилади?” — деб сўрадилар.
![Frame 28-08](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-28-08.jpg)
Исо Ўз шогирдларига қараб, шундай жавоб берди: “Одамлар ўзини қутқара олмайди. Лекин Худо учун имконсиз нарса йўқ”.
![Frame 28-09](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-28-09.jpg)
Шунда Бутрус Исодан сўради: “Биз, шогирдлар, боримизни қолдириб, Сенга эргашдик. Биз қандай мукофот оламиз?”
![Frame 28-10](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-28-10.jpg)
Исо жавоб берди: “Мен учун уйларини, ака-укаларини, опа-сингилларини, отасини, онасини, болаларини ёки мол-мулкини қолдирган ҳар ким, юз баробар ортиғига эга бўлади. У абадий ҳаётга ҳам эга бўлади. Ва биринчи бўлганларнинг кўплари охирги бўладилар, охиргилар эса биринчи бўладилар”.
_Муқаддас Китоб ҳикояси Матто Хушхабари 19:16-30, Марк Хушхабари 10:17-31 ва Луқо Хушхабари 18:18-30 дан олинган_