Загрузил(а) файлы в ''

This commit is contained in:
Sherzat 2022-11-29 09:07:37 +00:00
parent 203263f58f
commit 4596aa4118
53 changed files with 2635 additions and 0 deletions

67
01.md Normal file
View File

@ -0,0 +1,67 @@
# 1. Дунёнинг яратилиши
![Frame 01-01](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-01-01.jpg)
Азалда ҳаммаси қандай бўлгани ва яратилгани ҳакида. Олти кун ичида Худо борлиқни ва ундаги барча нарсани яратди. Биринчи куни Худо ерни яратди. Худо ҳали бошқа ҳеч нарса яратмагани учун, ер юзи қоронғу ва бўм-бўш эди. Сувнинг устида фақат Худонинг Руҳи кезарди.
![Frame 01-02](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-01-02.jpg)
Шунда Худо: “Ёруғлик бўлсин!” — деди ва ёруғлик пайдо бўлди. Худо ёруғлик яхши эканини кўрди ва уни “кун” деб атади. У ёруғликни зулматдан ажратиб, зулматни “тун” деб атади. Ерни ва ёруғликни Худо биринчи куни яратди.
![Frame 01-03](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-01-03.jpg)
Яратилишнинг иккинчи куни Худо: “Сувни устида гумбаз пайдо бўлсин” — деди ва гумбаз пайдо бўлди. Худо уни “осмон” деб атади.
![Frame 01-04](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-01-04.jpg)
Яратилишнинг учинчи куни Худо: “Сув бирга йиғилсин ва қуруқлик пайдо булсин” — деди. У қуруқликни “ер” деб, сувни эса “денгиз” деб атади. Худо Ўзи яратган барча нарсаларга қаради ва уларнинг яхши эканлигини кўрди.
![Frame 01-05](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-01-05.jpg)
Кейин Худо: “Ер юзида барча турдаги ўсимликлар ва дарахтлар ўссин” деб айтди ва шундай бўлди. Худо Ўзи яратганига қараб, уни яхши эканлигини кўрди.
![Frame 01-06](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-01-06.jpg)
Яратилишнинг тўртинчи куни Худо: “Осмонда ёритқичлар бўлсин!” деб айтди. Ва осмонда қуёш, ой ва юлдузлар пайдо бўлди. Худо уларни ер юзини ёритиш, ҳамда кунларни ва тунларни, йилларни ва фаслларни алмашишини кузатиш учун яратди. Худо Ўзи яратганига қараб, унинг яхши эканлигини кўрди.
![Frame 01-07](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-01-07.jpg)
Бешинчи куни Худо деди: “Сув тирик жониворлар билан тўлсин ва осмонда қушлар учсин!”. Шундай қилиб Худо сувда сузадиган хайвонларни ва барча қушларни яратди. Худо уларга қараб, улар яхши эканлигини кўрди ва уларни баракалади.
![Frame 01-08](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-01-08.jpg)
Яратилишни олтинчи куни Худо: “Ер юзи барча турдаги ҳайвонларга тўлсин” — деб айтди ва Худо айтганидек бўлди. Ҳайвонларнинг баъзилари уй ҳайвонлари эди, баъзилари ёввойи ҳайвонлар ва қолганлари судралувчилар эди. Худо уларга қараб, уларни яхши эканлигини кўрди.
![Frame 01-09](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-01-09.jpg)
Сўнг Худо деди: “Ўз суратимизда, Ўзимизга ўхшаган инсонларни яратамиз. Улар ер ва барча ҳайвонлар устидан ҳокимиятга эга бўладилар”.
![Frame 01-10](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-01-10.jpg)
Худо тупроқни олиб, ундан одамни ясади ва унга ҳаёт нафасини пуфлади. Бу инсон Одам Ато деб номланди. Сўнг Худо катта боғ яратиб, боғни парвариш қилсин деб, Одам Атони у ерга жойлаштирди.
![Frame 01-11](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-01-11.jpg)
Худо боғ ўртасида иккита ўзгача дарахт ўтқазди — ҳаёт дарахти ва яхшилик билан ёмонликни билиш дарахти. Худо Одам Атога боғдаги барча дарахтларнинг мевасини ейишга руҳсат берди, фақат яхшилик ва ёмонликни билиш дарахти меваларини емасликни буюрди. Бу дарахт мевасини ейиши билан ўлишини Одам Атога айтди.
![Frame 01-12](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-01-12.jpg)
Сўнг Худо: “Одамнинг ёлғиз бўлиши яхши эмас. Одам Атога ёрдамчи керак”, деди. Худо унинг олдига ҳайвонларни олиб келди, ва Одам Ато ҳайвонларга ном берди. Аммо ҳеч бир ҳайвон Одам Атога ёрдамчи бўла олмади.
![Frame 01-13](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-01-13.jpg)
Шунда Худо Одам Атога чуқур уйқу юборди. Ухлаб ётганида, қовургаларидан бирини олиб, бу қовурғадан аёлни яратди ва уни Одам Атонинг олдига олиб келди.
![Frame 01-14](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-01-14.jpg)
Одам Ато аёлни кўриб деди:- “Ва ниҳоят у менга ўхшаш экан! У аёл бўлади, чунки у эркак кишининг қовурғасидан олинган”. Шу сабабдан инсон ота-онасини қолдириб ўз хотини билан бир тан бўлади.
![Frame 01-15](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-01-15.jpg)
Худо эркак ва аёлни Ўз суратида яратгандан кейин уларни: “фарзанд ва невараларингиз кўп бўлсин, ер юзини тўлдиринглар!”- деб дуо қилди. Худо Ўзи яратганлари яхши эканлигини кўриб жуда хурсанд бўлди. Бу яратилишнинг олтинчи куни эди.
![Frame 01-16](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-01-16.jpg)
Еттинчи кунга келиб Худо Ўз ишларини тугатди. У еттинчи кунни марҳаматлади ва муқаддас деб эълон қилди, чунки У шу кунда яратишни ниҳоясига етказди. Коинот ва бутун борлиқ шу тариқа яратилган эди.
_Муқаддас Китоб ҳикояси Ибтидо 1-2 дан олинган_

51
02.md Normal file
View File

@ -0,0 +1,51 @@
# 2. Дунёда гуноҳ пайдо булмоқда
![Frame 02-01](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-02-01.jpg)
Одам Ато ва унинг хотини Худо улар учун яратган гўзал боғда яшардилар. Улар кийим киймасдилар ва бундан уялмасдилар, чунки у даврда дунёда гуноҳ йуқ эди. Улар боғ бўйлаб сайр қилардилар ва Худо билан мулоқот қилиб яшардилар.
![Frame 02-02](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-02-02.jpg)
Лекин боғда илон бор эди. Илон айёр эди. Бир куни у аёлдан: “Худо сизларга ҳақиқатан ҳам боғдаги барча дарахтларнинг меваларидан ейишни тақиқладими?” — деб сўради.
![Frame 02-03](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-02-03.jpg)
Аёл жавобан: “Худо бизларга яхшилик ва ёмонликни билиш дарахти меваларидан ташқари барча дарахтларнинг меваларини ейишга ижозат берди. Худо биз у дарахтнинг мевасини есак ёки ҳатто унга тегинсак, дарҳол ўлишимизни айтди” — деди.
![Frame 02-04](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-02-04.jpg)
Илон аёлга жавоб қайтарди: “Ёлғон! Ўлмайсизлар. Сизлар бу мевани еганингиздан сўнг Худо каби бўлишингизни, яхшилик ва ёмонликни тушунишингизни У билади”.
![Frame 02-05](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-02-05.jpg)
Аёл бу мева чиройли ва ёқимли эканлигини кўриб, уни узди ва еди. Кейин мевани эрига берди, у ҳам еди.
![Frame 02-06](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-02-06.jpg)
Шу заҳоти Одам Ато ва унинг хотини ҳамма нарсани ўзгача кўришни бошладилар ва улар яланғоч эканликларини тушундилар. Шунда улар ўзларини баргдан ясалган ёпинчиқ билан ёпишга ҳаракат қилдилар.
![Frame 02-07](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-02-07.jpg)
Майин шабада пайти Одам Ато хотини билан Худонинг боғда юрганини эшитиб, бекиниб олишди. Худо Одам Атони чақирди: “Одам, сен қаердасан?” Одам Ато деди: “мен Сени боғда юрганингни эшитиб қўрқиб кетдим ва бекиниб олдим, чунки мен яланғочман”.
![Frame 02-08](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-02-08.jpg)
Шунда Худо сўради: “Ким сенга яланғочсан деб айтди? Балки Мен сенга тақиқлаган дарахт мевасидан егандирсан?” Одам эса: “Сен берган хотин менга бу мевани берди”, деди. Шунда Худо аёлдан сўради: “Нима учун сен бундай қилдинг?” “Мени илон алдади”, деб жавоб берди аёл.
![Frame 02-09](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-02-09.jpg)
Худо илонга деди: “Сен энди лаънатисан — сен ерда судралиб юриб тупроқ ейсан. Сен ва хотин душман бўласизлар. Авлодларингиз ҳам бир бирига душман бўлади. Сен аёл авлодини товонидан чақасан, у эса сенинг бошингни янчади”.
![Frame 02-10](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-02-10.jpg)
Сўнг Худо аёлга деди: “Сенинг ҳомиладорлигингни азобли, туғишингни жуда оғриқли қиламан. Сен эрингга эгалик қилишни истайсан, лекин у сенга бош бўлади”.
![Frame 02-11](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-02-11.jpg)
Кейин Худо эркакка деди: “Сен хотинингга қулоқ солдинг, Менга эса қулоқ солмадинг. Энди ер лаънатланган, ундан ҳосил олиш учун машаққат билан меҳнат қилишинг керак. Сўнг ўласан, ва сенинг тананг ерга қайтади”. Эркак ўз хотинига Момо Ҳаво деб исм берди, бу исм “ҳаёт берувчи” маъносини англатади, чунки у барча одамларнинг онаси бўлиши керак эди. Худо Одам Ато ва Момо Ҳавога ҳайвонларнинг терисидан кийимлар берди.
![Frame 02-12](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-02-12.jpg)
Сўнг Худо деди: “Энди инсонлар биздек, яхшилик ва ёмонликни биладиган бўлдилар. Улар ҳаёт дарахти мевасини еб, абадий яшашларига йўл қўймаслик керак”. Шунинг учун Худо Одам Ато ва Момо Ҳавони боғдан ҳайдаб, кираверишга қудратли фаришталарни қўйди, токи ҳеч ким ҳаёт дарахти меваларидан ея олмасин.
_Муқаддас Китоб ҳикояси Ибтидо 3 дан олинган_

67
03.md Normal file
View File

@ -0,0 +1,67 @@
# 3. Сув тошқини
![Frame 03-01](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-03-01.jpg)
Орадан кўп йил ўтди. Дунёда одамлар анча кўпайди. Одамлар жуда баджаҳл ва бағритош эди. Улар шунчалар бузуқ эди-ки, Худо бутун дунёни тошқин орқали йўқ қилиб юборишга қарор қилди.
![Frame 03-02](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-03-02.jpg)
Одамларнинг орасидан Худога фақатгина Нуҳ маъқул келарди, чунки у гуноҳкор инсонларнинг орасида солиҳ ҳаёт кечирарди. Худо Нуҳга ер юзига кучли тошқин юбормоқчи эканлигини ва шунинг учун Нуҳ кема қуриши кераклигини айтди.
![Frame 03-03](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-03-03.jpg)
Бу катта ёғоч кеманинг узунлиги 140 метр, кенглиги 23 метр ва баландлиги 13,5 метр бўлиб, у уч қават, кўплаб бўлмалар, том ва деразадан иборат бўлиши керак эди. Нуҳ, унинг оиласи ва қуруқликдаги ҳайвонлар кеманинг ичига кириб, тошқиндан қутқарилишлари керак эди.
![Frame 03-04](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-03-04.jpg)
Нуҳ Худога итоат қилди. У уч ўғли билан биргаликда кемани ҳудди Ҳудо айтганидек қилиб қурди. Кема ғоят катта бўлгани сабабли, уни қуриш учун Нуҳга кўп йиллар керак бўлди.
![Frame 03-05](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-03-05.jpg)
Худо Нуҳга унинг ўзига, оиласига ва ҳайвонларга етарли озуқа олишни буюрди. Ҳаммаси тайёр бўлганидан кейин Худо Нуҳга деди: “Вақт келди!”. Нуҳ хотини, уч угли-ю келинлари билан кеманинг ичига кирди. Хаммаси бўлиб улар саккиз киши эди.
![Frame 03-06](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-03-06.jpg)
Худо Нуҳга кеманинг ичига барча ҳайвонлардан ва қушлардан битта эркак ва битта урғочи олишни буюрди, токи улар тошқиндан қутқарилсин. Бундан ташқари қурбонлик учун тўғри келадиган ҳайвонлардан етти эркак ва етти урғочини олишни хам буюрди. Уларнинг барчаси кеманинг ичига кирганидан сўнг, Худонинг Ўзи уларнинг орқасидан эшикни ёпди.
![Frame 03-07](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-03-07.jpg)
Кейин ёмғир бошланди ва қирқ кун-у қирқ тун давомида тўхтамасдан ёғди! Ёмғир тинмасди! Сувнинг оқими ернинг тагидан ҳам уриб чиқарди. Бутун ер юзи, ҳатто энг баланд тоғлар ҳам сувнинг тагида қолиб кетди.
![Frame 03-08](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-03-08.jpg)
Қуруқликда яшаган барча одамлар-у ҳайвонлар нобуд бўлди. Лекин кеманинг ичидагилар ўлимдан қутқарилиб қолдилар.
![Frame 03-09](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-03-09.jpg)
Ёмғир тугагандан кейин кема яна беш ой сувда сузиб юрди. Вақт ўтиши билан сув камая бошлади. Бир кун келиб кема тоғ устида тўхтади, лекин ер юзи ҳали ҳам сув билан қопланган эди. Уч ойдан кейин тоғларнинг чўққилари кўрина бошлади.
![Frame 03-10](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-03-10.jpg)
Орадан яна қирқ кун ўтгандан кейин Нуҳ ер қуриганлигини билиш мақсадида кемадан қарғани учиради. Лекин қарға айланиб, қўнишга жой тополмай кемага қайтиб келади.
![Frame 03-11](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-03-11.jpg)
Сўнгра Нух каптарни учиради. Лекин у ҳам қуруқ ер тополмай кемага қайтиб келади. Бир хафтадан кейин Нух каптарни яна бир марта учириб юборади. Бу сафар эса каптар зайтун дарахтининг баргини олиб келади. Аста-секин ер юзида сув камайиб, ўсимликлар яна ўса бошлайди!
![Frame 03-12](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-03-12.jpg)
Бир хафта ўтгандан кейин Нуҳ учинчи марта каптарни учирди. Бу сафар каптар қўнишга жой топди ва қайтиб келмади. Чунки ер қурий бошлаган эди!
![Frame 03-13](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-03-13.jpg)
Икки ойдан сўнг Худо Нуҳга деди: “Энди сен оиланг ва барча жониворлар билан кемадан чиқишинг мумкин. Фарзанд ва невараларингиз кўп бўлсин! Ер юзини тўлдиринглар!”. Шундан кейин Нуҳ оиласи билан кемадан чиқди.
![Frame 03-14](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-03-14.jpg)
Сўнг Нуҳ қурбонгоҳ қуриб, қурбонликка келтирилиши мумкин бўлган ҳайвонларнинг ҳар бир туридан бир нечтасини қурбонликка келтирди. Худо бу қурбонликдан мамнун бўлиб, Нуҳни ва унинг оиласини баракалади.
![Frame 03-15](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-03-15.jpg)
Худо яна шундай деди: “Ваъда бериб айтаманки, одамларнинг ёвуз ишлари учун энди ерни ҳеч қачон лаънатламайман, инсонлар болалигидан гуноҳ қилишларига қарамасдан, дунёни тошқин билан йўқ қилмайман”.
![Frame 03-16](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-03-16.jpg)
Ваъданинг белгиси сифатида Худо илк бор камалакни пайдо қилди. Ва ҳар сафар осмонда камалак пайдо бўлганида, ерга тошқин юбормайман, деб берган ваъдасини ёдга олишини айтди.
_Муқаддас Китоб ҳикояси Ибтидо 6-9 дан олинган_

39
04.md Normal file
View File

@ -0,0 +1,39 @@
# 4. Худонинг Ибром билан аҳди
![Frame 04-01](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-04-01.jpg)
Сув тошқинидан кўп йил ўтиб, дунёда яна одамлар кўпайди ва улар аввалгидек бағритош бўлиб, Худога ва бир-бирига қарши гуноҳ қила бошлади. У даврда одамлар ягона тилда гапирардилар. Худо одамларга дунё бўйлаб тарқалишни буюрган бўлса-да, улар бирга йиғилдилар ва шаҳар қуришни бошладилар.
![Frame 04-02](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-04-02.jpg)
Одамлар жуда мағрур эди. Улар Худога қулоқ солишни ва У айтганидек яшашни истамасдилар. Улар ҳатто бутун ер юзи бўйлаб тарқамасдан, балки ўзларининг номини улуғ қилиш учун, самогача етадиган баланд минора қуришни бошладилар. Худо одамлар бу ёвуз ишида давом этсалар, улар янада кўпроқ гуноҳ қилишларини кўрди.
![Frame 04-03](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-04-03.jpg)
Кейин Худо одамларнинг умумий тилини турли тилларга алмаштирди ва уларни бутун дунё бўйлаб тарқатиб юборди. Улар қуришни бошлаган шаҳарни Бобил деб номладилар, бу “аралаштирилган” деган маънони англатади.
![Frame 04-04](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-04-04.jpg)
Юз йиллар ўтгач, Худо Ибром исмли одамга мурожаат қилди. Худо унга деди: “Ўз юртингни ва қариндошларингни тарк эт ва Мен сенга кўрсатадиган ерга бор. Мен сени баракалайман ва сендан буюк халқ яратаман. Исмингни улуғ қиламан. Мен сени баракалаганларни баракалайман ва сени лаънатлаганларни лаънатлайман. Ер юзидаги барча халқлар сен туфайли баракага эга бўладилар”.
![Frame 04-05](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-04-05.jpg)
Ибром Худога итоат қилди. Хотини Сорайни, ҳамма хизматкорларини ва бутун мол-мулкини олиб, Худо буюрган Канъон юртига борди.
![Frame 04-06](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-04-06.jpg)
Ибром Канъон юртига келганида Худо унга деди: “Атрофингга қара, сен кўриб турган бу ерларни сенга ва сенинг наслингга абадий эгаликка бераман”. Шундан кейин Ибром у ерга жойлашди.
![Frame 04-07](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-04-07.jpg)
Ўша ерда Эгамиз Худонинг Маликсидиқ исмли руҳонийси бор эди. Бир куни Ибром жангдан кейин, ўз жиянини озод қилиб қайтаётганида Маликсидиқни учратди. У Ибромни дуо қилиб: “Еру-кўкни яратган Эгамиз Худо Ибромни баракаласин” деди. Ибром эса бор мол-мулкининг ўндан бир қисмини Маликсидиққа берди.
![Frame 04-08](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-04-08.jpg)
Кўп йиллар ўтди, аммо Ибром ва Сорайнинг фарзандлари йўқ эди. Худо яна Ибромга мурожаат қилиб, унга ўғилни ва осмонда қанча юлдуз бўлса, шунча наслни ваъда қилди. Ибром Худонинг ваъдасига ишонди ва шу ишончи учун Худо Ибромни солиҳ деб эълон қилди.
![Frame 04-09](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-04-09.jpg)
Сўнг Худо Ибром билан аҳд тузди. Одатда аҳд бир-бирлари олдида маълум мажбуриятларни бажаришга келишган икки инсон орасида тузилади. Аммо бу сафар Худонинг Ўзи Ибром билан аҳд тузиб, Ибромда ўғил туғилишини ва бу ўғил унинг меросхўри бўлишини ваъда қилди. Худо бу аҳдни тузаётганида Канъон ерини Ибром наслига берди. Сўнг туш орқали унинг насли билан нима бўлишини аён қилди. Бу ҳодисалардан сўнг кўп вақт ўтди, аммо Ибром ҳамон фарзандсиз эди.
_Муқаддас Китоб ҳикояси Ибтидо 11-15 дан олинган_

43
05.md Normal file
View File

@ -0,0 +1,43 @@
# 5. Ваъда қилинган ўғил
![Frame 05-01](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-05-01.jpg)
Ибром ва Сорай Канъонга кўчиб келганига ўн йил бўлган бўлса ҳам, улар фарзанд кўрмади. Шунда Ибромнинг хотини Сорай унга деди: “Худо менга шу пайтгача фарзанд кўришга руҳсат бермади, энди эса мен қариб қолдим, туға олмайман. Шунинг учун, мана сизга менинг чўрим Ҳожар, унинг олдига киринг ва у менга фарзанд туғиб берсин”.
![Frame 05-02](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-05-02.jpg)
Ибром ҳудди шундай қилди. Ҳожар ҳомиладор бўлиб, ўзини Сорайдан юқори деб била бошлади. Сорай эса бунда Ибромни айбларди. Орадан вақт ўтиб Ҳожар ўғил туғди ва Ибром унга Исмоил деб исм берди. Исмоил ўн уч ёшга кирганида, Худо яна Ибромга мурожаат қилди.
![Frame 05-03](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-05-03.jpg)
Худо деди: “Мен Қодир Худоман. Мен сен билан аҳд тузаман”. Ибром Худони эшитиб, эҳтиром билан тиз чўкиб бош эгди. Худо давом этди: “Сен кўп халқларнинг отаси бўласан. Мен сенга ва сенинг наслингга Канъон юртини бераман ва уларнинг Худоси бўламан. Сен оилангдаги ҳар бир ўғил болани ва эркакни суннат қилишинг керак”.
![Frame 05-04](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-05-04.jpg)
“Хотининг Сорай ўғил туғади — Мен сенга ваъда қилган ўғил шу бўлади. Унга Исҳоқ деб исм берасан. Мен у билан аҳд тузаман ва ундан буюк бир халқ яратаман. Исмоилдан ҳам буюк халқ пайдо бўлади, лекин аҳдим Исҳоқ билан бўлади”. Кейин Худо “Ибром” исмини “Иброҳим” деб ўзгартирди, бу исм “кўпларнинг отаси” деган маънони англатади. Худо “Сорай” исмини “Сора” деб ўзгартирди, бу исм “Малика” деган маънони англатади.
![Frame 05-05](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-05-05.jpg)
Ўша куни Иброҳим ўз уйидаги барча ўғил болалар ва эракларни суннат қилди. Орадан тахминан бир йил ўтиб, Иброҳим юз ёшга кирганда, Сора эса тўқсон ёш бўлганида Иброҳимга ўғил туғиб берди. Худо айтганидай унга Исхоқ деб исм қўйишди.
![Frame 05-06](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-05-06.jpg)
Исҳоқ ҳали бола бўлганида, Худо Иброҳимнинг имонини синашга қарор қилди. Унга: “Ягона ўғлинг Исҳоқни Мен учун қурбон қил” — деди. Иброҳим бу сафар ҳам Худога итоат қилди ва ўғлини қурбонликка келтиришга тайёрланди.
![Frame 05-07](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-05-07.jpg)
Иброҳим Исҳоқни қурбонлик келтириладиган жойга олиб кетаётганда, ўғли сўради: “Ота, қурбонлик келтириш учун бизда ўтин бор, лекин қўзи қани?” Иброҳим жавоб бериб деди: “Ўғлим, қурбонлик учун қўзини Худонинг ўзи беради”.
![Frame 05-08](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-05-08.jpg)
Улар қурбонлик келтириладиган жойга етиб келганларида, Иброҳим ўз ўғли Исҳоқни боғлади ва уни қурбонгоҳга ётқизди. У ўғлини ўлдиришга тайёр бўлиб турганида Худо Иброҳимга: “Тўхта! Болага тегма! Мендан қўрқишингни билдим, чунки сен Мен учун ягона ўғлингни аямадинг”, деди.
![Frame 05-09](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-05-09.jpg)
Шунда Иброҳим узоқ бўлмаган жойда чакалакларга ўралашиб қолган қўчқорни кўрди. Бу қўчқорни уларга Худо, Исҳоқнинг ўрнига қурбонликка келтиришлари учун берган эди. Иброҳим хурсанд бўлиб қўчқорни қурбонликка келтирди.
![Frame 05-10](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-05-10.jpg)
Худо Иброҳимга шундай деди: “Менга борингни, ҳатто ягона ўғлингни ҳам беришга тайёр бўлганинг учун, сени баракалайман, деб ваъда бераман. Сенинг наслинг осмондаги юлдузлардан ҳам кўп бўлади. Менга итоат этганинг учун, сен орқали дунёдаги барча халқларни баракалайман!”
_Муқаддас Китоб ҳикояси Ибтидо 16-22 дан олинган_

31
06.md Normal file
View File

@ -0,0 +1,31 @@
# 6. Худо Исҳоққа ғамхўрлик қилади
![Frame 06-01](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-06-01.jpg)
Вақт ўтиб борарди. Иброҳим қариб қолди, унинг ўғли Исҳоқ эса улғайди. Бир куни Иброҳим хизматкорларидан бирини Исҳоққа келин топиш учун ўзининг қариндошлари яшайдиган юртга юборди.
![Frame 06-02](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-06-02.jpg)
Хизматкор узоқ йўл босиб ўтиб, Иброҳимнинг қариндошлари юртига етиб келди ва у ерда Худо уни Ривқонинг олдига олиб борди. Ривқо Иброҳим укасининг набираси эди.
![Frame 06-03](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-06-03.jpg)
Ривқо оиласини қолдириб, хизматкор билан Исхоқнинг олдига боришга рози бўлди. У келганида Исхоқ дарҳол унга уйланди.
![Frame 06-04](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-06-04.jpg)
Кўп йиллар ўтди. Иброҳим вафот этди, Худо Иброҳим билан тузган аҳди бўйича Исҳоқни баракалади. Бу аҳдга кўра Худо Иброҳимга сон-саноқсиз насл ваъда қилган эди. Лекин Исҳоқнинг хотини Ривқо фарзандсиз эди.
![Frame 06-05](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-06-05.jpg)
Исхоқ хотини Ривқо учун ибодат қилди ва Худо унга эгизак ҳомила берди. Аммо гўдаклар онасининг қорнида бир-бирлари билан кураша бошладилар. Шунда Ривқо Худодан: “Нима учун бундай бўляпти?” деб сўради.
![Frame 06-06](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-06-06.jpg)
Худо Ривқога жавоб берди: “Сендан икки ўғил туғилади. Уларнинг наслидан икки турли халқ пайдо бўлади. Бу халқлар бир-бири билан курашадилар. Аммо тўнғич ўғилдан пайдо бўлган халқ, кенжа ўғилдан пайдо бўлган халққа бўйсунишига тўғри келади”.
![Frame 06-07](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-06-07.jpg)
Вақти келганда, Ривқо эгизакларни дунёга келтирди. Тўнғич ўғил қип-қизил бўлиб туғилди, унинг танаси тук билан қопланган эди. Унга Эсов деб исм бердилар. Кенжа ўғил эса Эсовнинг кетидан, унинг товонини ушлаб туғилди. Унга Ёқуб деб исм бердилар.
_Муқаддас Китоб ҳикояси Ибтидо 24:1-25:26 дан олинган_

43
07.md Normal file
View File

@ -0,0 +1,43 @@
# 7. Худо Ёқубни баракалайди
![Frame 07-01](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-07-01.jpg)
Ака-ука улғаярди. Эсов ов қилишни хуш кўрарди, Ёқуб эса вақтини уйда ўтказишни. Исҳоқ кўпроқ Эсовни яхши кўрарди, Ривқо эса Ёқубни.
![Frame 07-02](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-07-02.jpg)
Бир куни Эсов овдан жуда оч қайтди. У Ёқубга: “Тайёрлаган таомингдан менга бер” — деди. Ёқуб эса: “Аввал менга тўнғич ўғил деб ҳисобланиш ҳуқуқини ваъда қилгин” — деди. Эсов Ёқубга бу ҳуқуқни ваъда қилди, кейин Ёқуб у билан таомини улашди.
![Frame 07-03](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-07-03.jpg)
Исҳоқ Эсовни дуо қилишни хоҳлаган эди, лекин Ёқубни дуо қилди, чунки Ривқо ва Ёқуб уни алдадилар. Ёқуб отасининг олдига келиб ўзини Эсов деб кўрсатди. У Эсовнинг кийимларини кийиб, бўйинини ва қўлларини эчки териcи билан ўради. Исҳоқ қариб, кўзлари заиф бўлиб қолган эди ва шунинг учун ёлғонни сезмади.
![Frame 07-04](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-07-04.jpg)
Ёқуб Исхоқни олдига келиб: “Мен Эсовман. Сизнинг дуоингизни олгани келдим” деди. Исҳоқ эчкининг жунига тегиниб ва кийимларнинг ҳидини сезиб, уни Эсов деб ўйлади ва Ёқубни дуо қилди.
![Frame 07-05](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-07-05.jpg)
Ёқуб Эсовга тегишли бўлган дуони алдов йўли билан олгани учун, Эсов ундан нафратлана бошлади. Шунинг учун отаси ўлганидан кейин, Ёқубни ўлдиришни ният қилди.
![Frame 07-06](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-07-06.jpg)
Лекин Ривқо Эсовнинг бу ниятини билиб қолганидан сўнг, Исҳоқ билан келишиб, Ёқубни узоқ мамлакатга, Ривқонинг қариндошлари олдига жўнатиб юборди.
![Frame 07-07](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-07-07.jpg)
Ёқуб у ерда анча йил яшади. Бу вақт ичида у уйланди, ўн икки ўғил ва бир қизли бўлди. Худо уни бой-бадавлат инсон қилди.
![Frame 07-08](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-07-08.jpg)
Йигирма йил ўз уйидан йироқда яшагандан сўнг, Ёқуб оиласини, хизматкорларини ва подаларини олиб, Канъонга қайтишга қарор қилди.
![Frame 07-09](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-07-09.jpg)
Ёқуб Эсовдан жуда қўрқар эди, чунки унинг фикрича, акаси ҳали ҳам уни ўлдириш ниятида эди. Шунинг учун у Эсовга чорванинг катта подаларини совға тариқасида жўнатди. Подани Эсов олдига ҳайдаб келган хизматкорлар шундай дедилар: “Қулингиз Ёқуб бу чорвани сизга совға қиляпти. Унинг ўзи ҳам яқинда келади”.
![Frame 07-10](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-07-10.jpg)
Аммо Эсов Ёқубни ўлдириш ниятидан қайтган эди. Аксинча, у яна укасини кўришидан хурсанд бўлаётган эди. Шундан кейин ака-ука Канъонда тинч-тотув яшадилар. Сўнг Исҳоқ вафот этди, Ёқуб билан Эсов уни дафн қилдилар. Худонинг Иброҳимга берган аҳд ваъдаси Исҳоқдан сўнг Ёқубга ўтди.
_Муқаддас Китоб ҳикояси Ибтидо 25:27-33:20 дан олинган_

63
08.md Normal file
View File

@ -0,0 +1,63 @@
# 8. Худо Юсуфни ва унинг оиласини қутқаради
![Frame 08-01](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-08-01.jpg)
Орадан кўп йиллар ўтиб, Ёқуб кексаяди, унинг фарзандлари эса улғаяди. Бир куни Ёқуб ўзининг севикли фарзанди Юсуфни катта акаларини йўқлаш учун юборади.
![Frame 08-02](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-08-02.jpg)
Юсуфнинг акалари уни ёмон кўрардилар, чунки отаси уни бошқа ўғилларидан кўра кўпроқ яхши кўрарди, бунинг устига Юсуф тушларида ўзини акаларидан устун бўлганини кўрарди. Юсуф акаларининг олдига келганида, улар укасини тутиб олиб, қул сотувчиларига сотиб юборишди.
![Frame 08-03](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-08-03.jpg)
Уйга қайтишдан аввал, акалари Юсуфнинг кийимларини йиртиб, унга эчкининг қонини суркадилар. Кейин Ёқуб Юсуфни ёввойи хайвон ғажиб кетди деб ўйлаши учун, бу кийимларни отасига кўрсатдилар. Ёқуб унинг севимли ўғли ҳалок бўлганидан ғамга ботди.
![Frame 08-04](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-08-04.jpg)
Қул сотувчилари Юсуфни Мисрга олиб кетдилар. У даврларда Миср катта ва қудратли давлат бўлиб, Нил дарёси бўйида жойлашган эди. Қул сотувчилари Юсуфни қул сифатида Пўтифар исмли мисрлик бой амалдорга сотдилар. Худо эса Юсуфни баракаларди. У яхши хизматкор бўлиб, хўжайини учун қилган барча ишда муваффақиятга эришарди.
![Frame 08-05](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-08-05.jpg)
Юсуф Пўтифарнинг хотинига ёқиб қолди. У Юсуфни йўлдан оздиришга ҳаракат қилди, лекин Юсуф Худога қарши гуноҳ қилишдан бош тортди. Пўтифарнинг хотини ғазабланиб, Юсуфни унга шилқимлик қилганида ёлғон айблади. Юсуфни ҳибсга олиб, зиндонга ташладилар. Аммо Юсуф зиндонда ҳам Худога содиқ қоларди ва Худо уни баракаларди.
![Frame 08-06](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-08-06.jpg)
Орадан икки йил ўтди. Юсуф айбдор бўлмаса-да, ҳамон зиндонда эди. Бир кеча фиръавн (мисрликлар ўз шоҳларини шундай атардилар) уни жуда ташвишга солган иккита туш кўрди. Фиръавннинг маслаҳатчиларидан ҳеч бири унга бу тушларнинг маъносини тушунтира олмади.
![Frame 08-07](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-08-07.jpg)
Худо Юсуфга тушларнинг таъбирини айтиш қобилиятини берганди. Шунинг учун фиръавн Юсуфни зиндондан келтиришни буюрди. Юсуф бу тушларни таъбир қила олди. У фиръавнга шундай деди: “Худо етти серҳосил йил беради, кейин эса етти йиллик очарчилик келади”.
![Frame 08-08](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-08-08.jpg)
Юсуф фиръавнда шундай таассурот қолдирдики, у Юсуфни бутун Мисрда ўзидан кейинги иккинчи одам қилиб тайинлади!
![Frame 08-09](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-08-09.jpg)
Серҳосил етти йил давомида Юсуф Миср шаҳарлари атрофидаги далалардан дон йиғиб, шаҳарларда дон заҳиралари яратди. Дон шунчалик кўп эдики, унинг ҳисобини билиш имконсиз эди. Етти йилик очарчилик бошланганида Юсуф бу донларни халққа сота бошлади ва улар нонга муҳтож бўлмадилар.
![Frame 08-10](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-08-10.jpg)
Очарчилик нафақат Мисрда, балки Ёқуб ва унинг оиласи яшаётган Канъонда ҳам шавқатсиз эди.
![Frame 08-11](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-08-11.jpg)
Ёқуб тўнғич ўғилларини Мисрга дон сотиб олиш учун юборди. Улар дон сотиб олиш учун келганларида, Юсуф акаларини кўрди ва таниди. Лекин акалари уни танимадилар.
![Frame 08-12](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-08-12.jpg)
Юсуф ўз акаларини синаб, улар ўзгарганига амин бўлмоқчи эди. Акалари ўзгарганини тушуниб, уларга шундай деди: “Мен сизларнинг укангиз Юсуфман! Қўрқманглар! Сизлар мени қулликка сотиб ёмон иш қилдингиз, аммо Худо бу ёмонликни яхшиликка ўзгартирди! Мисрга яшагани келинглар. Мен сизларга ва оилаларингизга ғамхўрлик қиламан”.
![Frame 08-13](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-08-13.jpg)
Юсуфнинг ака-укалари уйга қайтганларида, Юсуфнинг тириклиги ҳақида оталари Ёқубга сўзлаб бердилар. Ёқуб ғоят бахтиёр эди.
![Frame 08-14](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-08-14.jpg)
Жуда кексайган бўлса ҳам, Ёқуб бутун оиласи билан Мисрга кўчиб борди, ва улар у ерга жойлашдилар. Вафотидан олдин Ёқуб ҳар бир ўғлини дуо қилди.
![Frame 08-15](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-08-15.jpg)
Худонинг Иброҳимга берган аҳд ваъдалари Исҳоққа ўтди, ундан сўнг Ёқубга, ундан кейин эса Ёқубнинг ўн икки ўғлига ва уларнинг оилаларига ўтди. Ўн икки ўғилнинг авлодлари Исроилнинг ўн икки қабиласи бўлдилар.
_Муқаддас Китоб ҳикояси Ибтидо 37-50 дан олинган_

63
09.md Normal file
View File

@ -0,0 +1,63 @@
# 9. Худо Мусони чақиради
![Frame 09-01](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-09-01.jpg)
Юсуфнинг вафотидан сўнг унинг барча қариндошлари Мисрда қолдилар. Улар ва уларнинг авлодлари у ерда кўп йил яшадилар ва уларнинг фарзандлари кўп бўлди. Уларни исроилликлар деб атардилар.
![Frame 09-02](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-09-02.jpg)
Орадан асрлар ўтди. Исроилликларнинг сони анча кўпайди. Мисрликлар Юсуфни ва у қилган ишларни унутиб юбордилар. Исроилликлар шунчалар кўпайдиларки, мисрликлар улардан қўрқа бошладилар. Ўша даврда ҳукм сурган фиръавн исроилликларни қулларга айлантирди.
![Frame 09-03](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-09-03.jpg)
Мисрликлар исроилликларни кўп бинолар, ҳатто шаҳарлар қуришга мажбурлардилар. Оғир меҳнат туфайли исроилликларнинг ҳаёти машаққатли бўла бошлади. Лекин Худо уларга барака берарди ва улар кўп фарзанд кўрардилар.
![Frame 09-04](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-09-04.jpg)
Фиръавн исроилликлар кўп фарзандли бўлаётганини кўрарди. Шунда у ҳалққа исроилликларнинг ўғил чақалокларини Нил дарёсига ташлаб, уларни ўлдиришни буюрди.
![Frame 09-05](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-09-05.jpg)
Ўша вақтда бир исроиллик аёл ўғил туғди ва у гўдакни узоқ вақт яшириб юрди.
![Frame 09-06](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-09-06.jpg)
Болани яшириш имконсиз бўла бошлаганидан сўнг, онаси уни ўлимдан қутқариш учун саватга солди ва Нил дарёсидаги қамишзорда қолдирди. Боланинг опаси у билан нима бўлишини кузатиб турар эди.
![Frame 09-07](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-09-07.jpg)
Шу вақтда фиръавннинг қизи чўмилиш учун Нилга келди. У саватни кўриб қолиб, унинг ичига қаради. Чақалоқни кўриб, унга раҳми келди. Ўша ерда турган чақалоқнинг опаси фиръавннинг қизига исроиллик энагани ёллашни таклиф қилди. Фиръавннинг қизи бу аёлни чақалоқнинг онаси эканлигини билмай, уни энага сифатида ёллади. Бола ўсиб, она сутига муҳтож бўлишни тўхтатганидан сўнг, онаси уни фиръавннинг қизига қайтариб берди ва у болани ўғилликка олиб, унга Мусо деб исм берди.
![Frame 09-08](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-09-08.jpg)
Мусо улғайди. Кунларнинг бирида у исроиллик қулни мисрлик одам ураётганни кўриб қолди. Мусо ўз халқидан бўлган одамни қутқаришга ҳаракат қилди.
![Frame 09-09](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-09-09.jpg)
Ён атрофда ҳеч ким йўқлигини кўргач, Мусо мисрлик одамни ўлдирди ва унинг танасини қумга кўмиб қўйди. Лекин бу воқеа сир бўлиб қолмади.
![Frame 09-10](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-09-10.jpg)
Мусонинг қилган иши тўғрисидаги хабар фиръавнгача етиб борди. У Мусони ўлдириш тўғрисида буйруқ берди, лекин Мусо Мисрдан чўлга қочиб кетди. Фиръавннинг аскарлари уни топа олмадилар.
![Frame 09-11](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-09-11.jpg)
Мисрдан йироқдаги чўлда Мусо чўпонлик қилди. У ўша ерлик бир аёлга уйланди ва улар икки ўғил фарзадли бўлдилар.
![Frame 09-12](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-09-12.jpg)
Мусо қайнатасининг қўйларини боқиб юрарди. Бир куни у ёниб турган бутани кўриб қолди. Бу бута ёнарди, аммо ёниб тугамасди. Буни кўриш учун Мусо ёниб турган бутага яқинлашди. Шунда унга Худо мурожаат қилди: “Мусо, оёқ кийимингни еч! Сен муқаддас ерда турибсан”.
![Frame 09-13](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-09-13.jpg)
Сўнг Худо шундай деди: “Мен Ўз халқимнинг азобларини кўрдим. Мен сени фиръавн олдига жўнатаман, сен Исроил халқини улар ҳозир қулликда бўлган Мисрдан олиб чиқасан. Мен уларга Канъон ерини бераман. Бу ерларни Мен Иброҳимга, Исҳоққа ва Ёқубга ваъда қилган эдим”.
![Frame 09-14](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-09-14.jpg)
Мусо Худодан сўради: “Халқ мени ким юборганини билишни истасачи? Уларга нима деб жавоб бераман?” Худо шундай жавоб берди: “МЕН ДОИМ БОР БЎЛГАН ХУДОМАН. Уларга ота-боболарингиз Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худоси — Эгангиз сени юборганини айт. Бу абадий Менинг номимдир”.
![Frame 09-15](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-09-15.jpg)
Мусо қўрқиб, фиръавннинг олдига боргиси келмади, чунки у яхши гапира олмасди. Лекин Худо Мусога ёрдамчи қилиб акаси Ҳорунни жўнатди.
_Муқаддас Китоб ҳикояси Чиқиш 1-4 дан олинган_

51
10.md Normal file
View File

@ -0,0 +1,51 @@
# 10. Ўнта офат.
![Frame 10-01](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-10-01.jpg)
Худо Мусони фиръавн Исроил ҳалқини Мисрдан қўйиб юбормаслиги хақида огоҳлантирди. Мусо ва Ҳорун фиръавннинг олдига бориб: “Исроил Худоси шундай демоқда: “Менинг халқимни қўйиб юбор”” дедилар. Лекин фиръавн уларга қулоқ солмади. У нафақат Исроил халқини озодликка қўйиб юбормади, балки уларни янада кўпроқ ишлашга мажбурлади.
![Frame 10-02](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-10-02.jpg)
Мусо ва Ҳорун фиръавннинг олдига бир неча бор келдилар, лекин фиръавн ҳар сафар Исроил халқини қўйиб юборишдан бош тортарди. Шунинг учун Худо Мисрга ўнта даҳшатли офат юборди. Бу офатлар орқали Худо фиръавнни жазолади, ҳамда У фиръавндан ва Мисрнинг барча худоларидан қудратлироқ эканини кўрсатиб қўйди.
![Frame 10-03](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-10-03.jpg)
Биринчи офат шундай эди: Худо Нил дарёси сувини қонга айлантирди. Лекин фиръавн исроилликларни қўйиб юбормади.
![Frame 10-04](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-10-04.jpg)
Сўнг Худо Мисрга жуда катта миқдорда қурбақаларни юборди. Фиръавн Мусога илтижо қилиб, Мисрни қурбақалардан озод қилишни сўради. Мусонинг ибодатидан кейин барча қурбақалар ўлди, лекин фиръавн юрагини тош қилди ва Исроил халқини Мисрдан қўйиб юборишни истамади.
![Frame 10-05](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-10-05.jpg)
Шунинг учун Худо Мисрни майда чивинлар босқини билан жазолади, аммо фиръавн қайсарлик қилишда давом этар эди. Кейин Худо Мисрни пашшалар босқини билан жазолади. Шунда фиръавн Мусо билан Ҳорунни чақириб, агар улар бу офатни тўхтатсалар, Исроил халқи Мисрдан кетиши мумкинлигини айтди. Мусо ибодат қилди ва Худо Мисрдан пашшаларни йўқотди. Аммо фиръавн яна юрагини тош қилиб, Исроил халқини қўйиб юбормади.
![Frame 10-06](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-10-06.jpg)
Шунда Худо мисрликларнинг барча чорвасига ўлат касаллигини юборди. Фиръавн яна юрагини тош қилди ва Исроил халқини қўйиб юбормади.
![Frame 10-07](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-10-07.jpg)
Бундан кейин Худо Мусога фиръавннинг олдида ҳавога кул сочишни буюрди. Мусо буни бажарганида, мисрликларнинг танасида яралар пайдо бўлди, исроилликларда эса яралар йўқ эди. Худо фиръавннинг юрагини тош қилди ва у яна Исроил халқини қўйиб юбормади.
![Frame 10-08](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-10-08.jpg)
Кейин Худо дўл ёғдирди. Дўл мисрликларн ҳосилининг кўп қисмини йўқ қилиб, очиқ ҳаводаги барча тирик жонзодни барбод қилди. Фиръавн Мусо билан Ҳорунни чақириб, уларга шундай деди: “Мен гуноҳ қилдим. Дўл тўхташи учун Худога ибодат қилинглар ва мен сизларни қўйиб юбораман”. Мусо ибодат қилганидан сўнг дўл ёғишдан тўхтади.
![Frame 10-09](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-10-09.jpg)
Лекин фиръавн яна гуноҳ қилди ва тошюрак бўлиб қолди. У исроилликларни қўйиб юбормади.
![Frame 10-10](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-10-10.jpg)
Кейин Худо Мисрга чигирткаларни юборди. Чигирткалар дўлдан омон қолган барча ҳосилни еб кўйди.
![Frame 10-11](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-10-11.jpg)
Кейин Худо уч кун давом этган зулматни юборди. Шунчалик қоронғи эдики, мисрликлар уйларини тарк эта олмасдилар. Исроилликлар яшайдиган ҳудудда эса ёруғ эди.
![Frame 10-12](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-10-12.jpg)
Ҳатто тўққизта офатдан кейин ҳам фиръавн исроилликларга Мисрни тарк этишга йўл қўймади. Фиръавн Худога итоат қилишни истамаганлиги сабабли, Худо бошқа, охирги офатни юборишга қарор қилди. Ушбу офат фиръавнни исроилликларни кўйиб юборишга рози бўлишга мажбур қилиши керак эди.
_Муқаддас Китоб ҳикояси Чиқиш 5-10 дан олинган_

35
11.md Normal file
View File

@ -0,0 +1,35 @@
# 11. Фисиҳ
![Frame 11-01](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-11-01.jpg)
Худо яна Мусо билан Ҳорунни фиръавннинг олдига у исроилликларни қўйиб юборишини айтишлари учун юборди. Улар фиръавн исроилликларни қўйиб юбормаса, Худо Мисрдаги барча тўнғич ўғилларни ўлдириши ҳақида огоҳлантирдилар: бу огоҳлантириш ҳам одамларга, ҳам ҳайвонларга тегишли эди. Буни эшитган фиръавн яна Худога ишонмади ва Унга итоат қилмади.
![Frame 11-02](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-11-02.jpg)
Мисрликларни шафқатсиз жазо кутар эди. Исроилликларнинг тўнғич ўғиллари учун эса Худо қутқарилиш йўлини тайёрлаган эди. Ҳар бир оила нуқсонсиз қўзичоқни танлаб, уни сўйиши керак эди.
![Frame 11-03](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-11-03.jpg)
Худо исроилликларга ушбу қўзичоқнинг қонини олиб, қон билан уйларидаги эшик кесакиларини суртиб, гўштини эса олов устида қовуриб, уни тезда хамиртурушсиз пиширилган нон билан ейишни буюрди. Шунингдек, Худо уларга гўшт ва нон еганларидан кейин Мисрни тарк этишга тайёр туришларини айтди.
![Frame 11-04](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-11-04.jpg)
Исроилликлар барчасини Худо айтганидек қилдилар. Ярим тунда Худо Миср бўйлаб юриб, ҳар бир тўнғич ўғилни ўлдирди.
![Frame 11-05](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-11-05.jpg)
Барча исроилликларнинг уйларида эшик кесакиларига қон суртилган эди ва Худо бу уйларни четлаб ўтди. Уй ичидаги ҳамма хавфсизликда эди. Улар қўзичоқнинг қони туфайли қутқарилиб қолдилар.
![Frame 11-06](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-11-06.jpg)
Фиръавн Худога ишонмади ва Унга итоат қилмади, шунинг учун Худо бутун Мисрни жазолади. У Мисрликларнинг барча тўнғич ўғилларини ўлдирди.
![Frame 11-07](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-11-07.jpg)
Мисрлик ҳар бир тўнғич ўғил: зиндонга ташланган инсоннинг тўнғич фарзандидан тортиб, фиръавнинг тўнғичигача — ҳамма ўлди. Бутун Миср бўйлаб одамлар оғир кулфатдан фиғон чекардилар.
![Frame 11-08](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-11-08.jpg)
Ўша тун фиръавн Мусо билан Ҳорунни чақириб шундай деди: “Барча исроилликларни йиғиб, дарҳол Мисрдан чиқиб кетинглар!” Мисрликлар ҳам Исроил халқи дарҳол кетишини талаб қилишар эди.
_Муқаддас Китоб ҳикояси Чиқиш 11:1-12:33 дан олинган_

59
12.md Normal file
View File

@ -0,0 +1,59 @@
# 12. Чиқиш
![Frame 12-01](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-12-01.jpg)
Исроилликлар Мисрдан хурсандчилик билан чиқардилар. Улар энди қул эмасдилар ва Худо ваъда қилган ерга кетаётган эдилар! Мисрликлар исроилликлар сўраган барча нарсани, ҳатто олтин, кумуш ва қимматбаҳо буюмларни ҳам бердилар. Исроилликлар Мисрдан чиқиб кетаётганларида бошқа ҳалқ вакиллари ҳам Худога ишониб, исроилликлар билан бирга Мисрдан чиқиб кетдилар.
![Frame 12-02](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-12-02.jpg)
Худо ҳамиша улар билан бирга бўлиб, уларни етакларди. Улар шунчаки Унга эргашишлари керак эди. Худо исроилликлар олдида кундуз куни устун шаклидаги булутда, кечаси эса устун шаклидаги оловда юрарди.
![Frame 12-03](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-12-03.jpg)
Бир неча кундан кейин фиръавн ва унинг ҳалқи ўз фикридан қайтдилар. Улар исроилликлар яна уларнинг қули бўлишини хоҳлаб қолдилар. Шунинг учун улар исроилликларнинг изидан қувиб кетдилар. Буни Худо қилган эди, токи барча одамлар Эгамиз фиръавндан ва бутун Миср худоларидан устун эканлигини кўрсинлар.
![Frame 12-04](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-12-04.jpg)
Исроилликлар улар томон яқинлашаётган Миср лашкарини кўрганларида, фиръавн аскарлари ва Қизил денгиз орасида тузоққа тушганларини тушундилар. Улар қаттиқ қўрқиб кетиб, Мусога шундай дердилар: “Чўлда ўлиб кетганимиздан кўра, мисрликларнинг қули бўлиб қолганимиз яхши эди!”
![Frame 12-05](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-12-05.jpg)
Мусо исроилликларга жавоб бериб деди: “Қўрқишни бас қилинглар! Бугун Худо сизлар учун жанг қилади ва сизларни қутқаради”. Сўнг Худо Мусога деди: “Халққа буюр, улар Қизил денгиз томон юрсинлар”.
![Frame 12-06](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-12-06.jpg)
Шу он Исроил халқини етаклаб келаётган устун шаклидаги булут жойидан қўзғалиб, халқ ва Миср лашкари орасига жойлашди. Кечаси эса булут устун кўринишидаги оловга айланди ва мисрликлар тун бўйи исроилликларга яқинлаша олмадилар.
![Frame 12-07](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-12-07.jpg)
Худо Мусога денгиз устида қўлини кўтаришни буюрди. Мусо қўлини кўтарганида Худо шамол юборди. Бу шамол денгиз сувларини ўнгга ва чапга ажратди ва шу тариқа денгизда йўл пайдо бўлди.
![Frame 12-08](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-12-08.jpg)
Исроилликлар денгизни қуруқ йўлдан босиб ўтдилар, уларнинг иккала томонида эса сув деворлари турарди.
![Frame 12-09](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-12-09.jpg)
Исроилликлар қочиб кетаётганини кўриб, мисрликлар қувишда давом этишни қарор қилдилар.
![Frame 12-10](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-12-10.jpg)
Улар денгиздаги йўл бўйлаб исроилликларнинг кетидан шошилдилар. Лекин Худо мисрликларни саросимага тушурди. Уларнинг жанг аравалари лойга ботди ва улар шундай деб қичқирдилар: “Қочамиз! Худонинг Ўзи исроилликлар учун курашмоқда!”
![Frame 12-11](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-12-11.jpg)
Барча исроилликлар денгизнинг нариги томонига ўтганида, Худо Мусога яна бир бор қўлини сувнинг устида кўтаришни буюрди. Мусо ҳудди шундай қилди ва сув яна ўз жойига қайтиб, мисрликларни босди. Мисрнинг бутун лашкари чўкиб кетди.
![Frame 12-12](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-12-12.jpg)
Исроилликлар мисрликларнинг ўлганини кўриб, Худога ишондилар ва Мусо Худонинг пайғамбари эканлигини тан олдилар.
![Frame 12-13](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-12-13.jpg)
Исроилликлар Худо уларни ўлим ва қулликдан қутқарганидан ғоят хурсанд бўлардилар. Энди улар Худога бўйсуниб, Унга эркин хизмат қила олардилар! Исроилликлар ўзлари эга бўлган озодликни нишонлаб, ҳамда Худо уларни Миср лашкаридан қутқаргани учун Уни улуғлаб, кўп қўшиқ куйлардилар.
![Frame 12-14](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-12-14.jpg)
Худо исроилликларга У халққа мисрликлар устидан ғалаба бериб, қулликдан озод қилганини хотирлаб, ҳар йили байрам қилишларини буюрди. Бу байрам Фисиҳ деб аталарди. Фисиҳ байрамига исроилликлар нуқсонсиз қўзичоқни сўйиб, уни хамиртурушсиз пиширилган нон билан ердилар.
_Муқаддас Китоб ҳикояси Чиқиш 12:34-15:21 дан олинган_

63
13.md Normal file
View File

@ -0,0 +1,63 @@
# 13. Худо Исроил билан тузган аҳд
![Frame 13-01](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-13-01.jpg)
Худо исроилликларни Қизил денгиздан олиб ўтганидан сўнг, уларни саҳро орқали Синай номли тоғнинг олдига олиб келди. Айнан шу тоғнинг олдида бир пайтлари Мусо ёниб турган бутани кўрган эди. Исроил халқи ўз чодирларини Синай тоғининг этагига жойлаштирди.
![Frame 13-02](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-13-02.jpg)
Худо Мусога ва Исроил халқига шундай деди: “Агар Менга қулоқ солиб, Мен сизлар билан тузадиган аҳдга содиқ бўлсангиз, Мен учун қадрли бўлиб, руҳонийлар шоҳлиги ва муқаддас халқ бўласизлар”.
![Frame 13-03](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-13-03.jpg)
Худо Мусога халқни учинчи куни Худо билан учрашишга тайёрлаб, уларни муқаддаслашни буюрди. Икки кун давомида халқ бу учрашувга тайёрланди. Учинчи куни Худо Синай тоғининг чўққисига келди. Унинг келиши момақалдироқ, чақмоқ, тутун ва карнайларнинг товуши билан бўлди. Худо Мусони чақирди ва Мусо тоққа кўтарилди.
![Frame 13-04](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-13-04.jpg)
Синай тоғида Худо халқ билан аҳд тузиб, уларга ўнта амрни берди. Худо деди: “Мен — Эгангиз Худоман. Мен сизларни Мисрдаги қулликдан озод қилдим. Бошқа худоларга сиғинманг”.
![Frame 13-05](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-13-05.jpg)
“Бутлар ясаманглар ва уларга сиғинманглар, чунки Мен, Эгангиз, сизларнинг ягона Худойингиз бўлишим керак. Менинг исмимни беҳурмат тилга олманглар. Шанба муқаддас кун эканлигини унутманглар. Яъни, олти кун давомида барча ишингизни бажаринглар, еттинчи кун бўлмиш шанба кунини эса дам олишга ва Мен ҳақимда фикр юритишга бағишланглар”.
![Frame 13-06](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-13-06.jpg)
“Отангизни ва онангизни ҳурмат қилинглар. Одам ўлдирманглар. Турмуш ўртоғингизга нисбатан садоқатни бузманглар. Ўғирламанглар. Ёлғон гапирманглар. Бировнинг хотинига, бировнинг уйига ёки бошқа одамларга тегишли бирор нарсага кўз олайтирманглар”.
![Frame 13-07](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-13-07.jpg)
Бутун халқ Худо берган амрларни бажаришга рози бўлди. Ҳамма ягона Худога тегишли бўлишга ва фақат Унга сажда қилишга рози бўлди.
![Frame 13-08](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-13-08.jpg)
Худо исроиликларга улкан чодир — Учрашув Чодирини қуришни буюрди. Бу чодир қандай қурилишини ва унинг ичига нималар жойлашишини Худо уларга батафсил тушунтирди. Чодирни иккита хонага ажратиб туриш учун катта парда осишни буюрди. Худо парданинг орқасидаги хонага келишини ва у ерда қолишини айтди. Бу хонага фақат олийруҳоний кириши мумкин эди.
![Frame 13-09](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-13-09.jpg)
Худо Ўзига руҳоний қилиб Мусонинг акаси Ҳорунни ва унинг авлодларини танлади. Халқ Учрашув Чодири олдида қурбонгоҳ қуриши керак эди. Худонинг Қонунини бузган ҳар ким шу қурбонгоҳ олдига жонивор келтириши керак эди. Руҳоний бу жониворни сўйиб, Худога қурбонлик қилиб уни қурбонгоҳда куйдириши керак эди. Худо шундай деди: “Бу қурбонликнинг қони гуноҳ қилган одамнинг гуноҳларини қоплайди ва Мен унинг гуноҳларини кўрмайман”. Шу қурбонлик туфайли инсон Худонинг назарида пок бўларди.
![Frame 13-10](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-13-10.jpg)
Бундан ташқари Худо халққа бошқа қонунлар ва қоидалар берди. Агар инсонлар бу қонунларни бажарсалар, Худо уларни марҳаматлашини ва ҳимоя қилишини ваъда қилди. Лекин инсонлар бу қонунларни бажармасалар, уларни жазолашини айтди. Худо иккита тош лаваҳга ўнта амр ёзди ва Мусога Синай тоғига кўтарилиб, бу тош лавҳаларни олишни буюрди.
![Frame 13-11](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-13-11.jpg)
Мусо Синай тоғида кўп вақт бўлди ва у ерда Худо билан гаплашди. Одамлар Мусонинг қайтишини кутиб чарчадилар. Ҳоруннинг олдига ўзларининг олтин буюмларини олиб келиб, бут ясаб беришни сўрадилар, токи улар Худога эмас бутга сажда қилсинлар. Шундай қилиб улар Худога қарши катта гуноҳ қилдилар.
![Frame 13-12](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-13-12.jpg)
Ҳорун олтиндан буқа кўринишидаги бутни ясади. Халқ телбаларча бутга сажда қилиб, унга қурбонликлар келтира бошлади. Бу гуноҳ учун Худо улардан қаттиқ ғазабланди. У Мусога халқни йўқ қилмоқчи эканини айтди. Аммо Мусо Худога ибодат қилиб, уларни ўлдирмаслигини сўради. Худо унинг ибодатини эшитди ва халқни йўқ қилмади.
![Frame 13-13](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-13-13.jpg)
Мусо Синай тоғидан тушаётганида, Худо ўнта амр ёзган иккита тош лавҳани қўлларида ушлар эди. Мусо бутни кўриб шунчалик ғазабландики, тош лавҳаларни синдириб ташлади.
![Frame 13-14](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-13-14.jpg)
Сўнг Мусо бутни ёндириб, уни эзиб кукун қилди. Кукунни сувга ташлаб, халқни шу сувни ичишга мажбурлади. Худо халққа оғир касаллик юборди ва уларнинг кўпи ҳалок бўлди.
![Frame 13-15](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-13-15.jpg)
Худо Мусога синдирилган тош лавҳалар ўрнига ўнта амр учун янги тош лавҳалар ясашни буюрди. Мусо шундай қилди. У яна тоққа чиқиб, Худо халқни кечириши учун ибодат қилди. Худо Мусони эшитди, Исроил халқини кечирди ва янги тош лавҳаларга ўнта амрни ёзди. Мусо бу тош лавҳалар билан тоғдан қайтди. Шундан кейин Худо Исроил халқини Синай тоғидан ваъда қилинган ерга етаклади.
_Муқаддас Китоб ҳикояси Чиқиш 19-34 дан олинган_

63
14.md Normal file
View File

@ -0,0 +1,63 @@
# 14. Чўлда сарсон бўлиш
![Frame 14-01](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-14-01.jpg)
Худо исроилликларга У билан тузилган аҳдда бажарилиши керак бўлган барча қонунларни берганидан кейин, уларни Синай тоғидан олиб кетди. Худо устун шаклидаги булутда халқ олдида кетарди, халқ эса Унга эргашарди. Худо уларни Канъон деб номланган ваъда қилинган ерга олиб боришни хоҳларди.
![Frame 14-02](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-14-02.jpg)
Худо Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубга ваъда қилинган ерни уларнинг авлодларига беришини айтган эди, аммо ўша даврда у ерда турли халқлар яшар эди. Улар канъонликлар деб аталган. Канъонликлар Худога сажда қилмасдилар ва Унга бўйсунмасдилар. Улар сохта худоларга сиғинардилар ва кўп ёвуз ишлар қилардилар.
![Frame 14-03](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-14-03.jpg)
Худо исроилликларга шундай деди: “Сизлар ваъда қилинган ерга кирганингизда, барча канъонликларни қириб ташлашингиз керак. Улар билан бирлашманглар ва турмуш қурманглар. Сизлар уларнинг бутларини бутунлай йўқ қилишингиз керак. Агар сиз айтганимдек қилмасангиз, унда сизлар Менга эмас, уларнинг сохта худоларига сажда қилишни бошлайсизлар”.
![Frame 14-04](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-14-04.jpg)
Исроилликлар Канъон чегараларига яқинлашганларида, Мусо Исроилнинг ҳар бир қабиласидан биттадан эркак кишини танлади. У бу ўн икки кишини Канъон ери қандай эканини билиш учун юборди. Шунингдек улар канъонликлар қанчалик кучли ёки заиф эканлигини билишлари керак эди.
![Frame 14-05](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-14-05.jpg)
Ўн икки эркак қирқ кун давомида Канъон бўйлаб юриб, қайтиб келдилар. Уларнинг ҳаммаси халққа шундай дедилар: “Ер жуда яхши ва мўл ҳосил берар экан!” Аммо улардан ўнтаси: “У жойларнинг шаҳарлари жуда мустаҳкам, одамлари эса дев қомат экан! Агар уларнинг устига бостириб борсак, шубҳасиз, улар бизларни ўлдирадилар”, — деб таъкидлашар эди.
![Frame 14-06](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-14-06.jpg)
Қолган икки айғоқчи — Холиб ва Нун ўғли Ёшуа эса шундай дедилар: “Ҳақиқатан ҳам Канъон одамлари баланд бўйли ва кучли, лекин биз уларни енга оламиз! Худо биз учун жанг қилади!”.
![Frame 14-07](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-14-07.jpg)
Бироқ халқ Холиб ва Нун ўғли Ёшуанинг гапларига қулоқ солмади. Одамлар Мусо ва Ҳорундан ғазабланиб: “Нима учун бизни бу дахшатли ерга олиб келдингиз? Мисрда қолганимиз яхши эди. Агар биз ўша ерга борсак, жангда ҳалок бўламиз, хотин ва фарзандларимиз эса Канъон халқларига қул бўладилар”, — деб айтдилар. Халқ уларни Мисрга қайтариб олиб борадиган йўлбошчи танлашни истади.
![Frame 14-08](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-14-08.jpg)
Халқнинг сўзларини эшитган Худо ғазабланди. У Учрашув Чодирига келиб шундай деди: “Сиз Менга қарши бош кўтарганингиз учун, бутун халқ чўлда сарсон бўлади. Йигирма ёшдан катта бўлганларнинг ҳаммаси шу ерда ўлиб кетади ва Мен сизларга бераётган ерга кира олмайди. У ерга фақат Нун ўғли Ёшуа ва Холиб кирадилар”.
![Frame 14-09](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-14-09.jpg)
Одамлар Худонинг бу сўзларини эшитгач, гуноҳ қилганларига пушаймон бўлдилар. Улар Канъон халқига қарши урушга боришга қарор қилдилар. Мусо уларни Канъонга қарши урушга бормасликлари ҳақида огоҳлантирди, чунки Худо улар билан бирга бормасди, лекин улар Мусога қулоқ солмадилар.
![Frame 14-10](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-14-10.jpg)
Худо исроилликлар билан бу жангга бормади ва шунинг учун канъонликлар уларни мағлуб этиб, кўпларини ўлдирдилар. Сўнгра исроилликлар Канъондан жўнаб кетдилар. Шундан сўнг улар қирқ йил чўлда сарсон бўлдилар.
![Frame 14-11](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-14-11.jpg)
Улар чўлда кезган шу қирқ йил мобайнида Худо улар ҳақида ғамхўрлик қиларди. У уларга осмондан “манна” деб номланган нон берарди. Бу вақт мобайнида Худо уларнинг кийимлари ва пойабзаллари эскиришига йўл қўймади.
![Frame 14-12](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-14-12.jpg)
Худо уларга мўъжизавий йўл билан сув берар эди. Лекин шунга қарамай, Исроил халқи нолирди ва Худодан, ҳамда Мусодан норози эди. Худо аввалгидек Ўзининг ваъдалирга содиқ қоларди. У Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг авлодлари билан ҳудди ваъда қилганидек йўл тутарди.
![Frame 14-13](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-14-13.jpg)
Бир куни халқнинг суви тамом бўлди. Шунда Худо Мусога деди: “Қояга сув беришни буюр, шунда ундан сув оқади”. Лекин Мусо бутун халқнинг олдида Худога итоатсизлик қилиб, қояга сув беришни буюриш ўрнига, унга икки маротаба ҳассаси билан урди. Қоядан сув оқди ва барча бу сувдан ичди. Худонинг эса жаҳли чиқди ва У Мусога деди: “Шундай қилганинг учун, сен ваъда қилинган ерга кирмайсан!”
![Frame 14-14](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-14-14.jpg)
Қирқ йил саҳрода сарсон бўлгандан сўнг, Худога қарши чиққанлар ўлиб кетди. Шунда Худо халқни яна ваъда қилинган ернинг чегарасига олиб келди. Мусо кексайиб қолган эди ва Худо халқнинг йўлбошчиси қилиб Нун ўғли Ёшуани танланди. Мусога эса Худо бир куни Мусонинг ўзига ўҳшаш бошқа пайғамбар юборишни ваъда қилди.
![Frame 14-15](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-14-15.jpg)
Худо Мусога ваъда қилинган ерни кўриш учун тоғнинг чўққисига кўтарилишни буюрди. Мусо ваъда қилинган ерни кўрди, лекин у ерга киришга Худо руҳсат бермади. Кейин Мусо дунёдан ўтди ва исроилликлар ўттиз кун аза тутиб йиғладилар. Нун ўғли Ёшуа уларга янги йўлбошчи бўлди. У Худога ишониб, Унга итоаткор бўлгани учун, халқни яхши бошқарар эди.
_Муқаддас Китоб ҳикояси Чиқиш 16-17; Саҳрода 10-14; 20; 27; Қонунлар 34 дан олинган_

55
15.md Normal file
View File

@ -0,0 +1,55 @@
# 15. Ваъда қилинган ер
![Frame 15-01](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-15-01.jpg)
Ниҳоят исроилликлар учун Худо ваъда қилган ер — Канъонга кириш вақти келди. Бу ерда Ерихо деган шаҳар бор эди. Бу шаҳар мустаҳкам деворлар билан ҳимояланган эди. Нун ўғли Ёшуа Ерихога иккита айғоқчи юборди. Бу шаҳарда Раҳоба исмли бир фоҳиша яшарди. У айғоқчиларни ўз уйида яшириб, кейинроқ шаҳардан қочиб кетишларига ёрдам берди. Чунки у Исроил Худосининг қудратига ишонди. Айғоқчилар Раҳобага исроилликлар Ерихо шаҳрини барбод қилганларида, уни ва унинг оиласини ҳимоя қилишга ваъда бердилар.
![Frame 15-02](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-15-02.jpg)
Ваъда қилинган ерга кириш учун исроилликлар Иордан дарёсидан ўтишлари керак эди. Худо Нун ўғли Ёшуага: “Руҳонийлар олдинда юришсин” — деди. Руҳонийлар Иордан дарёсига киришлари билан дарёдаги сув оқишдан тўхтади ва исроилликлар қуруқликдан юриб дарёнинг нариги қирғоғига ўтдилар.
![Frame 15-03](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-15-03.jpg)
Ҳалқ Иордан дарёсидан ўтганидан кейин, Худо Нун ўғли Ёшуага қудратли Ерихо шаҳрига ҳужум қилишга тайёргарлик кўришни буюрди. Худо Нун ўғли Ёшуага руҳонийлар ва жангчилар олти кун давомида кунига бир марта шаҳар атрофини айланиб чиқишларини айтди. Руҳонийлар ва жангчилар Худонинг буюрганини бажардилар.
![Frame 15-04](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-15-04.jpg)
Шунингдек Худо исроилликлар еттинчи кун шаҳар атрофини етти марта айланиб чиқишлари кераклигини айтди. Шундан кейин руҳонийлар бурғу чалишлари, халқ эса баланд овозда ҳайқириши керак эди. Шунда Ерихо деворлари қулайди ва улар шаҳарни босиб оладилар. Исроил халқи худди шундай қилди.
![Frame 15-05](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-15-05.jpg)
Улар Худонинг амрларини бажаришлари билан Ерихо деворлари қулади! Худо буюрганидек, Исроил ҳалқи шаҳардаги барчани қириб ташлади. Улар фақат Раҳоба ва унинг оиласига раҳм қилдилар. Раҳоба кейинчалик Исроил халқининг бир қисмига айланди. Исроилликлар Ерихони яксон қилганларини эшитган бошқа Канъон халқлари, улар бизга ҳам хужум қилади, деб қўрқар эдилар.
![Frame 15-06](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-15-06.jpg)
Худо исроилликларга Канъондаги ҳеч бир халқ билан иттифоқ тузмасликни буюрди. Аммо Канъондаги бир халқ Нун ўғли Ёшуани алдади. Бу халқ Гивон халқи эди. Улар Канъондан узоқда туришларини айтиб, Нун ўғли Ёшуа улар билан иттифоқ тузишини сўрадилар. Нун ўғли Ёшуа ва Исроилнинг бошқа етакчилари бу ишнинг тўғри ёки нотўғрилигини Худодан сўрамай туриб, гивонликлар билан иттифоқ туздилар.
![Frame 15-07](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-15-07.jpg)
Уч кундан кейин гивонликлар аслида Канъонда яшашини исроилликлар билиб қолдилар. Гивонликлар уларни алдагани учун исроилликларнинг ғазаби келди. Лекин исроилликлар ҳамон тузилган тинчлик аҳдига амал қилардилар, чунки улар буни Худога ваъда қилган эдилар. Бироз вақт ўтгач, Канъондаги бошқа халқнинг, Амор халқининг шоҳлари гивонликлар исроилликлар билан келишув тузганини билиб қолдилар. Бу шоҳлар лашкарларини бирлаштириб, биргаликда Гивонга ҳужум қилдилар. Шунда гивонликлар ёрдам сўраб Нун ўғли Ёшуага мурожаат қилдилар.
![Frame 15-08](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-15-08.jpg)
Нун ўғли Ёшуа Исроил лашкарини йиғди. Улар бутун тун давомида гивонликлар томон юрдилар. Эрта тонгда эса аморликларга беҳосдан бостириб келдилар.
![Frame 15-09](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-15-09.jpg)
Ўша куни Худо Исроил учун жанг қиларди. У Амор халқи орасида қий-чув кўтарди ва кўпчиликни ўлдирган дўл юборди.
![Frame 15-10](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-15-10.jpg)
Бундан ташқари, исроилликлар аморликларни тор-мор қилишларига вақт етарли бўлиши учун, Худо осмонда қуёшни тўхтатди. Ўша куни Худо Исроил учун буюк ғалаба қозонди.
![Frame 15-11](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-15-11.jpg)
Худо бу қўшинларни мағлубиятга учратганидан сўнг, Канъондаги бошқа кўплаб халқлар биргаликда Исроилга ҳужум қилиш учун тўпландилар. Лекин исроилликлар Нун ўғли Ёшуа бошчилигида уларга ҳужум қилиб, уларни йўқ қилдилар.
![Frame 15-12](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-15-12.jpg)
Ушбу жангдан сўнг, Худо Исроилнинг ҳар бир авлодига ваъда қилинган ернинг хусусий қисмини берди ва Исроилнинг барча чегараларида тинчлик ўрнатди.
![Frame 15-13](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-15-13.jpg)
Нун ўғли Ёшуа кексайганида, бутун Исроилни бирга йиғди. У исроилликларга Худо улар билан Синай тоғида тузган аҳдни бажаришга ваъда берганларини эслатди. Халқ Худога содиқ қолишга ва унинг қонунларига риоя қилишга ваъда берди.
_Муқаддас Китоб ҳикояси Ёшуа 1-24 дан олинган_

75
16.md Normal file
View File

@ -0,0 +1,75 @@
# 16. Ҳакамлар
![Frame 16-01](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-16-01.jpg)
Нун ўғли Ёшуанинг вафотидан сўнг Исроил халқи Худога итоат этмади ва Унинг қонунларини бажармай қўйди. Исроилликлар қолган халқларни Канъондан ҳайдаб чиқармадилар, тирик Худога, Эгамизга сажда қилиш ўрнига канъонликларнинг худоларига сиғина бошладилар. Исроилда шоҳ йўқ эди, шунинг учун ҳар бир инсон ўзи тўғри деб билган ишни қилар эди.
![Frame 16-02](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-16-02.jpg)
Исроил халқи бир неча йил давомида Худога итоатсиз бўлганида, У халқни жазолаб, уларни душманлари қўлига, қўшни халқларга топширарди. Душманлар Исроилни мағлуб қилар эдилар, талон-тарож қилиб, мол-мулкини яксон қилар эдилар, исроилликларнинг кўпини ўлдирар эдилар. Ниҳоят, кўп йиллик жабрлардан сўнг Исроил тавба қилиб, душманлардан озод қилишни Худодан сўрарди. Бу ҳол кўп бора қайтарилган.
![Frame 16-03](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-16-03.jpg)
Ҳар сафар Исроил халқи тавба қилганида, Худо уларни қутқарарди. У халққа ҳакам берарди. Ҳакам душманга қарши чиқиб, халқни озод қилар эди. Шунда юртда тинчлик ўрнатилиб, ҳакам халқни адолат билан бошқарар эди. Эгамиз Исроилни қутқариш учун жуда кўп ҳакамларни юборган. Эгамиз қўшни душман халққа, мидиёнликларга Исроил устидан ғалаба қозонишга йўл қўйганида, бундай ҳакамлардан бири юборилган эди.
![Frame 16-04](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-16-04.jpg)
Етти йил давомида мидиёнликлар исроилликларнинг бор ҳосилини тортиб оларди. Исроилликлар доимий қўрқувда яшаб, мидиёнликлар уларни топиб олмасликлари учун ғорларга яширинардилар. Ниҳоят, улар Худога юз бурдилар ва Ундан ўтиниб нажот сўрадилар.
![Frame 16-05](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-16-05.jpg)
Ўша пайтда Гидўн исмли исроиллик яшар эди. Бир куни у мидиёнликлардан беркиниб, яширинча дон янчаётганида, унинг олдига Эгамизнинг фариштаси келиб шундай деди: “Қудратли жангчи, Худо сен билан! Бор, исроилликларни мидиёнликлар қўлидан қутқар!”
![Frame 16-06](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-16-06.jpg)
Гидўннинг отасида бутга бағишланган қурбонгоҳ бор эди. Худо Гидўнга бу қурбонгоҳни бузиб, ўрнига Худовандга қурбонгоҳ қуришни буюрди. Гидўн халқдан қўрқар эди, шунинг учун тун бўлишини кутиб турди-да, кейин бутга бағишланган қурбонгоҳни бузиб, парчалаб ташлади. Вайрон бўлган қурбонгоҳ ўрнида Гидўн Худога қурбонгоҳ қурди ва унинг устида қурбонлик келтирди.
![Frame 16-07](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-16-07.jpg)
Эрталаб одамлар қурбонгоҳ вайрон бўлганини кўриб, қаттиқ ғазабландилар ва Гидўннинг уйига бориб, уни ўлдирмоқчи бўлдилар. Аммо Гидўннинг отаси: “Нима учун сиз ўз худоингизни ҳимоя қилмоқчи бўляпсиз? Агар у худо бўлса, ўзини ҳимоя қилсин!”- деди. Бу сўзларни эшитиб, одамлар Гидўнни ўлдирмасликка қарор қилдилар.
![Frame 16-08](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-16-08.jpg)
Кўп ўтмай мидиёнликлар яна исроил халқини талон-тарож қилиш учун келдилар. Мидиёнликлар шунчалик кўп эдики, уларни санаб бўлмасди. Гидўн исроилликларни душманлари билан жанг қилиш учун чақирди. Худо уни ҳақиқатан ҳам Исроилни мидиёнлаклардан қутқариш учун чақираётганига ишонч ҳосил қилиш мақсадида Гидўн Худодан иккита аломат сўради.
![Frame 16-09](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-16-09.jpg)
Биринчи аломат учун Гидўн қўй жунини ерга қўйди ва Худодан эрталабки шудринг фақат жун устида бўлишини, ер эса қуруқ қолишини сўради. Худо шундай қилди. Кейинги кеча Гидўн ер нам бўлишини, жун эса қуруқ қолишини сўради. Худо шундай ҳам қилди. Бу икки аломат Гидўнни Худо ҳақиқатдан ҳам Исроилни мидиёнликлардан қутқариш учун уни чақираётганига ишонтирди.
![Frame 16-10](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-16-10.jpg)
Бундан кейин Гидўн жангчиларни чақирди ва унинг ёнига 32 минг киши келди. Лекин Худо бу жудаям кўп эканлигини айтди. Шунда Гидўн жанг қилишдан қўрққан 22 минг жангчини уйига қайтариб юборди. Худо Гидўнга у ҳамон керагидан ортиқ одамларга эга эканлигини айтди. Шунда Гидўн Худо кўрсатган 300 жангчини олиб қолиб, қолганларини уйларига юборди.
![Frame 16-11](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-16-11.jpg)
Ўша тун Худо Гидўнга деди: “Мидиёнликларнинг қароргоҳига тушиб, улар нима ҳақида гаплашаётганига қулоқ сол. Уларнинг сўзларини эшитганингда, уларга ҳужум қилишга қўрқишдан тўхтайсан”. Тунда Гидўн қароргоҳга тушди ва бир мидиёнлик жангчи иккинчи жангчига тушини баён қилаётганини эшитди. Жангчининг тушида арпадан пиширилган думалоқ нон мидиёнликларнинг қароргоҳида думалаб, чодирни вайрон қилган эди. Иккинчи жангчи: “Бу тушнинг маъноси Гидўннинг лашкари бизнинг мидиён лашкаримизни вайрон қилишидадир” — деди. Буни эшитган Гидўн Худонинг олдида бош эгди.
![Frame 16-12](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-16-12.jpg)
Сўнгра Гидўн жангчиларининг олдига қайтди ва Худо мидиёнликларни уларнинг қўлига бераётганини айтди. Бу сўзлардан кейин Гидўн ҳар бирининг қўлига бурғу, сопол кўза ва машъал берди. Улар бориб, мидиёнликлар ухлаётган қароргоҳни ўраб олдилар. Мидиёнликлар ёнаётган машъалларни кўрмасликлари учун, Гидўннинг уч юзта жангчиси ёқилган машъалларни кўзаларнинг ичида ушлардилар.
![Frame 16-13](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-16-13.jpg)
Кейин Гидўннинг барча жангчилари бир вақтда кўзаларини синдирдилар — ва машъалларнинг оловидан атроф бирданига ёришиб кетди. Жангчилар бурғу чалиб, ҳайқирдилар: “Эгамизнинг ва Гидўннинг қиличи!”
![Frame 16-14](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-16-14.jpg)
Худо мидиёнликларни саросимага солди ва улар бир-бирларига ҳужум қилишни ва ўлдиришни бошладилар. Гидўн дарҳол чопарларни юбориб, мидиёнликларни қувиш учун иложи борича кўпроқ исроилликларни чақириб келишларини буюрди. Исроилликлар уларнинг кўпчилигини ўлдирдилар, қолганларини эса ўзларининг еридан қувиб чиқардилар. Ўша куни 120 минг мидиёнликлар ҳалок бўлди ва Худо Исроилни асраб қолди!
![Frame 16-15](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-16-15.jpg)
Халқ Гидўнни ўзига шоҳ қилиб олишни истади. Аммо Гидўн рози бўлмади, бунинг ўрнига улардан мидиёнликлардан олинган олтин узукларни сўради. Халқ Гидўнга жуда кўп олтин олиб келди.
![Frame 16-16](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-16-16.jpg)
Ушбу олтиндан Гидўн олий руҳонийнинг кийимига ўхшаш махсус кийим ясади ва уни она шаҳрида қолдирди. Лекин халқ бу кийимга бутга сиғингандек сиғина бошлади. Гидўн қариб, вафот этганидан сўнг, исроилликлар яна бутларга сиғина бошладилар. Бу қилмиши учун Худо Исроилни жазолади ва душманлар уларнинг устидан ғалаба қозонишига рухсат берди. Охир оқибат исроилликлар яна Худодан ёрдам сўрадилар ва Худо уларга бошқа бир ҳакамни юборди.
![Frame 16-17](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-16-17.jpg)
Бу ҳол кўп маротаба қайтариларди: исроилликлар гуноҳ қилардилар — Худо уларни жазоларди, улар тавба қилардилар — Худо уларни қутқарадиган ҳакамни юборарди. Узоқ йиллар давомида Худо исроилликларга уларни душманларидан қутқарадиган кўплаб ҳакамларни бериб келарди.
![Frame 16-18](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-16-18.jpg)
Оқибатда исроилликлар Худодан барча халқлар сингари шоҳга эга бўлишни сўрадилар. Улар ҳалқни жангга олиб борадиган шоҳ истадилар. Ҳалқнинг бу сўрови Худога ёқмаган бўлса-да, У барибир уларга ўзлари сўраганидек шоҳни берди.
_Муқаддас Китоб ҳикояси Ҳакамлар 1-3; 6-8 дан олинган_

59
17.md Normal file
View File

@ -0,0 +1,59 @@
# 17. Худонинг Довуд билан аҳди
![Frame 17-01](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-17-01.jpg)
Исроилнинг биринчи шоҳи Шоул бўлди. У баланд бўйли ва келишган эди ва халқ уни яхши кўрарди. Исроилга шоҳлик қилган биринчи йилларда Шоул яхши шоҳ бўлди. Лекин кейин у жаҳлдор бўлиб қолди ва Худога қулоқ солмай қўйди. Шунинг учун Худо унинг ўрнига бошқа шоҳни танлади.
![Frame 17-02](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-17-02.jpg)
Худо Довуд исмли ёш исроилликни танлади ва уни Шоулдан кейин шоҳ бўлишга тайёрлади. Довуд Байтлаҳм шаҳридан бўлиб, у чўпон эди. Довуд отасининг қўйларини ўтлатган вақтида, у қўйларга ҳужум қиладиган шер ва айиқларни ўлдиришига тўғри келар эди. Довуд камтар ва солиҳ инсон эди. У Худога ишонарди ва Унга итоат қиларди.
![Frame 17-03](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-17-03.jpg)
Довуд ҳали ёш йигит бўлган даврида, у Гўлиёт исмли девқомат одам билан жанг қилди. Гўлиёт жуда кучли ва тажрибали аскар бўлиб, унинг бўйи деярли 3 метр эди! Лекин Худо Довудга Гўлиётни ўлдириб, Исроилни қутқаришга ёрдам берди. Кейинчалик Довуд кўп маротаба Исроилнинг душманлари устидан ғалаба қозонади. У буюк аскарга айланади ва Исроилни бир талай жангларда етаклайди. Довуд исроилликларга хуш келарди ва улар Довудни мақтардилар.
![Frame 17-04](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-17-04.jpg)
Халқ шунчалик Довудни яхши кўрарди-ки, Шоул рашқ қилишни ва унда рақибни кўришни бошлади. Шунда Шоул Довудни ўлдиришга қарор қилди. Довуд саҳрога қочиб кетди ва у ерда Шоул, ҳамда унинг аскарларидан яшириниб юрди. Бир куни Шоул аскарлари билан Довудни қидирарди. У Довуд яширинган ғорга кирди, лекин уни кўрмади. Довуд билдирмасдан Шоулнинг орқа томонидан келиб, унинг кийими этагидан бир парча кесиб олди. Кейинроқ, Шоул ғордан узоқлашганида, Довуд Шоулни отини айтиб чақирди ва унга қўлидаги кийимнинг парчасини кўрсатди. Шу тариқа Шоул тушунди-ки, Довуднинг имкони бўлса-да, у шоҳ бўлиш учун Шоулни ўлдирмади.
![Frame 17-05](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-17-05.jpg)
Бир мунча вақт ўтиб, Шоул жангда вафот этди ва Довуд Исроил шоҳи бўлди. Худо Довудни баракалади ва унга муваффақият берди. У яхши шоҳ эди ва халқ уни севарди. Довуд кўплаб урушларда жанг қилди ва Худо унга Исроил душманларини мағлуб этишга ёрдам берди. У Қуддус шаҳрини босиб олди ва уни ўзи яшайдиган, ҳамда давлатни бошқарадиган пойтахтга айлантирди. Довуд 40 йил шоҳ бўлди. Унинг ҳукмронлиги даврида Исроил қудратли ва бой давлатга айланди.
![Frame 17-06](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-17-06.jpg)
Довуд барча исроилликлар Худога сажда қиладиган ва унга қурбонлик келтирадиган Маъбад қуришни истади. Ахир охирги 400 йил давомида халқ Мусо қурган Йиғилиш Чодирида Худога сажда қилган ва Унга қурбонликлар келтирган.
![Frame 17-07](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-17-07.jpg)
Ўша пайтда Натан исмли пайғамбар бор эди. Худо уни шу сўзлар билан Довуднинг олдига юборди: “Сен Мен учун бу Маъбадни қурмайсан, чунки сен кўп жанг қилгансан. Маъбадни сенинг ўғлинг қуради. Лекин сени сахийлик билан баракалайман. Сенинг авлодларингдан бири Менинг халқимни абадий бошқаради!”. Довуднинг абадий ҳукмронлик қила оладиган ягона авлоди — бу Масиҳдир. Масиҳ — бутун дунёнинг одамларини гуноҳларидан қутқарадиган Худонинг Танланганидир.
![Frame 17-08](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-17-08.jpg)
Довуд Натаннинг сўзларини эшитиб, унга шундай буюк шараф келтирган ва кўп баракалар берган Худога шукрона айтди ва Уни улуғлади. Худо бу ваъдаларни қачон амалга оширишини Довуд билмас эди. Аммо, биз биламизки, Масиҳнинг келишини исроилликлар кўп йиллар — деярли 1000 йил кутишига тўғри келди.
![Frame 17-09](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-17-09.jpg)
Довуд кўп йиллар давомида ўз ҳалқини адолат билан бошқарди. У Худога итоат қиларди ва Худо уни баракаларди. Бироқ кейинчалик Довуд Худо олдида даҳшатли гуноҳ қилди.
![Frame 17-10](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-17-10.jpg)
Бир куни Довуд саройидан ташқарига қаради ва чўмилаётган гўзал аёлни кўрди. У аёлни танимасди, лекин хизматкорларидан у ҳақида сўради ва унга аёлнинг исми Ботшева эканлигини айтдилар.
![Frame 17-11](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-17-11.jpg)
Довуд тескари қараш ўрнига, унинг орқасидан хизматкорларини юборди. Довуд у билан бирга ётди ва кейин уни уйига қайтариб юборди. Бир қанча вақтдан кейин Ботшева Довудга ҳомиладорлиги ҳақида хабар жўнатди.
![Frame 17-12](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-17-12.jpg)
Ботшева Уриё исмли инсоннинг хотини эди. У Довуд лашкарининг энг яхши аскарларидан бири бўлган. Ўша пайтда Уриё урушда жанг қилаётган эди. Довуд уни урушдан чақириб олиб, хотинининг олдига боришни буюрди. Аммо Уриё бошқа жангчилар урушда жанг қилаётган пайтда уйига бориб дам олишдан бош тортди. Шунда Довуд уни урушга қайтариб, Уриё ўлиши учун уни кучли жанг бўлаётган жойга қўйишни лашкарбошига буюрди. Шундай ҳам бўлди: Уриё жангда вафот этди.
![Frame 17-13](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-17-13.jpg)
Уриёнинг ўлимидан сўнг Довуд Ботшевага уйланди. Сўнг Ботшева унга ўғил туғиб берди. Довуднинг бу ишидан Худо жуда ғазабланди. У Довуд олдига Натан пайғамбарни юбориб, қилган гуноҳи даҳшатли эканини айтди. Довуд гуноҳига тавба қилди ва Худо уни кечирди. Шундан кейин Довуд ҳаётининг оҳиригача, ҳатто оғир дамларда ҳам Худога эргашди ва Унга итоат қилиб яшади.
![Frame 17-14](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-17-14.jpg)
Бунга қарамасдан, Довуднинг ўғли ҳали чақалоқлигида ўлди. Худо Довудни шу тариқа жазолаган эди. Бундан ташқари Довуд оиласининг баъзи аъзолари унга қарши бош кўтарган эдилар, бу ҳол Довуд ҳаётининг оҳиригача давом этди. Унинг ҳокимияти жуда заифлашди. Довуд итоатсизлик қилганига қарамасдан, Худо содиқ бўлиб қолди ва Довудга берган ваъдасини амалга оширди. Натижада Довуд ва Ботшевада яна бир ўғил туғилди ва улар унинг исмини Сулаймон деб қўйдилар.
_Муқаддас Китоб ҳикояси 1 Шоҳлар 10; 15-19; 24; 31; 2 Шоҳлар 5; 7; 11-12 дан олинган_

55
18.md Normal file
View File

@ -0,0 +1,55 @@
# 18. Бўлинган шоҳлик
![Frame 18-01](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-18-01.jpg)
Довуд 40 йил давомида шоҳлик қилди. Унинг ўлимидан сўнг Исроилда унинг ўғли Сулаймон шоҳлик қила бошлади. Худо Сулаймонга мурожаат қилиб, у энг кўп нимани исташини сўради. Сулаймон Худодан унга халқни бошқариш учун донолик беришини сўради. Худога бу хуш келди ва Худо Сулаймонни дунёдаги энг доно инсон қилди. Худо Сулаймонни доно шоҳ қилишдан ташқари, уни жуда ҳам бой қилди.
![Frame 18-02](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-18-02.jpg)
Сулаймон Қуддусда унинг отаси қуришни истаган Маъбадни қурди. Довуд ҳаёт вақтида барча қурилиш молларини тайёрлаб қўйган эди. Энди халқ Худога Йиғилиш Чодирида эмас, балки Маъбадда сажда қилар ва қурбонлик келтирар эди. Худо Маъбадда ҳозир бўлиб, Ўзининг халқи билан бирга бўларди.
![Frame 18-03](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-18-03.jpg)
Сулаймон жуда доно бўлишига қарамай, у Худога қулоқ солмади ва Худо тақиқлаган бошқа халқлардан хотин олишни бошлади. Бу аёллардан кўпи ўзларининг бутларини олиб келиб, уларга сажда қилардилар. Сулаймон кексайганда эса, у ҳам уларнинг худоларига сажда қила бошлади.
![Frame 18-04](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-18-04.jpg)
Худо бу учун Сулаймондан ғазабланди ва Исроил халқини икки шоҳликка бўлиш орқали уни жазолашини айтди. Бу Сулаймоннинг вафотидан кейин содир бўлиши керак эди.
![Frame 18-05](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-18-05.jpg)
Сулаймон вафот этганиданг сўнг, унинг ўғли Рахабом шоҳ бўлди. Бутун Исроил халқи уни шоҳ деб тан олиш учун бирга тўпланди. Одамлар Рахабомга Сулаймон уларни кўп меҳнат қилишга ва кўп солиқ тўлашга мажбур қилганидан шикоят қилдилар. Улар Рахабомдан ишларини осонлаштиришини сўрадилар.
![Frame 18-06](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-18-06.jpg)
Аммо Рахабом уларнинг илтимосига жуда аҳмоқона жавоб берди: “Отам Сулаймон сизларни қаттиқ меҳнат қилишга мажбур қиларди деяпсизлар. Мен билан сизлар янада кўпроқ ишлайсизлар ва олдингидан ҳам кўпроқ жазоланасизлар!”.
![Frame 18-07](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-18-07.jpg)
Халқ бу сўзларни эшитганида, кўпчилик Рахабомга қарши исён кўтарди. Исроилнинг ўнта қабиласи унинг ҳукмронлиги остида қолишни истамади ва Рахабомни шоҳ деб тан олишдан бош тортди. Рахабом билан фақат иккита қабила қолди. Бу шоҳлик Яҳудо шоҳлиги ёки Яҳудия деб аталди.
![Frame 18-08](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-18-08.jpg)
Қолган ўнта қабила эса Ерибом исмли одамни ўзига шоҳ қилиб танлади. Бу ўнта қабила мамлакатнинг шимолида яшарди. Бу шоҳлик Исроил шоҳлиги деб аталди.
![Frame 18-09](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-18-09.jpg)
Исроил шоҳи Ерибом ёмон шоҳ бўлиб чиқди. У Худога бўйсунмади ва одамларни гуноҳга етаклади. Ерибом ўз ҳалқи учун иккита бут ўрнатди ва ҳалқ энди Яҳудия ҳудудидаги Қуддусга бормасди ва Худога Маъбадда сажда қилмасди.
![Frame 18-10](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-18-10.jpg)
Яҳудия ва Исроил шоҳликлари бир-бирига душман бўлиб, тез-тез ўзаро жанглар олиб борар эдилар.
![Frame 18-11](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-18-11.jpg)
Янги Исроил шоҳлигида барча шоҳлар ёмон ҳукмдор бўлишган. Уларнинг кўпчилигини ўзлари шоҳ бўлишни истаган бошқа исроилликлар ўлдирганлар.
![Frame 18-12](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-18-12.jpg)
Исроил шоҳлигининг барча шоҳлари ва аҳолисининг катта қисми бутларга сажда қилганлар. Кўпинча бундай сажда бузуқликлар билан, баъзида ҳатто гўдакларни бутларга қурбон қилиш билан ўтган.
![Frame 18-13](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-18-13.jpg)
Яҳудия шоҳлари Довуднинг авлодлари эди. Бу шоҳларнинг баъзилари яхши одамлар бўлиб, улар адолат билан иш юритганлар ва Худога сажда қилганлар. Аммо Яҳудия шоҳларининг кўпчилиги ёмон ҳукмдорлар бўлиб, бутларга сажда қилганлар. Бундай шоҳларнинг баъзилари ўз фарзандларини сохта худоларга қурбонлик сифатида келтирганлар. Яҳудия аҳолисининг катта қисми ҳам бошқа худоларга сажда қилиб, бу билан Худога қарши бош кўтарган.
_Муқаддас Китоб ҳикояси 3 Шоҳлар 1-6; 11-12 дан олинган_

75
19.md Normal file
View File

@ -0,0 +1,75 @@
# 19. Пайғамбарлар
![Frame 19-01](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-19-01.jpg)
Худо бир неча бор Исроил ва Яҳудо шоҳликларига пайғамбарлар юборган. Пайғамбарлар Худонинг сўзларини эшитиб, уларни одамларга етказардилар.
![Frame 19-02](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-19-02.jpg)
Исроилда Ахаб шоҳлик қилган даврда, у ерда Илёс исмли пайғамбар яшар эди. Ахаб ёвуз инсон эди. У халқни Баал исмли ёлғон худога сажда қилишга ундарди. Илёс Ахабга шундай деди: “Исроилда бутларга сажда қилингани учун, энди токи мен буюрмагунимча, на ёмғир, на шудринг бўлмайди”. Буни эшитган Ахаб шунчалар ғазабланди-ки, у Илёсни ўлдиришга қарор қилди.
![Frame 19-03](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-19-03.jpg)
Шунда Худо Илёсга одам яшамайдиган жойга бориб, Ахабдан яширинишни буюрди. Илёс Худо кўрсатган сойнинг бўйига борди. Ҳар куни эрталаб ва кечқурун қарғалар Илёсга нон ва гўшт олиб келарди. Шу пайтда Ахаб ва унинг аскарлари Илёсни қидирардилар, лекин тополмасдилар.
![Frame 19-04](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-19-04.jpg)
Ёмғир ёғмаганлиги сабабли сой тез орада қуриб қолди. Шунда Илёс Худонинг буйруғига биноан қўшни юртга йўл олди. У ерда бир ночор бева аёл ўғли билан яшар эди. Бутун юртда ҳосил бўлмагани туфайли, уларнинг озуқаси деярли тугаган эди. Шундай бўлса-да, улар Илёсга ғамхўрлик қилдилар ва Худо уларни озуқа билан таъминлади: Худо ер юзига ёмғир ёғдирмагунича, уларнинг хумчаларида ун ва ёғ тугамади. Шунинг учун, юртдаги қурғоқчилик ва очликка қарамасдан, уларда доим озуқа бор эди. Уч йил давомида шундай бўлди.
![Frame 19-05](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-19-05.jpg)
Ахийри Худо Илёсга яна ёмғир юбориши ҳақида айтди. Худо Илёсга Исроилга қайтиб, Ахабнинг олдига боришни буюрди. Илёс шоҳнинг олдига келди. Уни кўрган Ахаб: “Мана, Исроилни балога дучор қилган одам келди!”, — деди. Илёс жавобан: “Исроилни сен балога дучор қилдинг! Сен ҳақиқий Худони, Эгамизни қолдириб, Баалга сиғинаяпсан. Исроилнинг одамларини ва ёлғон худоларнинг пайғамбарларини Кармил тоғига тўплагин!”, — деди.
![Frame 19-06](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-19-06.jpg)
Ахаб шундай қилди. Исроил одамлари Кармил тоғига йиғилдилар. Баал номидан гапирган одамлар ҳам келди. Улар Баалнинг пайғамбарлари эди. Илёс одамларга: “Қачонгача иккиланасизлар? Агар Эгамиз — Худо бўлса, унда Эгамизга сажда қилингар! Агар Баал — худо бўлса, унда Баалга сажда қилинглар!” — деди.
![Frame 19-07](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-19-07.jpg)
Сўнг Илёс Баалнинг пайғамбарларига шундай деди: “Буқани сўйиб, уни бўлакларга бўлинглар ва қурбонгоҳга қўйинглар, лекин олов ёқманглар. Кейин мен ҳам ҳудди шундай қиламан ва ҳайвонни Худонинг қурбонгоҳига қўяман. Қурбонгоҳга олов юборадиган Худо ҳақиқий Худодир”. Баалнинг пайғамбарлари қурбонлик тайёрладилар, лекин олов ёқмадилар.
![Frame 19-08](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-19-08.jpg)
Кейин улар ўзларининг худосига ибодат қилишни бошладилар: “Эй Баал, бизни эшитгин!”. Улар кун бўйи ибодат қилдилар, қичқирдилар, ҳатто ўзларини пичоқ билан кесдилар, лекин Баал жавоб бермасди ва олов юбормасди.
![Frame 19-09](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-19-09.jpg)
Баалнинг пайғамбарлари деярли бутун кун унга ибодат қилдилар. Кечга яқин ибодат қилишни тўхтатдилар. Шунда Илёс ҳайвонни Худонинг қурбонгоҳига қўйди. У одамларга токи гўшт, ўтин ва ҳатто қурбонгоҳ атрофидаги ер бутунлай ҳўл бўлмагунича, қурбонлик устига ўн иккита катта идишдаги сувни қуйишни буюрди.
![Frame 19-10](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-19-10.jpg)
Кейин Илёс шундай деб ибодат қилди: “Эй Эгам, Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худоси! Сен — Исроилнинг Худоси эканлигингни, мен эса — Сенинг хизматкоринг эканлигимни бугун бизга кўрсат. Менга жавоб бер, бу одамлар Сенинг ҳақиқий Худо эканлигингни билишсин”.
![Frame 19-11](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-19-11.jpg)
Шу заҳоти осмондан олов тушди ва гўшт, ўтин, тошлар, ҳатто қурбонгоҳ атрофидаги сувни ҳам ёқиб юборди. Буни кўрган халқ ерга йиқилиб: “Эгамиз — ҳақиқий Худодир! Ягона ҳақиқий Худодир!” — деб бақириб юборди.
![Frame 19-12](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-19-12.jpg)
Шундан кейин Илёс: “Баалнинг пайғамбарларидан ҳеч бири қочиб кетмасин” — деди. Халқ Баалнинг пайғамбарларини тутиб олиб, бошқа жойга олиб кетди ва ўлдирди.
![Frame 19-13](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-19-13.jpg)
Шунда Илёс шоҳ Ахабга: “Тезроқ уйга қайт, ёмғир бошланяпти” — деди. Кўп ўтмай осмон қорайиб, кучли ёмғир ёға бошлади, чунки Эгамизнинг амри билан қурғоқчилик тугаган эди. Бу Унинг хақиқий Худо эканлигининг тасдиғи бўлди.
![Frame 19-14](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-19-14.jpg)
Илёс ер юзидаги ҳизматини тугатганида, Худо Элишай исмли бир кишини пайғамбар қилиб танлади. Худо Элишай орқали кўп мўжизалар яратди. Бу мўжизалардан бири душман лашкарининг қўмондони Нўъмон билан содир бўлди. Нўъмон даволаб бўлмайдиган тери касаллигига чалинган эди. Нўъмон Элишай хақида эшитди ва унинг олдига бориб, шифо беришини сўради. Аммо Элишай Нўъмоннинг олдига чиқмади, лекин ўз хизматкорини юбориб, Нўъмон Иордан дарёсига етти марта шўнғишини айтди.
![Frame 19-15](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-19-15.jpg)
Олдинига Нўъмон аччиқланди ва буни қилгиси келмади, чунки Элишай унинг олдига чиққани ҳам йўқ эди. Аммо кейин фикридан қайтиб, Иордан дарёсига борди ва етти бора сувга шўнғиди. У сувдан чиққанида Худо уни шифолади.
![Frame 19-16](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-19-16.jpg)
Элишайдан кейин Худо Исроил халқига кўп бошқа пайғамбарларни юборди. Уларнинг ҳаммаси одамларга: “Бутларга сиғинишни бас қилинглар, бошқаларга нисбатан адолатли ва раҳм-шафқатли бўлинглар”, — деб айтардилар. Пайғамбарлар, агар одамлар ёвузлик қилишни бас қилиб, Худога итоатли бўлишни ўрганмасалар, Худо уларнинг айби учун ҳукмлаб, жазо юбориши ҳақида огоҳлантирар эдилар.
![Frame 19-17](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-19-17.jpg)
Аммо кўпинча халқ Худога итоат этмасди. Одамлар пайғамбарларга шафқатсиз бўлган ҳолатлар ҳам кам эмас. Масалан, Еремиё исмли бир пайғамбарни қуриб қолган қудуққа тушириб, ўз ўлимини кутишга ташлаб кетган эдилар. Шоҳнинг унга раҳми келиб, уни ҳали тириклигида қудуқдан чиқаришга буйруқ бермагунича, Еремиё қудуқ тубидаги балчиқда ётарди. Одамлар пайғамбарлардан нафратланиб, уларнинг баъзиларини ҳатто ўлдирганлар.
![Frame 19-18](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-19-18.jpg)
Бу нафратга қарамасдан пайғамбарлар Худо сўзини етказишни давом эттирардилар. Агар одамлар тавба қилмасалар, Худо уларни йўқ қилиб юбориши ҳақида пайғамбарлар огоҳлантирганлар, халқни Худога итоатли бўлишга чақирганлар. Шунингдек пайғамбарлар Худо Масиҳни юборишни ваъда қилганини ҳам эслатиб турардилар.
_Муқаддас Китоб ҳикояси 3 Шоҳлар 16-18; 4 Шоҳлар 5; Еремиё 38 дан олинган_

55
20.md Normal file
View File

@ -0,0 +1,55 @@
# 20. Асирга олиниш ва қайтиш
![Frame 20-01](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-20-01.jpg)
Исроил ҳам, Яҳудия ҳам, Худога қарши гуноҳ қиларди. Улар Худо Синай тоғида улар билан тузган аҳдни бузардилар. Халқ тавба қилиб, яна Худога сажда қилишлари учун, Худо бир неча марта пайғамбарларни юборди, лекин одамлар Унга қулоқ солмасдилар.
![Frame 20-02](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-20-02.jpg)
Худо иккала шоҳликни ҳам итоатсизлик учун жазолаб, душманлар уларни қириб ташлашларига йўл қўярди. У даврларда энг кучли давлатлардан бири Оссурия деб номланарди. Оссурияликлар бошқа халқлар билан бешафқатча йўл тутардилар. Улар Исроилга ҳужум қилиб, уни босиб олдилар. Оссурияликлар Исроил шоҳлигидаги кўпчиликни ўлдириб, барча қимматбаҳо нарсаларни олиб кетиб, давлатнинг кўп қисмини ёқиб юбордилар.
![Frame 20-03](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-20-03.jpg)
Бундан ташқари, оссурияликлар барча сардорлар, усталар ва бой одамларни Оссурияга олиб кетдилар. Исроилда фақат қамбағал одамлар қолди.
![Frame 20-04](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-20-04.jpg)
Кейин оссурияликлар олдин Исроил шоҳлиги бўлган ерга бошқа халқларни жойлаштирдилар. Бу халқлар вайрона бўлган шаҳарларни бошқатдан қурдилар. Улар қолган исроилликлар билан турмуш қурдилар. Бошқа халқлар билан турмуш қурган исроилликларнинг авлодлари самарияликлар деб аталарди.
![Frame 20-05](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-20-05.jpg)
Яҳудия аҳолиси Худо Исроилни итоатсизлик ва имонсизлик учун қандай жазолаганини кўрарди. Лекин шунга қарамай, улар бутларга ва Канъоннинг санамларига сажда қилишни давом эттирдилар. Уларни огоҳлантириш учун Худо пайғамбарларни юборарди, лекин одамлар қулоқ солмасдилар.
![Frame 20-06](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-20-06.jpg)
Оссурияликлар Исроилни вайрон қилганидан сўнг тахминан 100 йил ўтиб, Худо Яҳудияга Бобил шоҳи Навухадназарни юборди. Ўша пайтда Бобил қудратли империя эди. Яҳудия шоҳи Навухадназарнинг хизматкори бўлишга ва ҳар йили унга солиқ тўлашга мажбур бўлди.
![Frame 20-07](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-20-07.jpg)
Лекин бир неча йил ўтгач, Яҳудия шоҳи Бобилга қарши кўтарилди. Шунда бобилликлар қайтиб келиб, Яҳудияга ҳужум қилдилар. Улар Қуддусни қўлга олиб, Маъбадни вайрон қилдилар, ҳамда шаҳар ва Маъбаднинг барча хазиналарини олиб кетдилар.
![Frame 20-08](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-20-08.jpg)
Исён учун жазо сифатида Навухадназарнинг аскарлари Яҳудо шоҳининг ўғилларини унинг кўз ўнгида ўлдирдилар, кейин эса унинг кўзларини ўйиб ташладилар. Улар шоҳни Бобилга олиб кетдилар ва у зиндонда вафот этди.
![Frame 20-09](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-20-09.jpg)
Навухадназар ва унинг қўшини деярли бутун Яҳудо ҳалқини Бобилга олиб кетиб, энг камбағалларни эса ерга ишлов бериш учун қолдирдилар. Худонинг ҳалқи ваъда қилинган ердан ташқарида яшашга мажбур бўлган вақт Бобил асирлиги деб аталади.
![Frame 20-10](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-20-10.jpg)
Худо Ўз ҳалқини гуноҳлар учун жазолаб, улар асирга олинишига руҳсат берган бўлса ҳам, У Ўз ҳалқини унутмасди ва Ўз ваъдаларини ёдда тутарди. Худо Ўз ҳалқига ғамҳўрлик қилишда давом этиб, пайғамбарлари орқали уларга мурожаат қиларди. Худо 70 йилдан кейин исроилликлар яна ваъда қилинган ерга қайтишларини ваъда қилган эди.
![Frame 20-11](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-20-11.jpg)
Тахминан 70 йилдан кейин Форс шоҳи Куруш Бобилни яксон қилди. Энди кўп ҳалқлар устидан Бобил империяси эмас, Форс империяси ҳукмронлик қила бошлади. Ўша даврда исроилликларни яҳудийлар деб номладилар. Уларнинг кўпчилиги бутун ҳаётини Бобилда ўтказган эдилар. Ўз ерини эслай оладиган бир нечтагина кекса яҳудийлар қолган эди.
![Frame 20-12](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-20-12.jpg)
Форс империяси кучли эди, лекин форслар бўйсунган ҳалқларга яхши муносабатда бўлганлар. Куруш Форс империясининг шоҳи бўлиши билан бир амр берди, унга кўра барча Яҳудия ерига қайтишни хоҳлаган яҳудийлар Форс империясини қолдириб кетишлари мумкин эди. У ҳатто Маъбад тикланиши учун зарур бўладиган барча нарсаларни ҳам берди! Шундай қилиб, асирликдаги 70 йилдан сўнг яҳудийларнинг кичик гуруҳи Қуддус шаҳрига қайтди.
![Frame 20-13](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-20-13.jpg)
Улар Қуддусга қайтганларида Маъбадни ва шаҳар атрофидаги деворларни тикладилар. Яҳудийлар ҳали ҳам форсларга қарам бўлсалар-да, улар яна ваъда қилинган ерда яшаб, Худога Маъбадда сажда қила бошладилар.
_Муқаддас Китоб ҳикояси 4 Шоҳлар 17; 24-25; 2 Солномалар 36; Эзра 1-10; Нахимиё 1-13 дан олинган_

63
21.md Normal file
View File

@ -0,0 +1,63 @@
# 21. Худо Масиҳ келишини ваъда қилади
![Frame 21-01](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-21-01.jpg)
Худо дунёни яратаётганида, У узоқ келажакда дунёга Масиҳни юборишини билар эди. Худо буни Одам Ато ва Момо Ҳавога ваъда қилди. У Момо Ҳаводан илоннинг бошини эзадиган авлод туғилишини айтди. Бу илон шайтон эди. У илон каби пайдо бўлди ва Момо Ҳавони алдади. Худо Момо Ҳавонинг авлоди илоннинг бошини эзишини айтганида, У келадиган Масиҳ шайтонни тамомила йуқ қилишини назарда тутар эди.
![Frame 21-02](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-21-02.jpg)
Худо Иброҳимга бу насл орқали дунёнинг барча халқлари баракага эга бўлишини ваъда қилди. Худо келажакда Масиҳни юборганида бу марҳамат ваъдасини бажаради. Масиҳ барча халқлардан бўлган одамларни гуноҳдан қутқаради.
![Frame 21-03](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-21-03.jpg)
Худо Мусога келажакда Мусо каби бошқа пайғамбар юборишини ваъда қилди. Шундай қилиб, Худо Масиҳни юборишга яна бир бор ваъда берди.
![Frame 21-04](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-21-04.jpg)
Худо Довудга унинг авлодларидан бири Масиҳ бўлишини ҳам ваъда қилганди. Худо бу насл Шоҳ бўлишини ва Худонинг халқи устидан абадий ҳукмронлик қилишини айтди.
![Frame 21-05](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-21-05.jpg)
Худо Еремиё пайғамбарга одамлар билан Янги Аҳд тузишини айтди. Худо Синай тоғида Исроил билан тузган Эски Аҳдидан фарқли ҳолда, Янги Аҳдда одамлар Худони шаҳсан билишлари мумкин бўлади. Худо Ўз қонунларини одамларнинг табиатига ва қалбига жойлаштиришини айтди. Ҳар бир одам Худони севади ва Унинг қонунларини бажаришни истайди. У уларнинг Худоси бўлади, одамлар эса Унинг халқи бўладилар. Чунки Худо уларнинг гуноҳларини кечиради ва бошқа эсламайди. Бу Янги Аҳдни одамлар билан Масиҳ тузади.
![Frame 21-06](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-21-06.jpg)
Худонинг пайғамбарлари бўлажак Масиҳ Пайғамбар, Руҳоний ва Шоҳ бўлишини ҳам айтганлар. Пайғамбар — бу Ҳудонинг сўзларини эшитиб, уларни одамларга етказадиган инсондир. Худо ваъда қилган Масиҳ мукаммал пайғамбар бўлади. У Худонинг сўзларини бенуқсон эшитади, тушунади ва одамларга ўргатади.
![Frame 21-07](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-21-07.jpg)
Исроил руҳонийлари Худога халқ учун ибодат қилиб, халқ номидан қурбонликлар келтирардилар. Бу қурбонликлар Худо одамларни гуноҳ эвазига жазоламаслиги учун келтириларди. Одамлар руҳонийларга нуқсонсиз ҳайвон олиб келардилар, руҳонийлар эса уни Худога қурбонлик қилардилар. Масиҳ Ўзини Худога бенуқсон қурбонликка келтирадиган мукаммал олий руҳоний бўлиши керак эди. Бу Масиҳ бегуноҳ бўлишини, Ўзини қурбонликка келтиришини ва бу қурбонликдан кейин бошқа қурбонлик керак бўлмаслигини билдирарди.
![Frame 21-08](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-21-08.jpg)
Ҳар бир халқнинг ўз шоҳлари ва раҳбарлари бўлган. Улар доим ҳам Худога итоат қилмаганлар ва хатоларга йўл қўйганлар. Агар Довуд фақат исроилликлар устидан ҳукмронлик қилган бўлса, Довуднинг авлоди бўлган Масиҳ эса бутун дунёни бошқаради. Унинг ҳукмронлиги адолатли, доно ва абадий бўлади.
![Frame 21-09](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-21-09.jpg)
Худонинг пайғамбарлари Масиҳ қандай бўлишини айтганлар. Шундай қилиб, Малаки пайғамбар Масиҳ келишидан олдин Илёс пайғамбар келишини айтган. Унинг хизмати ўта муҳим бўлади. Ишаё пайғамбар Масиҳ бокира қиздан туғилишини ёзган. Михо пайғамбар эса Масиҳ Байтлаҳм шаҳрида туғилишини айтган.
![Frame 21-10](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-21-10.jpg)
Ишаё пайғамбар Масиҳ Жалилада яшашини айтган. У ғамгин одамларга тасалли беради, асирларни озод қилади. Бундан ташқари, Масиҳ касалларга шифо беради, ҳатто эшитмайдиган, кўрмайдиган, гапирмайдиган ва юра олмайдиганларни даволайди.
![Frame 21-11](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-21-11.jpg)
Ишаё пайғамбар Масиҳдан ҳеч қандай сабабсиз нафратланишларини ва уни қабул қилишдан бош тортишларини ҳам айтган. Пайғамбарлар Масиҳга яқин одами хоинлик қилишига ишора қилганлар. Закариё пайғамбар бу одам хоинлиги эвазига 30 кумуш танга олишини айтган. Шунингдек, баъзи пайғамбарлар одамлар Масиҳни ўлдиришини ва қотиллар Унинг кийимига эгалик қилиш учун қуръа ташлашини айтганлар.
![Frame 21-12](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-21-12.jpg)
Пайғамбарлар Масиҳнинг қандай ўлиши ҳақида гапирганлар. Ишаё пайғамбар одамлар Масиҳга тупуришини, Уни ҳақорат қилиб, калтаклашини башорат қилган. Улар Масиҳга найза санчадилар ва У ҳеч қандай гуноҳ қилмаган бўлса ҳам, қийноқларда ва азобда ўлади.
![Frame 21-13](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-21-13.jpg)
Пайғамбарлар Масиҳнинг бегуноҳ инсон бўлишини ҳам айтган эдилар. У комил инсон бўлади. Лекин Масиҳ ўлади, чунки Худо Уни барча инсонларнинг гуноҳи учун жазолайди. Унинг ўлими Худо ва инсонлар орасига тинчлик олиб келади. Шу сабабдан Худонинг режаси бўйича Масиҳ ўлиши керак эди.
![Frame 21-14](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-21-14.jpg)
Пайгамбарлар Худо Масиҳни ўликлардан тирилтиришини ҳам айтган эдилар. Шу тариқа Исонинг ўлими ва тирилиши (Масиҳ туғилганида Унга айнан шу исм берилади) Худонинг Янги Аҳд тузиш режасининг бир қисми бўлгани тасдиқланади. Худо Унга қарши гуноҳ қилганларни шу йўл билан қутқаришни режалаштирган эди.
![Frame 21-15](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-21-15.jpg)
Худо пайғамбарларга Масиҳ тўғрисида кўп ҳақиқатларни кўрсатди, аммо пайғамбарларнинг барчаси Масиҳни кўрмай ўтиб кетишди. Бу башоратларнинг охиргисидан кейин 400 йилдан ортиқ вақт ўтди ва Худо белгилаган вақтида ер юзига Масиҳни юборди.
_Муқаддас Китоб ҳикояси Ибтидо 3:15; 12:1-3; Қонунлар 18:15; 2 Шоҳлар 7; Еремиё 31; Ишаё 59:16; Дониёр 7; Малаки 4:5; Ишаё 7:14; Михо 5:2; Ишаё 9:1-7; 35:3-5; 61; 53; Забур 21:19; 34:19; 68:5; 40:10; Закариё 11:12-13; Ишаё 50:6; Забур 16:10-11 дан олинган_

31
22.md Normal file
View File

@ -0,0 +1,31 @@
# 22. Яҳёнинг туғилиши
![Frame 22-01](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-22-01.jpg)
Ўтмишда Худо Ўз пайғамбарлари билан гаплашарди, улар эса Худонинг сўзларини халққа етказишлари керак эди. Аммо кейин 400 йиллик сукунат келди ва шу йиллар давомида Худо одамларга ҳеч нарса гапирмади. Ниҳоят бир куни Худо Закариё исмли руҳонийнинг олдига фариштани юборди. Закариё ва унинг рафиқаси Элисабет Худони иззатлардилар. Уларнинг иккаласи ҳам кексайган эди ва уларнинг фарзанди йўқ эди.
![Frame 22-02](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-22-02.jpg)
Закариё Маъбадда хизмат қилаётганида, унинг олдига фаришта келди ва шундай деди: “Сенинг хотининг ўғил туғади. Унинг исмини Яҳё қўясан. Худо уни Муқаддас Руҳга тўлдиради ва Яҳё одамларни Масиҳнинг келишига тайёрлайди!”. Закариё: “Бу амалга ошишини қаердан биламан? Аҳир биз фарзанд кўриш учун қаримиз-ку” — деб сўради.
![Frame 22-03](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-22-03.jpg)
Фаришта шундай жавоб берди: “Сенга бу яхши хабарни олиб келиш учун Худо томонидан юборилганман. Сен менга ишонмаганинг учун, токи фарзанд туғилмагунича, сен гапиролмайсан”. Шу заҳоти Закариё гапириш қобилиятини йўқотди. Фаришта кетди, Закариё эса уйига қайтди. Кўп ўтмай, унинг хотини ҳомиладор бўлди.
![Frame 22-04](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-22-04.jpg)
Элисабетнинг ҳомиласи олти ойлик бўлганида, ҳудди шу фаришта кутилмаганда Элисабетнинг Марям исмли қариндошининг олдига келди. Марям бокира бўлиб, Юсуф исмли йигитга унаштирилган эди. Фаришта: “Сен ҳомиладор бўлиб, Ўғил туғасан. Унга Исо деб исм қўй. У Худойи Таолонинг Ўғли бўлиб, абадий ҳукмронлик қилади” — деди.
![Frame 22-05](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-22-05.jpg)
Марям жавоб берди: “Бу қандай бўлади, мен бокираман-ку?”. Фаришта тушунтирди: “Муқаддас Руҳ сенга келади ва Худонинг қудрати сенга тушади. Шунинг учун Бола муқаддас бўлади ва Худонинг Ўғли бўлади”. Марям фаришта айтганларига ишонди.
![Frame 22-06](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-22-06.jpg)
Кўп ўтмай Марям Элисабетни кўргани борди. Марям у билан саломлашгани заҳоти, Элисабетнинг қорнидаги боласи шодон ўйноқлаб кетди. Муқаддас Руҳ Элисабетни қамраб олди ва у қаршисида бўлғуси Масиҳнинг онаси турганини тушунди. Аёллар Худонинг улар учун қилган ишларидан шодланиб, Унга шукроналар айтишди. Марям Элисабетникида уч ой бўлиб, сўнг уйига қайтди.
![Frame 22-07](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-22-07.jpg)
Бир оз вақтдан кейин Элисабет ўғил кўрди. Закариё ва Элисабет, фаришта буюрганидек, чақалоққа Яҳё деб исм беришди. Шундан сўнг Худо Закариёга гапириш қобилиятини қайтарди. Закариё шундай деди: “Худони улуғлайман, чунки У Ўз халқини йўқлаб келди ва унга мадад берди! Сен, менинг ўғлим, Худойи Таолонинг пайғамбари бўласан. Одамларга уларнинг гуноҳлари қандай кечирилиши мумкинлигини айтиб берасан!”
_Муқаддас Китоб ҳикояси Луқо Хушхабари 1-бобдан олинган_

43
23.md Normal file
View File

@ -0,0 +1,43 @@
# 23. Исонинг туғилиши
![Frame 23-01](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-23-01.jpg)
Марям Юсуф исмли солиҳ инсонга унаштирилган эди. Юсуф Марям ҳомиладор эканлигини билганида, унинг раҳми келди ва Марям шарманда бўлмаслиги учун, унаштирувни яширинча бузмоқчи бўлди. Лекин у буни амалга оширишга улгурмай, унинг тушида фаришта зоҳир бўлди ва унга мурожаат қилди.
![Frame 23-02](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-23-02.jpg)
Фаришта деди: “Юсуф, Марямга уйланишдан қўрқма. Унинг ичидаги Боласи Муқаддас Руҳдандир. Марям Ўғил туғади. Унинг исмини Исо қўй (бу исм “Эгамиз қутқаради” деган маънога эга), чунки У одамларни гуноҳларидан озод қилади”.
![Frame 23-03](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-23-03.jpg)
Юсуф Марямни хотин сифатида ўз уйига олди, лекин у туғмагунича, у билан бирга бўлмади.
![Frame 23-04](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-23-04.jpg)
Шу вақтда Рим ҳукмдори Исроилдаги барча одамларни ҳисоблашга қарор қилди. У ҳар бир инсон аждодлари туғилган жойга боришини буюрди. Марям ва Юсуф Байтлаҳмда туғилган шоҳ Довуднинг авлоди эдилар, шунинг учун улар айнан ўша ерга кетишди ва у ерда Марямнинг туғиш вақти келди.
![Frame 23-05](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-23-05.jpg)
Байтлаҳмда Марям ва Юсуф тўхташи учун ҳайвонлар боқиладиган жойдан бошқа жой топилмади. У ерда Марям Чақалоқни туғди. Чақалоқни ётқизишга жой бўлмагани учун, Марям Уни охурга ётқизди. Марям ва Юсуф Чақалоққа Исо деб исм бердилар.
![Frame 23-06](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-23-06.jpg)
Ўша тунда яқин атрофдаги далада бир нечта чўпонлар қўйларини қўриқлаётган эдилар. Тўсатдан уларнинг олдида порлаб турган фаришта пайдо бўлди. Чўпонлар жуда қўрқиб кетдилар, лекин фаришта деди: “Қўрқманглар, сизлар учун хушхабарим бор. Байтлаҳмда Раббий Масиҳ туғилди!”
![Frame 23-07](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-23-07.jpg)
Сиз охурда ётган ва йўргакланган Чақалоқни топасизлар. Тўсатдан осмон фаришталар билан тўлди. Улар Худога ҳамду сано айтиб: “Осмонда Худога шон-шарафлар! Ер юзида эса тинчлик ва одамларга марҳамат!” — деб куйлашарди.
![Frame 23-08](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-23-08.jpg)
Кейин фаришталар ғойиб бўлди. Чўпонлар қўйларини қолдириб, Чақалоқни кўриш учун кетдилар. Кўп ўтмай улар Исо бўлган жойга келдилар ва фаришта айтганидек, Уни охурда йўргакланган ҳолда топдилар. Чўпонлар катта ҳаяжонда эдилар. Улар Юсуф билан Марямга бу Бола ҳақида фаришталардан эшитганларини айтиб бердилар. Кейин чўпонлар кўрган ва эшитганлари учун Худога ҳамду сано айтиб, далага, қўйлари олдига қайтдилар.
![Frame 23-09](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-23-09.jpg)
Узоқ шарқда донишмандлар яшар эдилар. Улар юлдузларни ўрганардилар. Бир куни донишмандлар осмонда ўзгача юлдузни кўрдилар. Улар тушундиларки, бу юлдуз ўзига хос яҳудий Шоҳининг туғилишига ишора қиляпти. Шу сабабдан улар Шоҳга таъзим қилиш мақсадида йўлга тушишга қарор қилдилар. Узоқ йўл юриб, донишмандлар Байтлаҳмга етиб келдилар. Улар Исо ва Унинг ота-онаси яшайдиган уйни топдилар.
![Frame 23-10](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-23-10.jpg)
Донишмандлар Исо ва Унинг онасини кўрганларида, ерга мук тушиб, Унга таъзим қилдилар. Сўнг донишмандлар Исога қимматбаҳо совғаларни тақдим қилиб, уйга қайтиб кетдилар.
_Муқаддас Китоб ҳикояси Матто Хушхабари 1-боб ва Луқо Хушхабари 2-бобдан олинган_

39
24.md Normal file
View File

@ -0,0 +1,39 @@
# 24. Яҳё Исони чўмдиради
![Frame 24-01](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-24-01.jpg)
Закариё ва Элисабетнинг ўғли Яҳё улғайиб, пайғамбар бўлди. У чўлда яшаб, ёввойи асал билан чигиртка ерди ва туя жунидан қилинган кийим киярди.
![Frame 24-02](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-24-02.jpg)
Кўплаб одамлар Яҳёни тинглаш учун чўлга келишарди. У қуйидаги сўзлар билан ваъз қиларди: “Гуноҳларингизга тавба қилинглар, зеро Худонинг Шоҳлиги яқинлашмоқда!”
![Frame 24-03](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-24-03.jpg)
Яҳёнинг сўзларини эшитган кўп одамлар гуноҳларига тавба қилардилар ва Яҳё уларни Иордан дарёсида сувга чўмдирарди. Чўмдирилиш учун кўплаб дин уламолари ҳам келишарди, лекин улар ўз гуноҳларини тан олмасдилар ва тавба қилмасдилар.
![Frame 24-04](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-24-04.jpg)
Яҳё дин уламоларига деди: “Сизлар заҳарли илонсизлар! Тавба қилинглар ва ўзгаринглар. Худо яхши мева бермайдиган ҳар бир дарахтни кесиб, оловга ташлайди”. Кўпчилик Яҳёни Худодан келган пайғамбар деб биларди ва уни ҳурмат қиларди. Яҳё пайғамбарлар айтганларини амалга оширди: “Қара, Мен Сендан олдин Ўз элчимни юбораман, у Сенга йўл ҳозирлайди. Барча жарликлар тўлдирилсин, тоғлар пасайсин, эгри йўллар тўғрилансин ва қийшиқ йўллар текислансин”.
![Frame 24-05](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-24-05.jpg)
Айрим дин уламолари Яҳёдан: “Сен Масиҳмисан?” — деб сўрашарди. Яҳё эса : “Мен Масиҳ эмасман. У мендан кейин келади. У шунчалик қудратлики, мен ҳатто Унинг чориқларини ечишга ҳам лойиқ эмасман” — деб жавоб берарди.
![Frame 24-06](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-24-06.jpg)
Эртаси куни Исо сувга чўмдирилиш учун Яҳёнинг олдига келди. Яҳё Уни кўриб: “Қаранглар! Мана Худонинг Қўзиси, У дунёни гуноҳдан поклайди” — деди.
![Frame 24-07](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-24-07.jpg)
Кейин Яҳё Исога деди: “Мен Сени сувга чўмдиришга лойиқ эмасман. Сен мени чўмдиришинг керак”. Лекин Исо деди: “Йўқ, сен Мени сувга чўмдиришинг керак, чунки Худонинг иродаси шундай амалга ошади”. Шундан кейин, Исо ҳеч қачон гуноҳ қилмаган бўлса ҳам, Яҳё Уни сувга чўмдирди.
![Frame 24-08](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-24-08.jpg)
Исо чўмдирилгандан сўнг сувдан кўтарилганида, Худонинг Руҳи каптар кўринишида осмондан тушиб, Исонинг устига қўнди. Шу заҳоти Худо осмондан: “Бу Менинг Ўғлим! Мен Уни севаман ва Ундан жуда мамнунман!” — деди.
![Frame 24-09](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-24-09.jpg)
Худо Яҳёга ҳаммаси айнан шундай бўлишини илгари айтган эди: “Муқаддас Руҳ тушиб, сен чўмдирган бир Одамга қўнади. Ўша Одам Худонинг Ўғлидир”. Бу ҳикоя бизга фақат ягона Худо борлигини ва У уч Шахсда эканини кўрсатади. Яҳё Исони чўмдирганида Ота-Худо гапирганини эшитди, Ўғил-Худони, яъни Исони, шунингдек Муқаддас Руҳ-Худони кўрди.
_Муқаддас Китоб ҳикояси Матто Хушхабари 3-боб, Марк Хушхабари 1:9-11, Юҳанно Хушхабари 1:6-34 ва Луқо Хушхабари 3:1-23 дан олинган_

35
25.md Normal file
View File

@ -0,0 +1,35 @@
# 25. Шайтон Исони васваса қилади
![Frame 25-01](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-25-01.jpg)
Исо чўмдирилганидан кейин, Муқаддас Руҳ Уни чўлга етаклаб кетди. Исо у ерда 40 кун ва 40 тун бўлди. Шу кунлар давомида У рўза тутди ва оҳири қаттиқ очлик ҳис қилди. Шунда Исонинг ёнига шайтон келди ва Уни васваса қила бошлади.
![Frame 25-02](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-25-02.jpg)
Шайтон Исога шундай деди: “Сен Худонинг Ўғли бўлсанг, бу тошларни еса бўладиган нонга айлантир!”
![Frame 25-03](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-25-03.jpg)
Лекин Исо шайтонга жавобан шундай деди: “Худонинг Каломида ёзилган: “Одамларга яшаш учун нафақат нон, балки Худонинг айтган барча сўзлари ҳам керакдир!””.
![Frame 25-04](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-25-04.jpg)
Сўнг шайтон Исони Маъбаднинг тепасига олиб чиқди ва шундай деди: “Агар Сен Худонинг Ўғли бўлсанг, ерга сакра, ахир: “Оёғинг тошга урилмаслиги учун, Худо фаришталарига Сени олиб юришни буюради” — деб ёзилган-ку”.
![Frame 25-05](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-25-05.jpg)
Лекин Исо шайтон ҳохлаган ишни қилмади. У: “Худо ҳаммага шундай айтади: “Эганг Худовандни синама”” — деди.
![Frame 25-06](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-25-06.jpg)
Шундан кейин шайтон Исони жуда баланд тоққа олиб чиқди ва Унга дунёнинг барча шоҳликларини, уларнинг қудрати ва бойликларини кўрсатди. Шайтон Исога деди: “Агар менинг олдимда ерга йиқилиб, менга таъзим қилсанг, буларнинг ҳаммасини Сенга бераман”.
![Frame 25-07](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-25-07.jpg)
Аммо Исо шундай жавоб берди: “Тинч қўй Мени, шайтон! Худо Ўз Сўзи орқали ҳалқига амр берган: “Фақат Эгангизга, ўз Худоингизга сажда қилинглар. Фақат Уни Худо деб иззатланглар””.
![Frame 25-08](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-25-08.jpg)
Исо шайтоннинг васвасаларига ён бермади ва шайтон Уни тарк этди. Бундан сўнг Исонинг олдига фаришталар келиб, Унга ғамхўрлик қилдилар.
_Муқаддас Китоб ҳикояси Матто Хушхабари 4:1-11, Марк Хушхабари 1:12-13 ва Луқо Хушхабари 4:1-13 дан олинган_

43
26.md Normal file
View File

@ -0,0 +1,43 @@
# 26. Исо хизматини бошлайди
![Frame 26-01](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-26-01.jpg)
Исо шайтонни васвасасидан ўтгач, У Жалилага, Ўз яшаш жойига қайтди. Муқаддас Руҳ Унга улкан куч ато этарди. Исо Жалила бўйлаб бир шаҳардан бошқа шаҳарга юриб, турли жойларга борар эди ва одамларга насиҳатлар берар эди. Барча У ҳақда яхши фикрда эди.
![Frame 26-02](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-26-02.jpg)
Бир куни Исо Унинг болалиги ўтган Носира шаҳрига боради. Шанба куни Исо синагогага, ибодат жойига борди. У ерда У овоз чиқариб ўқиши учун, Унинг қўлига Ишаё пайғамбарнинг сўзлари ёзилган ўроғлик қоғозни беришди. Исо уни очиб, ўқий бошлади.
![Frame 26-03](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-26-03.jpg)
У овоз чиқариб ўқиди: “Мен ночорларга хушхабарни етказишим учун, Худо Менга Ўз Руҳини берди. У Мени асирларни озод қилишим, кўрларнинг кўзларини очишим ва эзилганларни эркинликка чиқаришим учун юборди. Бу Эгамиз бизга меҳрибон бўладиган ва бизга ёрдам берадиган вақтдир”.
![Frame 26-04](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-26-04.jpg)
Шундан кейин Исо ўтирди. У ерда ўтирганларнинг барчаси Унга диққат билан қарарди. Улар Исо ўқиган Муқаддас битикнинг парчаси Масиҳ ҳақида ёзилганини билар эдилар. Исо деди: “Мен ҳозир сизларга ўқиганларимнинг барчаси шу дам амалга ошмоқда”. Барча одамлар жуда ҳайратландилар. Улар: “Бу Юсуфнинг ўғли эмасми?”- дердилар.
![Frame 26-05](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-26-05.jpg)
Шунда Исо деди: “Пайғамбар ўзи ўсган шаҳарда ҳеч қачон қабул қилинмаслиги ҳақиқатдир. Илёс Пайғамбар даврида Исроилда бева аёллар кўп эди. Лекин уч ярим йил ёмғир ёғмаганида, Худо Илёсни Исроиллик бева аёлнинг олдига эмас, балки бошқа халқдан бўлган бева аёлнинг олдига юборди”.
![Frame 26-06](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-26-06.jpg)
Исо сўзини давом эттирди: “Элишай пайғамбар даврида ҳам Исроилда тери касаллигига чалинган одамлар кўп эди. Лекин Элишай уларнинг ҳеч бирига шифо бермади. Аммо Исроилнинг душманларидан бири, Нўъмон исмли қўмондоннинг тери касаллигини шифолади”. Исонинг сўзларини эшитган одамлар яҳудий эди. Шунинг учун Ундан бундай сўзларни эшитиб, улар ғазабландилар.
![Frame 26-07](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-26-07.jpg)
Носира аҳолиси Исони ушлаб олиб, Уни синагогадан олиб чиқди. Улар Исони пастга ташлаб ўлдириш мақсадида, Уни қоянинг четига олиб келдилар. Аммо Исо оломоннинг орасидан ўтди ва Носирадан чиқиб кетди.
![Frame 26-08](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-26-08.jpg)
Шундан сўнг Исо бутун Жалила ҳудуди бўйлаб юрарди, Унинг олдига тўда-тўда оломон келарди. Оломон Исо олдига кўп хасталарни, шунингдек кўрларни, чўлоқларни, карларни ва соқовларни олиб келарди. Исо эса уларга шифо берар эди.
![Frame 26-09](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-26-09.jpg)
Шунингдек Исо олдига ёвуз руҳга чалинган кўп одамларни олиб келишган. Исо ёвуз руҳларга одамдан чиқишни буюрганида, улар бўйсунарди. Кўпинча ёвуз руҳлар: “Сен — Худонинг Ўғлисан!” — деб қичқиришарди. Лекин Исо уларга Унинг Кимлигини айтишни тақиқлар эди. Оломон ҳайратда қолиб, Исода бўлган куч ва ҳокимият учун Худони улуғлар эди.
![Frame 26-10](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-26-10.jpg)
Кўпчилик одамлар Исога эргашарди ва уларнинг баъзилари Унинг шогирдларига айланар эди. Исо Ўз шогирдлари орасидан 12 кишини танлади, улар Исонинг алоҳида вакиллари бўлдилар. Исо уларни “ҳаворийлар” деб номлади. Ҳаворийлар Исо билан юриб, Ундан таълим олар эдилар.
_Муқаддас Китоб ҳикояси Матто Хушхабари 4:12-25, Марк Хушхабари 1:14-15, 35-39; 3:13-21 ва Луқо Хушхабари 4:14-30, 38-44 дан олинган_

47
27.md Normal file
View File

@ -0,0 +1,47 @@
# 27. Меҳрибон самариялик ҳақида ҳикоя
![Frame 27-01](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-27-01.jpg)
Бир куни Исонинг олдига яҳудийлар Қонунининг муаллими келиб, одамларга Исонинг таълимоти нотўғри эканини кўрсатмоқчи бўлади. Шунинг учун у шундай деди: “Устоз, абадий ҳаётга эга бўлиш учун нима қилишим керак?”. Исо жавобан: “Худонинг Қонунида нима деб ёзилган?” — деди.
![Frame 27-02](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-27-02.jpg)
У одам шундай жавоб берди: “У ерда: “Эганг Худони бутун қалбинг, жону дилинг, онгинг ва кучинг билан сев. Яқинингни ўзингни севгандай сев” деб ёзилган”. Исо айтди: “Сен тўғри жавоб бердинг! Шуларни бажарсанг, абадий ҳаётга эга бўласан”.
![Frame 27-03](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-27-03.jpg)
Қонун муаллими одамларга ўзининг ҳаёт тарзи тўғри эканлигини кўрсатмоқчи бўлиб, Исодан: “Менинг яқиним ким?” — деб сўради.
![Frame 27-04](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-27-04.jpg)
Бунга жавобан Исо Қонун муаллимига бир ҳикоя сўзлаб берди: “Бир куни яҳудий инсон Қуддусдан Ерихога кетаётган эди.
![Frame 27-05](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-27-05.jpg)
Йўлда унга қароқчилар ҳужум қилди. Унинг бор нарсаларини олиб қўйиб, ўлгидек калтаклаб, сўнг ғойиб бўлдилар.
![Frame 27-06](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-27-06.jpg)
Кўп ўтмай, худди шу йўлдан яҳудий руҳонийси ўтарди. У йўлда ётган одамни кўриб, йўлнинг нариги тарафига ўтди. Сўнгра руҳоний бу одамга ёрдам бериш ўрнига ўз йўлида давом этди.
![Frame 27-07](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-27-07.jpg)
Кейин бу йўлдан леви ўтарди. Леви — маъбадда хизмат қиладиган, Левилар авлодидан бўлган яҳудийдир. У калтакланган одамнинг олдига келиб, унга қаради ва ёрдам бермасдан ўз йўлида давом эди.
![Frame 27-08](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-27-08.jpg)
Левидан кейин бу йўлдан Самариялик бир одам ўтиб кетарди. Ўша вақтда самарияликлар ва яҳудийлар бир-бирларидан нафратланардилар ва ҳатто бир-бирлари билан мулоқот қилмасдилар. Самариялик йўлда калтакланган одамни кўрди. У бу одамнинг яҳудийлигини билса-да, унга меҳр-шавқат кўрсатди. Самариялик калтакланган одамнинг олдига бориб, унинг яраларини боғлади.
![Frame 27-09](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-27-09.jpg)
Сўнг Самариялик одам уни кўтариб, эшагининг устига миндирди ва йўл бўйида жойлашган меҳмонхонага олиб борди. У ерда Самариялик бу одамни парвариш қилишни давом эттирди.
![Frame 27-10](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-27-10.jpg)
Кейинги кун Самариялик одам йўлини давом эттириши керак эди. У меҳмонхона эгасига пул берди-да, шундай деди: “Бу одамга ғамхўрлик қилишингизни сўрайман. Агар сизга берганимдан кўпроқ пул сарфласангиз, қайтганимда харажатларингизни қоплайман””.
![Frame 27-11](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-27-11.jpg)
Исо Қонун муаллимидан сўради: “Нима деб ўйлайсан, таланган ва калтакланган одам учун шу уч кишидан қайси бири яқини бўлиб чиқди?” Қонун муаллими: “Унга раҳм-шафқат кўрсатиб, ёрдам бергани” — деб жавоб берди. Исо унга деди: “Бориб, сен ҳам шундай қил”.
_Муқаддас Китоб ҳикояси Луқо Хушхабари 10:25-37 дан олинган_

43
28.md Normal file
View File

@ -0,0 +1,43 @@
# 28. Бой ва нуфузли йигит
![Frame 28-01](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-28-01.jpg)
Бир куни Исонинг олдига бой ва нуфузли йигит келиб, ундан сўрайди: “Раҳмдил Устоз, абадий ҳаётга эга бўлишим учун нима қилишим керак?”. Исо жавоб берди: “Нима учун Мени “раҳмдил” деб атайсан? Фақатгина Худо раҳмдил. Агар абадий ҳаётга эга бўлишни истасанг, Худонинг амрларини бажаргин”.
![Frame 28-02](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-28-02.jpg)
“Айнан қайси амрларни бажаришим керак?” — деб сўради йигит. Исо жавоб қайтарди: “Қотиллик қилма. Турмуш ўртоғингга хиёнат қилма. Ўғрилик қилма. Ёлғон гапирма. Ота-онангни ҳурмат қил ва яқинингни ўзингни севгандай сев”.
![Frame 28-03](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-28-03.jpg)
Йигит эса: “Бу амрларнинг барчасини болалигимдан бажариб келаман. Абадий яшаш учун яна нима қилишим керак?” — деди. Исо унга меҳр билан қаради ва жавоб қайтарди.
![Frame 28-04](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-28-04.jpg)
Исо деди: “Агар сен мукаммал бўлишни истасанг, бор ва барча нарсангни сотиб, пулини камбағалларга тарқат. Шунда сен осмонда хазинага эга бўласан. Кейин қайтиб кел ва Менга эргаш”.
![Frame 28-05](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-28-05.jpg)
Йигит Исонинг сўзларини эшитганидан сўнг, жуда хафа бўлди ва Исонинг олдидан кетди. Ахир, у жуда бой одам эди ва эга бўлган барча нарсасини бериб юборишни истамасди.
![Frame 28-06](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-28-06.jpg)
Исо Ўз шогирдларига: “Бой одамнинг Худо Шоҳлигига кириши жуда қийин! Бойнинг Худо Шоҳлигига киришидан кўра, туянинг игна тешигидан ўтиши осонроқдир” — деди.
![Frame 28-07](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-28-07.jpg)
Исонинг шогирдлари Унинг бу сўзларини эшитиб, ҳайратландилар. Улар: “Ундай бўлса ким қутқарилади?” — деб сўрадилар.
![Frame 28-08](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-28-08.jpg)
Исо Ўз шогирдларига қараб, шундай жавоб берди: “Одамлар ўзини қутқара олмайди. Лекин Худо учун имконсиз нарса йўқ”.
![Frame 28-09](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-28-09.jpg)
Шунда Бутрус Исодан сўради: “Биз, шогирдлар, боримизни қолдириб, Сенга эргашдик. Биз қандай мукофот оламиз?”
![Frame 28-10](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-28-10.jpg)
Исо жавоб берди: “Мен учун уйларини, ака-укаларини, опа-сингилларини, отасини, онасини, болаларини ёки мол-мулкини қолдирган ҳар ким, юз баробар ортиғига эга бўлади. У абадий ҳаётга ҳам эга бўлади. Ва биринчи бўлганларнинг кўплари охирги бўладилар, охиргилар эса биринчи бўладилар”.
_Муқаддас Китоб ҳикояси Матто Хушхабари 19:16-30, Марк Хушхабари 10:17-31 ва Луқо Хушхабари 18:18-30 дан олинган_

39
29.md Normal file
View File

@ -0,0 +1,39 @@
# 29. Шафқатсиз хизматкор хақида ҳикоя
![Frame 29-01](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-29-01.jpg)
Бир куни Бутрус Исодан сўради: “Устоз, агар биродарим менга қарши гуноҳ қилса, уни неча марта кечиришим керак? Етти мартами?”. Исо жавоб берди: “Етти марта эмас, етмиш карра етти марта!”. Исо биз доим кечиришимиз кераклигини назарда тутган. Кейин Исо шундай ҳикоя сўзлаб берди:
![Frame 29-02](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-29-02.jpg)
“Худонинг Шоҳлиги хизматкорларидан қарзини қайтариб олишни истаган шоҳга ўхшайди. Бир хизматкорнинг ғоят катта қарзи бўлиб, бу қарз 200 000 йиллик маошга тўғри келарди.
![Frame 29-03](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-29-03.jpg)
Хизматкор бу қарзни тўлай олмагани учун, шоҳ буйруқ берди: “Бу одамни ва унинг оиласини қарз эвазига қул қилиб сотинг.”
![Frame 29-04](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-29-04.jpg)
Шунда хизматкор шоҳнинг олдида тиз чўкиб, унга ёлворди: “Илтимос, сабр қилинг, мен қарзимни тўлиқ қайтараман”. Шоҳнинг хизматкорга раҳми келди. У қарзни кечирди ва уни қўйиб юборди.
![Frame 29-05](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-29-05.jpg)
Хизматкор шоҳнинг олдидан чиқиб, ундан қарздор бошқа бир хизматкорни учратиб қолди. Унинг қарзи тўрт ойлик маошга тенг эди. Хизматкор қарздорни ушлаб олиб: “Сен мендан олган қарзингни қайтар!” — деди.
![Frame 29-06](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-29-06.jpg)
Қарздор тиз чўкиб, унга ёлворди: “Илтимос, бир оз сабр қил, сендан қанча қарз бўлсам, ҳаммасини бераман”. Лекин қарздор қарзини тўламагунича, хизматкор уни зиндонга ташлади.
![Frame 29-07](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-29-07.jpg)
Бошқа хизматкорлар бўлган воқеани кўрдилар ва бу уларни ранжитди. Улар шоҳнинг олдига бориб, ҳаммасини унга айтиб бердилар.
![Frame 29-08](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-29-08.jpg)
Шунда шоҳ ўша хизматкорни чақиртирди ва унга шундай деди: “Сен ярамас хизматкорсан! Мендан раҳм-шафқат сўраб ёлворганинг учун, қарзингни кечирган эдим. Сен ҳам шундай қилишинг керак эди”. Шоҳ шу даражада ғазабландики, ярамас хизматкорни ҳамма қарзини тўламагунича зиндонга ташлади”.
![Frame 29-09](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-29-09.jpg)
Исо деди: “Агар сизлар ўз биродарларингизни чин дилдан кечирмасангиз, Менинг Осмондаги Отам ҳам сизларни худди шу кўйга солади”.
_Муқаддас Китоб ҳикояси Матто Хушхабари 18:21-35 дан олинган_

39
30.md Normal file
View File

@ -0,0 +1,39 @@
# 30. Исо беш минг кишини овқатлантирди
![Frame 30-01](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-30-01.jpg)
Одамларга ваъз қилиб, уларга Худонинг Шоҳлиги ҳақида ўргатиш учун, Исо ҳаворийларини турли қишлоқларга юборди. Шогирдлар Исонинг олдига қайтиб келганида, Унга барча қилган ишлари ҳақида сўзлаб бердилар. Исо уларга кўлнинг у бетидаги тинч жойга сузиб бориб, бир оз дам олишни таклиф қилди. Улар қайиққа ўтириб, нариги қирғоққа сузиб кетдилар.
![Frame 30-02](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-30-02.jpg)
Кўплаб одамлар Исо ва Унинг шогирдлари қайиқда сузиб кетганини кўрди. Нариги қирғоққа Исодан олдин етиб бориш учун, бу одамлар кўл бўйлаб югуриб кетдилар. Шунинг учун Исо шогирдлари билан етиб келганида, уларни оломон кутарди.
![Frame 30-03](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-30-03.jpg)
Бу оломон ичида аёллар ва болаларни ҳисобга олмаганда 5000 дан ортиқ одам бор эди. Исо бу одамларга жуда ачинди. Улар Исо учун чўпонсиз қўйлар каби эдилар. Шунинг учун У уларга кўп таълим бериб, касалларга шифо бера бошлади.
![Frame 30-04](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-30-04.jpg)
Кечқурун шогирдлар Исога: “Кеч бўлди. Одамлар яқин қишлоқларга бориб, ўзларига озиқ-овқат сотиб олишлари учун уларни қўйиб юбор” — дедилар.
![Frame 30-05](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-30-05.jpg)
Лекин Исо шогирдларига деди: “Сиз уларга овқат беринг!” Шогирдлар сўради: “Биз буни қандай қиламиз? Бизда бор-йўғи бешта нон билан иккита кичкина балиқ бор”.
![Frame 30-06](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-30-06.jpg)
Шунда Исо шогирдларига деди: “Одамларга айтинг, улар элликтадан гуруҳларга бўлиниб, ерга ўтирсинлар”.
![Frame 30-07](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-30-07.jpg)
Шундан сўнг Исо бешта нон ва иккита балиқни олиб, осмонга қаради-да, Худога овқат учун шукрона айтди.
![Frame 30-08](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-30-08.jpg)
Кейин Исо нон ва балиқни бўлакларга бўлди. У бўлакларни одамларга тарқатишсин деб, Ўз шогирдларига берди. Шогирдлар овқат тарқатар эдилар, овқат эса тугамасди! Ҳамма одамларга етди, улар тўйгунча едилар, овқат ҳатто ортиб қолди.
![Frame 30-09](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-30-09.jpg)
Бундан сўнг шогирдлар қолган овқатни йиғиб олдилар ва у билан 12 саватни тўлдирдилар. Бу овқатнинг ҳаммаси мўжизавий равишда бешта нон ва иккита балиқдан пайдо бўлган эди!
_Муқаддас Китоб ҳикояси Матто Хушхабари 14:13-21, Марк Хушхабари 6:31-44, Луқо Хушхабари 9:10-17 ва Юҳанно Хушхабари 6:5-15 дан олинган_

35
31.md Normal file
View File

@ -0,0 +1,35 @@
# 31. Исо сувнинг устида юради
![Frame 31-01](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-31-01.jpg)
Исо оломонни овқатлантирганидан сўнг, шогирдларига қайиққа ўтириб, кўлнинг у қирғоғига сузиб ўтишни буюрди ва одамларни уйларига қўйиб юборди, Ўзи эса ибодат қилиш учун тоққа кўтарилди. У ерда ёлғиз қолиб, тунгача ибодат қилди.
![Frame 31-02](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-31-02.jpg)
Шу вақтда шогирдлар қайиқда сузиб кетардилар. Қарши шамол эсгани туфайли, улар ярим кечагача атиги кўлнинг ўртасига етиб бордилар.
![Frame 31-03](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-31-03.jpg)
Шу орада Исо ибодатни якунлаб, шогирдлари томон йўл олди. У сув устида юриб, қайиққа яқинлашарди.
![Frame 31-04](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-31-04.jpg)
Шогирдлар Уни кўриб, қўрқиб кетдилар, чунки Уни арвоҳ деб ўйладилар. Исо уларнинг қўрққанини кўрди ва шунинг учун уларга шундай деди: “Қўрқманглар. Бу Мен!”
![Frame 31-05](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-31-05.jpg)
Шунда Бутрус Исога деди: “Устоз, агар бу Сен бўлсанг, менга сув устида юриб, Сенинг олдинга келишни буюр”. Исо Бутрусга: “Кел!” — деди.
![Frame 31-06](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-31-06.jpg)
Бутрус қайиқдан чиқиб, сув устида юриб, Исонинг олдига кетди. Аммо бир оз юргач, назарини Исодан узди ва кучли шамол эсаётганини, атрофда катта тўлқинлар борлигини пайқади.
![Frame 31-07](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-31-07.jpg)
Бутрус қўрқиб кетди ва чўка бошлади. “Устоз, мени қутқар!” — деб бақирди. Исо шу заҳоти қўлини чўзиб, уни ушлаб олди. У Бутрусга шундай деди: “Имонинг шунчалар суст! Нега иккиланишни бошладинг?”
![Frame 31-08](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-31-08.jpg)
Шундан сўнг Бутрус ва Исо қайиққа тушдилар, шамол дарҳол тўхтади, сув эса тинчланди. Шогирдлар жуда ҳайратландилар. Улар Исога сажда қилиб: “Сен ҳақиқатан ҳам Худонинг Ўғлисан!” — дедилар.
_Муқаддас Китоб ҳикояси Матто Хушхабари 14:22-33, Марк Хушхабари 6:45-52 ва Юҳанно Хушхабари 6:16-21 дан олинган_

67
32.md Normal file
View File

@ -0,0 +1,67 @@
# 32. Исо жинларга чалинган одамни ва касал аёлни шифолайди
![Frame 32-01](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-32-01.jpg)
Исо ва Унинг шогирдлари қайиқда Гадара шаҳри томон йўл олдилар. Улар қирғоққа етиб бориб, қайиқдан чиқдилар.
![Frame 32-02](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-32-02.jpg)
У ерда жинларга чалинган одам яшар эди.
![Frame 32-03](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-32-03.jpg)
У одам шунчалар кучли эди-ки, ҳеч ким уни тинчитолмасди. Одамлар кўп маротаба унинг қўл-оёқларини занжирлаб қўярдилар, лекин у одам занжирларни узиб юборарди.
![Frame 32-04](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-32-04.jpg)
Бу одам гўрларнинг орасида яшарди. У куну тун бақирарди, кийим киймасди ва ўзини тошлар билан тиларди.
![Frame 32-05](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-32-05.jpg)
У Исонинг олдига югуриб борди ва Унинг олдида тиз чўкди. Одамнинг ичидаги жин баланд овозда бақирди: “Худойи Таолонинг Ўғли Исо, Сен мендан нима истайсан? Ёлвораман, мени қийнама!”
![Frame 32-06](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-32-06.jpg)
Исо жинга қараб деди: “Бу одамдан чиқ!”. Кейин Исо жиндан сўради: “Сенинг исминг нима?”. У жавоб берди: “Менинг исмим Тумонат, чунки бизлар кўпчиликмиз”.
![Frame 32-07](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-32-07.jpg)
Жинлар Исодан ўтинишни бошладилар: “Илтимос, бизни бу жойлардан ҳайдама!”. Яқин атрофдаги тепаликда чўчқалар подаси ўтлаб юрар эди. Жинлар Исога ёлворди: “Илтимос, бизни бу чўчқаларга юборгин!”. Исо бунга рухсат берди.
![Frame 32-08](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-32-08.jpg)
У подада икки мингга яқин чўчқа бор эди. Жинлар одамдан чиқиб, чўчқаларга кирди. Пода тик қирғоқдан пастга сакраб, кўлда чўкиб кетди.
![Frame 32-09](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-32-09.jpg)
Чўчқаларни боқаётган чўпонлар нима бўлганини кўриб, шаҳарга югурдилар ва ҳаммага Исо нима қилганини айтиб бердилар. Шаҳар аҳолиси келиб, илгари жинлари бўлган одамни кўрди. У хотиржам ва кийинган бўлиб, ўзини оддий одам каби тутарди.
![Frame 32-10](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-32-10.jpg)
Одамлар жуда қўрқиб кетиб, Исодан уларнинг юртини тарк этишни сўрадилар. Шундан кейин Исо қайиққа ўтирди, илгари жинлари бўлган одам эса Исодан У билан бирга боришга рухсат сўради.
![Frame 32-11](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-32-11.jpg)
Бироқ Исо унга жавоб бериб деди: “Йўқ, Мен сенинг уйга боришингни ва Худо сен учун нима қилгани ҳақида ҳаммага айтиб беришингни истайман. У сенга қандай раҳм қилганини ҳаммага айт”.
![Frame 32-12](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-32-12.jpg)
Бу одам бориб, Исо у учун қилган ишлари ҳақида ҳаммага гапириб берди. Унинг ҳикоясини эшитган ҳар бир киши ҳайрон қоларди.
![Frame 32-13](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-32-13.jpg)
Шу вақтда Исо кўлнинг нариги қирғоғига ўтди. Ўша ерга етиб келганида, Унинг атрофида катта оломон йиғилди. Одамлар шунчалик кўп эдики, улар Исони қисиб қўярдилар. Оломон орасида 12 йилдан бери қон кетишдан азоб чекаётган бир аёл ҳам бор эди. У ҳамма пулларини табиблардан шифо топиш учун сарфлаган эди, аммо аҳволи баттар ёмонлашганди.
![Frame 32-14](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-32-14.jpg)
Бу аёл Исонинг кўп хасталарга шифо берганини эшитган эди ва ўйлади: “Мен шунга ишонаманки, Исонинг кийимига бир тегиб олсам, соғайиб кетаман!”. Шунинг учун у Исонинг орқасидан келди ва кийимига қўл тегизди. Унга тегиши билан қон кетиши тўхтади.
![Frame 32-15](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-32-15.jpg)
Шу он Исо Ўзидан бир куч чиққанини сезди. У орқасига ўгирилиб: “Менга ким тегди?” — деб сўради. Шогирдлар жавоб бердилар: “Атрофингда кўп одам тўпланган. Улар доим Сенга тегяпти. Нимага Сен: “Менга ким тегди?” — деб сўраяпсан?”
![Frame 32-16](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-32-16.jpg)
Шунда аёл Исонинг олдида тиз чўкиб, қўрқувдан титраб, нима қилганини ва қандай шифо олганини айтиб берди. Исо унга жавобан: “Ишончинг сени соғайтирди. Эсон-омон бор” — деди.
_Муқаддас Китоб ҳикояси Матто Хушхабари 8:28-34; 9:20-22, Марк Хушхабари 5:1-20; 5:24б-34 ва Луқо Хушхабари 8:26-39; 8:42б-48 дан олинган_

39
33.md Normal file
View File

@ -0,0 +1,39 @@
# 33. Деҳқон ҳақидаги ҳикоя
![Frame 33-01](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-33-01.jpg)
Бир куни Исо кўлнинг бўйида эди. У оломонга таълим берарди. Уни тинглаш учун жуда кўп одам йиғилди. Шунинг учун У сувдаги қайиққа тушиб, одамлар уни бемалол эшитишлари ва кўришлари учун, бироз сузиб кетди. Қайиққа ўтириб, У одамларни ўқита бошлади.
![Frame 33-02](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-33-02.jpg)
Исо Уни тинглаётган одамларга шундай ҳикоя сўзлаб берди: “Бир деҳқон уруғ экишга чиқди. У уруғ сепаётганида, уруғнинг бир қисми тасодифан йўл бўйига тушди. Қушлар келиб, уруғларни чўқиб кетишди.
![Frame 33-03](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-33-03.jpg)
Бошқа уруғлар тупроқ кам бўлган тошлоқ ерга тушди. Тошли ердаги уруғлар тезда униб чиқди, аммо уларнинг илдизлари тупроққа чуқур кира олмади. Қуёш кўтарилиб, иссиқ бўлганида, ниҳоллар қуриб, нобуд бўлди.
![Frame 33-04](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-33-04.jpg)
Тиканли буталар орасига тушган уруғлар ҳам бор эди. Бу уруғлар униб чиқа бошлаганди, аммо тиканлар уларни бўғиб қўйди. Шунинг учун тиканлар орасида ўсган ўсимликлар ҳеч қандай дон ҳосил қилмади.
![Frame 33-05](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-33-05.jpg)
Яхши тупроққа тушган уруғлар ҳам бор эди. Улар ўсиб, экилганидан 30, 60 ва ҳатто 100 баравар кўп уруғ келтирди. Ким Худога эргашишни хоҳласа, Менинг гапларимга эътибор берсин!”
![Frame 33-06](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-33-06.jpg)
Шогирдлар бу ҳикояни тушунмадилар, аммо Исо улар билан ёлғиз қолганда унинг маъносини тушунтирди: “Уруғлар — бу Худонинг Каломи. Йўл — бу Худонинг каломини эшитадиган, лекин уни тушунмайдиган одам. Шу сабабли шайтон одам ишонмаслиги ва нажот топмаслиги учун ундан Сўзни ўғирлайди.
![Frame 33-07](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-33-07.jpg)
Тошлоқ ер — шундай одамки, у Худонинг Сўзини эшитади ва уни севинч билан қабул қилади. Бироқ қийинчилик келганида ёки бошқа одамлар уни азоб чекишга мажбур қилганида, у Худодан қайтади. Худога ишонч билдирмай қўяди.
![Frame 33-08](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-33-08.jpg)
Тиканакли ер — шундай одамки, у Худонинг Сўзини эшитади. Аммо у турли ташвишларга берилиб, кўпроқ пул топишга ҳаракат қилади ва анча нарсага эга бўлишга уринади. Бир оздан сўнг у Худони севмай қўяди. Худонинг Сўзидан ўрганганлари эса Худони мамнун қилишга ёрдам бермай қўяди. Бундай одам дони бўлмаган буғдой поясига ўхшайди.
![Frame 33-09](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-33-09.jpg)
Яхши тупроқдаги уруғлар эса шундай одамки, у Худонинг Сўзини эшитади, бу Сўзга ишонади ва шу сабабли ҳосил келтиради”.
_Муқаддас Китоб ҳикояси Матто Хушхабари 13:1-8, 18-23, Марк Хушхабари 4:1-8, 13-20 ва Луқо Хушхабари 8:4-15 дан олинган_

43
34.md Normal file
View File

@ -0,0 +1,43 @@
# 34. Исо турли ҳикоялар сўзлаб, халққа таълим беради
![Frame 34-01](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-34-01.jpg)
Исо Худонинг Шоҳлиги ҳақида турли ҳикоялар сўзларди. Масалан, У шундай деган: “Худонинг Шоҳлиги далада экилган хантал уруғига ўхшайди. Хантал уруғи барча уруғлардан кичкина эканлигини биласиз.
![Frame 34-02](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-34-02.jpg)
Лекин хантал уруғи ўсиб чиққанида, у барча буталардан баланд бўлади ва шунчалик катта дарахт бўлади-ки, ҳатто қушлар келиб, унинг шохларида ин қуради”.
![Frame 34-03](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-34-03.jpg)
Исо яна бир ҳикоя сўзлаб берди: “Худонинг Шоҳлиги хамиртурушга ўхшайди. Аёл уни хамирга солади ва хамиртуруш хамирни оширади.
![Frame 34-04](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-34-04.jpg)
Шунингдек, Худонинг Шоҳлиги далада яширилган хазинага ўхшайди. Бир киши бу хазинани топиб олди ва уни ўзига олишни хоҳлади. Шунинг учун, ҳеч ким топиб олмасин деб, хазинани яна кўмиб қўйди. Кейин эса топганидан хурсанд бўлиб, борини сотди ва хазина яширилган далани сотиб олди.
![Frame 34-05](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-34-05.jpg)
Худонинг Шоҳлиги нуқсонсиз марваридни излаётган савдогарга ҳам ўхшайди. У қимматбаҳо марваридни топгач, бориб, бор нарсасини сотди ва уни сотиб олди.”
![Frame 34-06](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-34-06.jpg)
Исонинг орқасидан юрган оломон ичида ўзларининг солиҳлигига ишонган одамлар бор эди, чунки улар савоб ишлар қилардилар. Бу одамлар савоб ишлар қилмаган одамларга паст назар билан қарардилар. Исо улар учун шундай ҳикояни айтиб берди: “Икки киши ибодат қилиш учун маъбадга келди. Улардан бири солиқ йиғувчи, иккинчиси эса фарзий эди.
![Frame 34-07](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-34-07.jpg)
Фарзий шундай ибодат қиларди: “Худо, мен бошқа одамлар сингари гуноҳкор эмаслигим учун миннатдорман: қароқчилар, фирибгарлар, хоинлар ёки мана бу солиқ йиғувчи каби эмасман.
![Frame 34-08](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-34-08.jpg)
Мен ҳафтасига икки марта рўза тутаман, барча пулларим ва даромадларимнинг ўндан бир қисмини Сенга бераман”.
![Frame 34-09](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-34-09.jpg)
Солиқ йиғувчи эса фарзийдан узоқда турарди. У ҳатто осмонга кўзларини кўтаришга ботинолмасди, фақат мушти билан кўкрагига уриб: “Худо, ўтинаман, менга раҳм қил, чунки мен гуноҳкорман” — дея ибодат қилар эди”.
![Frame 34-10](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-34-10.jpg)
Исо деди: “Сизларга айтаман, Худо фарзийни эмас, солиқ йиғувчини солиҳ деб ҳисоблайди. Чунки, ўзини бошқалардан юксалтирган камситилади, ўзини ҳаммадан паст тутган эса, юксалтирилади”.
_Муқаддас Китоб ҳикояси Матто Хушхабари 13:31-33, 44-46, Марк Хушхабари 4:30-32 ва Луқо Хушхабари 13:18-21; 18:9-14 дан олинган_

55
35.md Normal file
View File

@ -0,0 +1,55 @@
# 35. Йўқотилган ўғил ҳақида ҳикоя
![Frame 35-01](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-35-01.jpg)
Бир куни Исо Уни тинглаш учун йиғилган оломонга таълим берарди. Уларнинг орасида Мусонинг қонунини бажармайдиган солиқ йиғувчилар ва бошқа одамлар бор эди. Бу одамларни гуноҳкор деб билишарди.
![Frame 35-02](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-35-02.jpg)
Фарзийлар ва Қонун муаллимлари Исо у одамлар билан дўст каби гаплашаётганини кўрдилар. Шунинг учун улар ғазабланиб, дедилар: “У нотўғри қилмоқда, У гуноҳкорлар билан гаплашиб, ҳатто улар билан бирга таом тановул қилмоқда”. Исо буни эшитди ва уларга шундай ҳикоя сўзлаб берди:
![Frame 35-03](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-35-03.jpg)
“Бир одамнинг икки ўғли бор экан. Бир куни кичик ўғли отасига: “Ота, мен ҳозироқ ўзимнинг меросимга эгалик қилишни истайман!” — деди. Шунда отаси бор мол-мулкини икки ўғилга бўлиб берди.
![Frame 35-04](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-35-04.jpg)
Шундан сўнг кичик ўғил унга тегишли бўлган барча меросни олиб, узоқ юртга жўнади ва у ерда бор пулини гуноҳкор ва бузуқ ҳаётга сарф қилди.
![Frame 35-05](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-35-05.jpg)
Тез орада ўша мамлакатда қаттиқ очарчилик бошланди ва унинг озуқа учун ҳам пули қолмади. Шу сабабдан у чўчқаларни боқиш учун ишга ёлланди. Бу у топа олган ягона иш эди. У шунчалик оч эди-ки, ҳатто чўчқа овқатини истеъмол қилишга ҳам хурсанд бўларди, лекин бунга руҳсат беришмасди.
![Frame 35-06](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-35-06.jpg)
Ниҳоят, кичик ўғил ўзига-ўзи деди: “Мен нима қиляпман? Отамнинг кўп хизматкорлари бор ва уларнинг ҳаммаси тўйиб овқатланади, мен эса бу ерда очимдан ўляпман. Мен отамнинг олдига қайтиб, унинг хизматкори бўлишни сўрайман”.
![Frame 35-07](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-35-07.jpg)
Шундай қилиб, кичик ўғил отасининг уйига қайтиб кетди. У ҳали узоқда бўлганида, отаси уни кўриб, унга раҳми келди. У ўғлини кутиб олиш учун югуриб борди, уни қучоқлади ва ўпди.
![Frame 35-08](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-35-08.jpg)
Ўғил: “Ота, мен Худога ва сизга қарши гуноҳ қилдим. Мен сизнинг ўғлингиз бўлишга лойиқ эмасман” — деди.
![Frame 35-09](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-35-09.jpg)
Бироқ ота хизматкорларидан бирига шундай деди: “Тезроқ бориб, энг яхши кийимлардан олиб кел ва ўғлимни кийинтир! Бармоғига узук ва оёғига чориқ кийдир. Кейин бўрдоқи бузоқни сўй. Биз зиёфат қиламиз, чунки ўғлим ўлган эди, лекин ҳозир тирик! У йўқолган эди, аммо ҳозир топилган!”
![Frame 35-10](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-35-10.jpg)
Ҳамма байрам қила бошлади. Кўп ўтмай, тўнғич ўғил ишлаётган даласидан уйига қайтди. У мусиқа ва рақс товушларини эшитди ва хизматкорларидан бирини чақириб, у ерда нима бўлаётганини сўради.
![Frame 35-11](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-35-11.jpg)
Тўнғич ўғил, укаси қайтгани учун уйда байрам бўлаётганини билгач, жуда ғазабланди ва ҳатто уйга кирмади. Отаси чиқиб, ундан уйга киришини ўтиниб сўради, ўғли қайтганини у билан бирга нишонлашни илтимос қилди, аммо тўнғич ўғил бош тортди.
![Frame 35-12](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-35-12.jpg)
У отасига шундай деди: “Шунча йилдан бери сизга астойдил хизмат қилдим. Доим сизга итоат этдим, аммо сиз дўстларим билан хурсандчилик қилишим учун ҳатто кичкина улоқчани ҳам бермагансиз. Анави ўғлингиз эса гуноҳкор ва бузуқ ҳаёт кечириб, пулларингизни кўкка совурди. Энди у уйга қайтди, ва сиз буни нишонлаш учун бўрдоқи бузоқни сўйдингиз!”
![Frame 35-13](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-35-13.jpg)
Ота жавоб берди: “Ўғлим, сен доим мен билансан, менда бори — сеники. Биз байрам уюштириб, тўғри иш қиляпмиз. Чунки сенинг уканг ўлган эди, лекин ҳозир тирик. У йўқолган эди, аммо ҳозир топилди!””
_Муқаддас Китоб ҳикояси Луқо Хушхабари 15:11-32 дан олинган_

31
36.md Normal file
View File

@ -0,0 +1,31 @@
# 36. Қиёфанинг ўзгариши
![Frame 36-01](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-36-01.jpg)
Бир куни Исо ибодат қилиш учун баланд тоққа кўтарилди. Ўзи билан У уч шогирдини олди: Бутрус, Ёқуб ва Юҳаннони.
![Frame 36-02](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-36-02.jpg)
Исо тоғда ибодат қилаётганида, Унинг юзи қуёш сингари ёрқин бўлди. Унинг кийимлари кўзни оладиган оқ ранг бўлиб қолди, бу шундай оқ ранг эди-ки, бу дунёда ҳеч бир инсон бирор нарсани шунчалик оқартиролмайди.
![Frame 36-03](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-36-03.jpg)
Бирдан асрлар олдин ер юзида яшаган Мусо ва Илёс пайғамбар пайдо бўлдилар. Улар тоғда пайдо бўлиб, Исо билан Унинг ўлими ҳақида ва У яқинда Қуддусда ўлиши кераклиги ҳақида гаплашдилар.
![Frame 36-04](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-36-04.jpg)
Мусо ва Илёс Исо билан гаплашаётганида, Бутрус Исога деди: “Бизга бу ер жуда ёқяпти! Кел, учта чайла қурайлик: бири Сен учун, бири Мусо учун ва яна бири Илёс учун”. Қўрқувдан Бутрус ўзи нима гапираётганини тушунмасди.
![Frame 36-05](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-36-05.jpg)
Бутрус ҳали гапириб турганида, уларнинг устига порлаб турган булут тушди ва уларни ўраб олди. Булутдан бир овоз эшитилди: “Бу Менинг Ўғлим, Мен Уни яхши кўраман! Мен Ундан мамнунман. Унга қулоқ солинглар”. Уч шогирд жуда қўрқиб кетдилар ва юзлари билан ерга йиқилдилар.
![Frame 36-06](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-36-06.jpg)
Шунда Исо уларга қўлини теккизди-да, шундай деди: “Қўрқманглар! Туринглар!” Улар атрофга қарадилар, аммо Исодан бошқа ҳеч кимни кўрмадилар.
![Frame 36-07](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-36-07.jpg)
Шундан кейин Исо уч шогирди билан тоғдан тушди. Исо уларга: “Бу ерда бўлган воқеани ҳеч кимга айтманглар. Яқинда Мен ўламан, сўнг ҳаётга қайтаман. Шундан кейин бу воқеани одамларга айтиб берсангиз бўлади” — деди.
_Муқаддас Китоб ҳикояси Матто Хушхабари 17:1-9, Марк Хушхабари 9:2-8 ва Луқо Хушхабари 9:28-36 дан олинган_

48
37.md Normal file
View File

@ -0,0 +1,48 @@
# 37. Исо Лазарни ҳаётга қайтаради
![Frame 37-01](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-37-01.jpg)
Ўша даврда Лазар исмли бир одам яшарди. Унинг Марям ва Марта исмли икки синглиси бор эди. Лазар, Марта ва Марям Исонинг яқин дўстлари эди. Бир куни Исога Лазар оғир касал эканлигини айтишди. Буни эшитган Исо: “Бу касаллик Лазарнинг ўлимига олиб келмайди. Балки у орқали одамлар Худони улуғлайди” — деди.
![Frame 37-02](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-37-02.jpg)
Исо дўстларини яхши кўрар эди, лекин Лазар касал эканлигини билганидан сўнг, яна икки кун ўша жойда қолаверди. Кейин У шогирдларига деди: “Яҳудияга қайтайлик”. Лекин шогирдлар жавоб бердилар: “Устоз, яқиндагина Яҳудияда яшайдиган инсонлар сени ўлдирмоқчи эдилар-ку!”. Исо жавобан: “Дўстимиз Лазар ухлаб қолибди, Мен уни уйғотишим керак” — деди.
![Frame 37-03](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-37-03.jpg)
Исонинг шогирдлари жавоб қайтардилар: “Устоз, Лазар ухлаб қолган бўлса, демак у яхши бўлиб кетади”. Шунда Исо уларга очиқдан-очиқ гапирди: “Лазар ўлди. Ва ўша вақтда Мен у ерда бўлмаганимдан хурсандман. Чунки энди сизлар аниқ Менга ишонасизлар”.
![Frame 37-04](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-37-04.jpg)
Исо дўстлари яшайдиган қишлоққа етиб келганида, Лазарнинг ўлганига тўрт кун бўлган эди. Марта Исони кутиб олиш учун чиқиб, шундай деди: “Устоз, агар Сен бу ерда бўлганингда, акам ўлмас эди. Лекин Худодан сўраган барча нарсангни У Сенга беришига ишонаман”.
![Frame 37-05](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-37-05.jpg)
Исо жавоб берди: “Мен — Тирилиш ва Ҳаётман. Ким Менга ишонса, ўлса ҳам яшайди. Менга ишонган ҳар бир одам ҳеч қачон ўлмайди. Ишонасанми?”. Марта жавоб берди: “Ҳа, Устоз! Мен Сен — Худонинг Ўғли, Масиҳ эканлигингга ишонаман”.
![Frame 37-06](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-37-06.jpg)
Кейин Марям келди. У Исонинг оёқларига йиқилиб: “Устоз, агар Сен шу ерда бўлганингда, акам ўлмаган
бўлар эди” — деди. Исо опа- сингиллардан сўради: “Лазарни қаерга қўйдингиз?” Улар: “Қабрга. Бориб қара” — деб жавоб бердилар. Исо йиғлаб юборди.
![Frame 37-07](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-37-07.jpg)
Қабр ғорда жойлашган бўлиб, унга кириш жойи катта тош билан ёпилган эди. Исо қабрга яқинлашиб: “Тошни ағдаринг” — деди. Аммо Марта шундай деди: “Лазар ўлганига тўрт кун бўлди. Унинг жасади ҳидланиб қолган”.
![Frame 37-08](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-37-08.jpg)
Исо жавоб берди: “Агар Менга ишонсанг, Худонинг қудратини кўришингни айтмадимми?”. Одамлар қабрни бекитган тошни орқага сурдилар.
![Frame 37-09](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-37-09.jpg)
Исо осмонга қараб, шундай деди: “Ота, Мени эшитаётганинг учун Сенга шукурлар айтаман. Сен Мени доим эшитишингни биламан. Аммо буларнинг ҳаммасини шу ерда турган халқ Мени Сен юборганингга ишонишига ёрдам бериш учун айтяпман”. Сўнг Исо баланд овозда: “Лазар, ташқарига чиқ!” — деди.
![Frame 37-10](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-37-10.jpg)
Лазар қабрдан чиқиб келди! У кафанга ўралган эди. Исо одамларга: “Кафанини ечинглар, уни озод қилинглар!” — деди. Бу мўжизани кўрган кўплаб яҳудийлар Исога ишондилар.
![Frame 37-11](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-37-11.jpg)
Бироқ яҳудий руҳонийлари ва фарзийлар халқ Исога Масиҳ деб имон келтира бошлашидан хавфсирадилар. Шу сабабдан улар Исони ва Лазарни ўлдириш тўғрисида режа тузиш учун бирга йиғилдилар.
_Муқаддас Китоб ҳикояси Юҳанно Хушхабари 11:1-47, 12:10-11 дан олинган_

63
38.md Normal file
View File

@ -0,0 +1,63 @@
# 38. Исога хоинлик қиладилар
![Frame 38-01](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-38-01.jpg)
Исо ваъз қилиб, халққа таълим беришни бошлаганига уч йил бўлди. Кўп шаҳарлардан ўтиб, Исо шогирдлари билан Қуддусга келди. Фисиҳ байрами яқинлашарди ва Исо уни шогирдлари билан нишонлашни истади. Яҳудийлар Худо уларнинг аждодларини Мисрдаги қулликдан қутқарганини ёдга олиб, ҳар йили Фисиҳ байрамини нишонлардилар. Байрам арафасида Исо шогирдларига яқинда Уни ўлдиришларини айтди.
![Frame 38-02](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-38-02.jpg)
Исонинг ҳаворийларидан бирининг исми Яҳудо эди. Яҳудо хайр-эҳсон йиғиладиган қутича учун жавобгар эди ва тез-тез унинг ичидан пул ўғирлаб турарди. Исо шогирдлари билан Қуддусга келганидан сўнг, Яҳудо олий руҳонийларнинг олдига борди. У пул эвазига Исони тутиб беришни таклиф қилди. Олий руҳонийлар Исони Масиҳ деб қабул қилмасликларини ва Уни ўлдиришни исташларини Яҳудо биларди.
![Frame 38-03](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-38-03.jpg)
Олий руҳонийнинг бошчилигида қонун муаллимлари ва яҳудий қабилаларнинг оқсоқоллари Яҳудога Исони тутиб бериши учун 30 кумуш танга тўладилар. Барчаси ҳудди пайғамбарлар Муқаддас Китобда айтганидек бўлди. Яҳудо пулни олиб, кетди. Шу пайтдан бошлаб, у Исога хоинлик қилиш учун қулай вақтни кутарди.
![Frame 38-04](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-38-04.jpg)
Исо шогирдлари билан Фисиҳ байрамини нишонлаётганида, кечки овқат вақтида нонни олди ва шундай сўзларни айтди: “Олиб, енглар. Бу — Мен сизлар учун бераётган танамдир. Буни Мени хотирлаш учун қилинглар”. Шундай қилиб Исо шогирдалирга улар учун Ўз танини фидо қилиш орқали ўлишини маълум қилди.
![Frame 38-05](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-38-05.jpg)
Шундан сўнг, Исо шароб қуйилган косани олди ва деди: “Олинглар ва ичинглар! Бу — Менинг Янги Аҳд қоним, Мен уни Худо сизларнинг гуноҳларингизни кечириши учун тўкмоқдаман. Буни Мени хотирлаш учун қилинглар”.
![Frame 38-06](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-38-06.jpg)
Кейин Исо шогирдларига деди: “Бирингиз Мени сотасиз”. Шогирдлар ҳайрон бўлиб, буни ким қилишини сўрай бошладилар. Исо деди: “Кимга Мен нон бўлагини берсам, ўша хоин”. Ва У нонни Яҳудога берди.
![Frame 38-07](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-38-07.jpg)
Яҳудо нонни олиши билан, унинг ичига шайтон кирди. Кейин Исо Яҳудога деди: “Қилмоқчи бўлган ишингни тезроқ қил”. Исо қаердалигини айтиб бериш учун Яҳудо олий руҳонийларнинг олдига борди. Тун яқинлашарди.
![Frame 38-08](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-38-08.jpg)
Кечки овқатдан кейин Исо шогирдлари билан Зайтун тоғига борди. У ерда Исо: “Бу кеча барчангиз Мени ташлаб кетасиз. Муқаддас Китобда айтилганидек: “Чўпонни ўлдираман ва барча қўйлар тарқаб кетади”” — деди.
![Frame 38-09](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-38-09.jpg)
Бутрус жавоб берди: “Сени ҳамма тарк этса ҳам, мен ҳеч қачон бундай қилмайман!”. Кейин Исо Бутрусга деди: “Шайтон барчангизга эгалик қилишни ҳохлайди, лекин Мен сенинг имонинг сусаймаслиги учун ибодат қилдим. Шундай бўлса-да, бу кеча хўроз қичқиришидан олдин, сен Мени танимаслигингни уч марта айтасан”.
![Frame 38-10](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-38-10.jpg)
Шунда Бутрус Исога деди: “Агар ўлишим керак бўлса ҳам, мен Сендан ҳеч қачон воз кечмайман!”. Қолган шогирдлар ҳам шундай дедилар.
![Frame 38-11](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-38-11.jpg)
Шундан сўнг Исо шогирдлари билан Гетсемания деб номланган жойга борди. Исо шогирдларига васвасага берилмасликлари учун ибодат қилишни буюрди. Кейин У ёлғизликда ибодат қилиш учун улардан бир оз узоқлашди.
![Frame 38-12](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-38-12.jpg)
Исо уч маротаба шундай деб ибодат қилди: “Ота, Сендан сўрайман, агар бунинг имкони бўлса, азоб косасидан ичмаслигимга ижозат бер. Аммо одамлар гуноҳлари кечирилишининг бошқа йўли бўлмаса, ҳаммаси Сенинг ироданг бўйича амалга ошсин!”. Исо кучли изтироб чекарди, Ундан оқаётган тер эса ерга томаётган қон томчиларига ўхшар эди. Уни қўллаб-қувватлаш учун Худо фариштани юборди.
![Frame 38-13](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-38-13.jpg)
Ҳар сафар шундай ибодатдан кейин Исо шогирдларининг олдига қайтганида, уларни ухлаётган ҳолда топар эди. Исо учинчи бор қайтганида: “Уйғонинглар! Менга хоинлик қилувчи келяпти” — деди.
![Frame 38-14](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-38-14.jpg)
Шу пайт Яҳудо олий руҳонийлар, маъбад соқчиларининг бошлиқлари, оқсоқоллар, аскарлар ва бир талай халойиқ билан келди. Улар қиличу таёқлар билан қуролланган эдилар. Яҳудо Исонинг олдига келиб: “Ассалому алайкум, Устоз!” — деб, Уни ўпди. Буни Яҳудо қўлга олиниши керак бўлган Одамни келганларга кўрсатиш учун қилган эди. Исо шундай деди: “Яҳудо, сен Менга ўпич билан хиёнат қиляпсанми?”
![Frame 38-15](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-38-15.jpg)
Аскарлар Исони қўлга олганларида, Бутрус қиличини қинидан чиқариб, олий руҳонийнинг хизматкорининг қулоғини кесиб ташлади. Аммо Исо унга деди: “Қиличингни қинига сол! Мени ҳимоя қилишсин деб, Отамдан фаришталар лашкарини сўрасам бўлади, лекин Мен Отам иродасига итоат этишим керак”. Кейин Исо хизматкорнинг қулоғини шифолади. Шундан сўнг Исони қўлга олдилар, Унинг шогирдлари эса қочиб кетдилар.
_Муқаддас Китоб ҳикояси Матто Хушхабари 26:14-56, Марк Хушхабари 14:10-50, Луқо Хушхабари 22:1-53 ва Юҳанно Хушхабари 12:6; 18:1-11 дан олинган_

52
39.md Normal file
View File

@ -0,0 +1,52 @@
# 39. Исо маҳкамада туради
![Frame 39-01](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-39-01.jpg)
Туннинг ўртасида аскарлар Исони олий руҳонийнинг уйига олиб келдилар, чунки олий руҳоний Уни сўроқ қилишни истарди. Бутрус бироз масофа сақлаб, уларнинг ортидан борарди. Аскарлар Исони олий руҳонийнинг олдига олиб келганларида, Бутрус ташқарида қолиб, хизматкорлар ва соқчилар исинаётган гулханнинг олдига борди.
![Frame 39-02](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-39-02.jpg)
Яҳудий қабилаларининг оқсоқоллари ва Қонун муаллимлари олий руҳонийнинг уйида Исони ҳукмлашни бошладилар. Улар Исони айблайдиган кўп ёлғон гувоҳлар топдилар. Лекин уларнинг айблови бир-бирига тўғри келмасди, шунинг учун улар Исонинг айбини исботлаб беролмадилар. Исо эса Ўзини ҳимоя қилиш учун бирон гап гапирмади.
![Frame 39-03](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-39-03.jpg)
Охири олий руҳоний Исога қараб, туғридан-тўғри савол берди: “Бизга айт, Сен тирик Худонинг Ўғли, Масиҳмисан?”.
![Frame 39-04](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-39-04.jpg)
Исо жавоб берди: “Ҳа, Мен Масиҳман, сизлар Мени Худо билан ўтирганимни ва осмондан келаётганимни кўрасизлар”. Исонинг сўзларидан олий руҳонийнинг ғазаби келди ва у ўз кийимларини йиртиб ташлади. У ҳайқирди: “Энди бу Одам нима қилганини айтиб берадиган гувоҳларга муҳтож эмасмиз! Сизлар У Ўзини Худонинг Ўғли деб атаганини эшитдингиз. Унга қарши қандай ҳуқм чиқарасиз?”.
![Frame 39-05](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-39-05.jpg)
У ерда бўлганларнинг ҳаммаси олий руҳонийга жавобан бақирдилар: “У ўлимга лойиқдир!”. Улар Исонинг кўзларини боғлаб, Унга тупуришни, уришни ва масхара қилишни бошладилар.
![Frame 39-06](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-39-06.jpg)
Шу вақтда Бутрус уйнинг ташқарисида кутиб турарди. Уни хизматкорлардан бири кўриб қолди ва унга: “Сен ҳам Исо билан бирга эдинг!” — деди. Лекин Бутрус буни рад этди. Кейинроқ, бошқа бир қиз унга ҳудди шу гапни айтди ва Бутрус яна рад этди. Охири бошқа одамлар гапирди: “Биз сени Исо билан бирга бўлганингни биламиз, чунки икковингиз ҳам Жалиладансиз”.
![Frame 39-07](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-39-07.jpg)
Бутрус Исони билмаслигига қасам ичиб ишонтиришни бошлади. У шундай деди: “Қасам ичаманки, мен бу Одамни билмайман ва сиз нима ҳақида гапираётганингизни тушунмаяпман!”. Кейин Исо орқасига ўгирилиб, Бутрусга қаради ва шунда у Исонинг сўзларини эслади: “Бугун кечаси хўроз қичқирмасдан олдин, сен Мени танимаслигингни уч марта айтасан”.
![Frame 39-08](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-39-08.jpg)
Бутрус ҳовлидан чиқиб, аччиқ йиғлади. Шу вақтда Яҳудо у сотган Исони қатл қилмоқчи эканликларини билиб қолди. У тавба қилиб, олган пулини руҳоний ва оқсоқолларга қайтариб берди, кейин бориб ўзини осди.
![Frame 39-09](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-39-09.jpg)
Ўша даврда Пилат Яҳудиядаги Рим ҳукмдори эди. Олий руҳонийлар ва оқсоқоллар Исони Пилатнинг олдига олиб келдилар. Улар Рим ҳукмдори Исони ҳукм қилиб, Уни ўлимга маҳкум қилишини хоҳлардилар. Пилат Исодан сўради: “Яҳудийларнинг Шоҳи Сенмисан?”.
![Frame 39-10](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-39-10.jpg)
Исо жавоб берди: “Сен тўғри айтдинг. Бироқ Менинг Шоҳлигим бу дунёдан эмас. Шундай бўлганида эди, Менинг хизматкорларим Мен учун курашган бўлардилар. Мен ер юзига Худо ҳақидаги ҳақиқатни айтгани келдим. Ҳақиқатни севадиган ҳар ким Менга қулоқ солади”. Пилат: “Ҳақиқат ўзи нима?” — деб сўради.
![Frame 39-11](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-39-11.jpg)
Исо билан суҳбатдан сўнг Пилат халойиқ олдига чиқиб: “Мен бу Одамда ўлимга лойиқ бирор айб топмадим” — деди. Аммо олий руҳонийлар, оқсоқоллар ва халойиқ: “Уни хочга михла!” — деб бақира кетди. “У сизлар қўйган айблардан биронтасини қилгани йўқ” — деб жавоб берди Пилат. Лекин улар қаттиқроқ бақир-чақир қилдилар. Шунда Пилат учинчи бор: “Унинг айби йўқ!” — деди. Аммо халойиқ: “Уни хочга михла!” — деб шовқин кўтарди.
![Frame 39-12](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-39-12.jpg)
Халқ исёнидан хавотирланган Пилат, уларнинг талабларига розилик билдириб, аскарларга Исони хочга михлашни буюрди. Рим аскарлари Исони қамчи билан калтакладилар. Сўнг
Унинг устига шоҳона либос кийдириб, бошига тиканакдан ўралган тож қўйиб: “Қаранглар, мана яҳудийларнинг Шоҳи!” — деб масхара қила бошладилар.
_Муқаддас Китоб ҳикояси Матто Хушхабари 26:57-27:26, Марк Хушхабари 14:53-15:15, Луқо Хушхабари 22:54-23:25 ва Юҳанно Хушхабари 18:12-19:16 дан олинган_

39
40.md Normal file
View File

@ -0,0 +1,39 @@
# 40. Исо хочга михланди
![Frame 40-01](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-40-01.jpg)
Исони масхаралаб, қамчи билан савалагандан сўнг, аскарлар Уни хочга михлаш учун олиб кетдилар. Улар Исони У михланиши керак бўлган хочни кўтаришга мажбурладилар.
![Frame 40-02](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-40-02.jpg)
Исони Гўлгота деб аталган жойга олиб бордилар. Гўлгота “бош суяги” деган маънони англатади. У ерда Унинг оёқ ва қўлларини хочга михладилар. Исо осмонга қараб, шундай деди: “Ота, уларни кечиргин, зеро улар нима қилаётганини билмайдилар”. Исони хочга михлагандан сўнг, аскарлар Унинг бош томонига айбнома илиб қўйдилар. У айбномага Пилатнинг буйруғига биноан “Яҳудийлар шоҳи” деб ёзилган эди.
![Frame 40-03](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-40-03.jpg)
Аскарлар Исонинг кийимлари кимга тегишли бўлишини ҳал қилиш мақсадида қуръа ташладилар. Шу тариқа Муқаддас Китобдаги башорат амалга ошди: “Улар Менинг кийимларимни ўзларига бўлиб олдилар ва у учун қуръа ташладилар”.
![Frame 40-04](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-40-04.jpg)
Аскарлар Исонинг ёнида икки қароқчини хочга михладилар, уларнинг хочларини Исонинг икки томонига жойлаштирдилар. Қароқчилардан бири Исони масхара қила бошлади, иккинчиси эса унга деди: “Худо сени жазолашидан қўрқмайсанми? Биз жиноятларимизда айбдормиз, аммо бу Одам айбсиз”. Кейин у Исога деди: “Илтимос, Шоҳлигингга келганингда мени эсла”. Исо унга жавоб берди: “Бугуноқ Мен билан бирга жаннатда бўласан.”
![Frame 40-05](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-40-05.jpg)
Оломон орасидаги одамлар, шунингдек олий руҳонийлар, қонун муаллимлари ва оқсоқоллар Исони масхара қилди. Улар Унга: “Агар Сен Худонинг Ўғли бўлсанг, хочдан тушиб, Ўзингни қутқар! Шунда биз Сенга ишонамиз” — дедилар.
![Frame 40-06](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-40-06.jpg)
Гарчи куннинг ўртаси бўлса ҳам, тўсатдан осмон қоронғулашди ва бу зулмат уч соат давом этди.
![Frame 40-07](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-40-07.jpg)
Кейин Исо баланд овоз билан деди: “Амалга ошди! Ота, Руҳимни қўлларинга топширяпман”. Шундан кейин У бошини эгиб жон берди. Бирданига зилзила бошланди. Маъбадда одамларни Худонинг ҳузуридан ажратиб турадиган улкан парда юқоридан пастгача икки қисмга бўлиниб кетди.
![Frame 40-08](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-40-08.jpg)
Шу тариқа Исо Ўз ўлими орқали одамлар учун йўл очди, токи барча одамлар Худонинг олдига кела олсин. Исони қўриқлаган аскар бўлган воқеаларни кўрганида: “Бу Одам ҳақиқатан ҳам айбсиз эди! У — Худонинг Ўғлидир” — деди.
![Frame 40-09](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-40-09.jpg)
Шундан сўнг икки одам — яҳудийлар кенгашининг аъзоси Юсуф ва фарзий Никодим — Пилат олдига бориб, Исонинг танасини сўрадилар. Улар Исонинг Масиҳ бўлганига ишонар эдилар. Юсуф ва Никодим Исонинг танасини матога ўраб, қояда ўйилган қабрга олиб бориб қўйдилар. Кейин улар қабр оғзини ёпиш учун катта тошни суяб қўйдилар.
_Муқаддас Китоб ҳикояси Матто Хушхабари 27:27-61, Марк Хушхабари 15:16-47, Луқо Хушхабари 23:26-56 ва Юҳанно Хушхабари 19:17-42 дан олинган_

35
41.md Normal file
View File

@ -0,0 +1,35 @@
# 41. Худо Исони тирилтиради
![Frame 41-01](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-41-01.jpg)
Аскарлар Исони хочга михлаганидан сўнг, олий руҳонийлар ва фарзийлар Пилатнинг олдига шундай сўзлар билан келдилар: “Бу ёлғончи ҳали тирик бўлган вақтида уч кундан кейин тирилиши ҳақида гапирган. Шогирдлари Унинг танасини ўғирлаб, халққа “У ўликдан тирилди”, деб айтмасликлари учун, қабрнинг олдига соқчиларни қўйишни амр қил”.
![Frame 41-02](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-41-02.jpg)
Пилат деди: “Соқчиларни олиб, қабрни истаганингиздек қўриқланг”. Исонинг Танасини ҳеч ким ўғирламаслиги учун, улар бориб, қабрга кираверишдаги тошни муҳрладилар.
![Frame 41-03](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-41-03.jpg)
Исонинг ўлимини эртасига шанба куни эди. Бу кунда ишлаш ва ҳар қандай ишни қилиш тақиқланган эди, шунинг учун Исонинг шогирдлари Унинг қабрига бормадилар. Шанбанинг эртасига эса, эрта тонгда, бир неча аёллар Исонинг қабрига боришга қарор қилдилар. Аёллар Унинг танаси учун хушбўй малҳамларни ва мойларни тайёрладилар.
![Frame 41-04](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-41-04.jpg)
Аёллар қабрга етиб келишга улгурмай, кучли зилзила бошланди. Шу пайт осмондан фаришта тушди. У қабрга киришни бекитиб турган тошни юмалатиб суриб, тошнинг устига ўтирди. Фаришта чақмоқдек ёрқин порларди. Қабр олдидаги соқчилар уни кўрдилар ва қўрқиб кетиб, ҳудди ўликдек ерга йиқилдилар.
![Frame 41-05](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-41-05.jpg)
Аёллар қабрга келишганида, улар ҳам фариштани кўрдилар. Фаришта аёлларга: “Мендан қўрқманг. Биламан, сизлар Исони қидиряпсиз, Лекин У бу ерда эмас. У айтганидек ўликлардан тирилди! Қабрга қаранг ва ўзингиз кўринг” — деди. Аёллар қабрга қараб, Исо ётган жойни кўрдилар. Унинг жасади у ерда йўқ эди!
![Frame 41-06](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-41-06.jpg)
Фаришта аёлларга деди: “Бориб шогирдларга: “Исо ўликлардан тирилди ва У сизни Жалилада кутиб олади” — деб айтинг”.
![Frame 41-07](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-41-07.jpg)
Аёллар жуда ҳайратланиб, хурсанд бўлдилар. Улар бу хушхабарни Исонинг шогирдларига етказиш учун чопиб кетдилар.
![Frame 41-08](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-41-08.jpg)
Аёллар ҳали йўлда эканлар, тўсатдан уларнинг қаршисида Исо пайдо бўлди. Улар Исонинг олдида ерга йиқилиб, Унинг оёқларини қучоқладилар. Исо уларга: “Қўрқманглар. Бориб, Менинг шогирдларимга “Жалилага борар экансиз”, деб айтинглар. У ерда улар Мени кўришади” — деди.
_Муқаддас Китоб ҳикояси Матто Хушхабари 27:62-28:15, Марк Хушхабари 16:1-11, Луқо Хушхабари 24:1-12 ва Юҳанно Хушхабари 20:1-18 дан олинган_

47
42.md Normal file
View File

@ -0,0 +1,47 @@
# 42. Исо осмонга қайтади
![Frame 42-01](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-42-01.jpg)
Худо Исони ўликлардан тирилтирган куни, Унинг икки шогирди қўшни шаҳарга кетиб борарди. Йўлда улар Исо билан нима содир бўлгани ҳақида, улар Исо Исроилни қутқарадиган Масиҳ деб умид қилганлари, лекин бунинг ўрнига У ўлимга дучор бўлгани ҳақида сўзлаб кетардилар. Шу орада аёллар У яна тириклигини айтдилар. Шогирдлар энди қай бирига ишонишни билмасдилар.
![Frame 42-02](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-42-02.jpg)
Бу икки шогирд гаплашиб кетаётганида, уларнинг олдига Исо келди ва улар билан юрди. Улар нима ҳақида гаплашаётганларини Исо сўради. Улар эса Уни Қуддусдаги воқеалардан бехабар чет эллик инсон деб ўйлаб, шу кунлар давомида Исо билан содир бўлган воқеаларни сўзлаб бердилар.
![Frame 42-03](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-42-03.jpg)
Шунда Исо уларга Худонинг Каломида Масиҳ ҳақида нима ёзилганини тушунтира бошлади. Азалдан пайғамбарлар ёвуз инсонлар Масиҳни азоблаб, Уни ўлдиришлари ҳақида айтганлар. Пайғамбарлар Масиҳ учинчи куни тирилишини ҳам айтганлар.
![Frame 42-04](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-42-04.jpg)
Шогирдлар тунамоқчи бўлган шаҳарга етиб борганларида, кеч бўлган эди. Шунинг учун улар Исога қолишни таклиф килдилар ва У улар билан бирга уйга кирди. Улар кечки овқатга ўтирганларида, Исо нонни олиб, Худога раҳмат айтди ва нонни синдирди. Шу пайт шогирдлар У Исо эканлигини тушундилар. Лекин Исо шу лаҳзадаёқ уларга кўринмайдиган бўлиб қолди ва ғойиб бўлди.
![Frame 42-05](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-42-05.jpg)
Кейин бу шогирдлар бир-бирларига дедилар: “Бу Исо эди! Шунинг учун У бизга Худонинг Каломини тушунтирганида, биз завқ билан тингладик!”. Ва улар дарҳол Қуддусга отландилар. Шогирдлар у ерга етиб борганларида, қолган шогирдларга дедилар: “Исо тирик! Биз уни кўрдик!”.
![Frame 42-06](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-42-06.jpg)
Шогирдлар ҳали гапириб турганларида, тўсатдан хонада Исо пайдо бўлди. У уларга мурожаат қилди: “Сизга тинчлик бўлсин!”. Шогирдлар Уни арвоҳ деб ўйладилар, лекин Исо: “Нега қўрқасиз? Нега бу Мен эканлигимга ишонмаяпсиз? Қўлларим ва оёқларимга қаранг. Арвоҳларнинг танаси борми?” — деди. Уларга арвоҳ эмаслигини исботлаш учун Исо улардан овқат сўради. Шогирдлар Унга бир парча балиқ бердилар, Исо уни еди.
![Frame 42-07](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-42-07.jpg)
Шундан сўнг Исо деди: “Мен сизга Худонинг Каломида Мен ҳақимда ёзилган ҳамма нарса амалга ошиши кераклигини айтган эдим ва бу амалга ошди”. Кейин Исо улар тушуниши учун Худонинг Каломини очди. У шундай деди: “Қадим замонлардан бери пайғамбарлар Мен, Масиҳ, азоб-уқубатларни бошдан кечиришим, ўлишим ва учинчи кун тирилишим ҳақида ёзганлар.
![Frame 42-08](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-42-08.jpg)
Пайғамбарлар шунингдек Менинг шогирдларим Худонинг хабарини эълон қилишларини ҳам ёзганлар. Улар одамларни тавба қилишга ундайдилар. Шунда Худо одамларнинг гуноҳларини кечиради. Менинг шогирдларим бу хабарни ҳамма жойда эълон қиладилар ва Қуддусдан бошлаб барча халқларга борадилар. Сиз Мен айтган, бажарган ва Мен билан содир бўлган ҳамма нарсаларнинг гувоҳисиз”.
![Frame 42-09](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-42-09.jpg)
Кейинги 40 кун давомида Исо кўп бора Ўз шогирдларига зоҳир бўлар эди. Бир куни У оломонга зоҳир бўлди, у ерда беш юздан ортиқ одам бор эди! Исо яна кўп маротаба Ўзининг тириклиги тўғрисида шогирдларига далиллар келтирди, ва уларга Худонинг Шоҳлиги тўғрисида таълим берди.
![Frame 42-10](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-42-10.jpg)
Исо шогирдларига деди: “Худо Менга осмондаги ва ердаги ҳокимиятни берган. Шунинг учун сизларга айтяпман, бориб, барча халқлардан шогирд орттиринглар. Уларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан сувга чўмдиринглар. Мен сизларга айтганларимга амал қилишни уларга ўргатишингиз керак. Мен доим сизлар билан бўлишимни унутманглар”.
![Frame 42-11](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-42-11.jpg)
Исо тирилганига қирқ кун бўлганида, У шогирдларига деди: “Отам сизларга куч бермагунича, Қуддусда қолинглар. Отам Муқаддас Руҳини юбориб, буни амалга оширади”. Шундан сўнг Исо осмонга кўтарилди ва булут Уни шогирдларидан яширди. Энди Исо осмонда, Худонинг ўнг томонида, тахтда ўтириб, бутун борлиқ устидан ҳукмдорлик қилмоқда.
_Муқаддас Китоб ҳикояси Матто Хушхабари 28:16-20, Марк Хушхабари 16:12-20, Луқо Хушхабари 24:13-53, Юҳанно Хушхабари 20:19-23 ва Ҳаворийлар 1:1-11 дан олинган_

55
43.md Normal file
View File

@ -0,0 +1,55 @@
# 43. Жамоатнинг ташкил этилиши
![Frame 43-01](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-43-01.jpg)
Исо Осмонга қайтганидан сўнг, шогирдлар Унинг буйруғига биноан Қуддусда қоларди. Улар ибодат қилиш учун мунтазам равишда йиғилардилар.
![Frame 43-02](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-43-02.jpg)
Ҳар йили Фисиҳ байрамидан 50 кун ўтгач яҳудийлар байрам қилиб, буғдой ўримини нишонлардилар. Биргаликда нишонлаш учун бутун дунё яҳудийлари Қуддусда йиғиларди. Исо хочга михланган ва тирилган йили, байрам Исо Осмонга қайтганидан сўнг тахминан бир ҳафтадан кейин бўлди.
![Frame 43-03](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-43-03.jpg)
Ушбу байрам куни барча имон келтирганлар бирга эдилар. Бирдан улар йиғилган уй кучли шамолга ўхшаш товуш билан тўлди. Тўсатдан уларнинг устида аланга тилларига ўхшаш нимадир пайдо бўлди. Барча имонлилар Муқаддас Руҳга тўлдилар ва Худони бошқа тилларда улуғлай бошладилар. Улар бу тилларни билмасдилар, лекин бу тилларда гапиришни уларга Муқаддас Руҳ берган эди.
![Frame 43-04](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-43-04.jpg)
Қуддусдаги одамлар бу шовқинни эшитганида, оломон тўпланди. Ҳамма нима бўлаётганини кўришни истарди. Тўпланган одамлар турли мамлакатлардан бўлиб, турли тилларда гапирардилар. Исонинг шогирдлари эса Жалиладан бўлиб, фақат орамий ва юнон тилларида гапиришни билардилар. Аммо шу куни Исонинг шогирдлари турли тилларда гапирардилар ва одамлар жуда ҳайрон бўлди, чунки оломон ичидаги ҳар бир киши ўз она тилида Худо қилган ишлар ҳақидаги хушхабарни эшитарди.
![Frame 43-05](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-43-05.jpg)
Оломон ичидаги баъзи одамлар шогирдларни масхара қила бошладилар ва уларни шароб ичиб, маст бўлган деб айтдилар. Лекин Бутрус баланд овозда уларга деди: “Менга қулоқ солинглар! Бу одамлар маст эмас! Аммо ҳозир сизлар Йўэл пайғамбар айтганларини кўраяпсизлар: “Худо шундай деди: “Охирги кунларда Мен барча одамларга Руҳимни ёғдираман””.
![Frame 43-06](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-43-06.jpg)
Эшитинг, Исроилликлар, Исо Ўзининг Ким эканлигини кўрсатиш учун кўп мўжиза ва аломатларни яратган Одам эди. У Худонинг қудрати орқали кўп мўжиза яратди. Ва сизлар бу ҳақида биласизлар, чунки барчасини кўргансизлар. Лекин сизлар Уни хочга михладингиз!
![Frame 43-07](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-43-07.jpg)
Сизлар Исони ўлдирган бўлсангиз ҳам, Худо Уни ўликлардан тирилтирди. Шундай қилиб башорат амалга ошди, унда шундай ёзилган эди: “Сен Азизингни қабрда чиришига йўл қўймайсан”. Биз эса Худо Исони ҳаётга қайтарганига гувоҳмиз.
![Frame 43-08](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-43-08.jpg)
Ота Худо Исога Унинг ўнг томонида ўтириш шарафини берди. Исо эса ваъда қилганидек, Муқаддас Руҳни бизга юборди. Ҳозир сиз кўраётган ва эшитаётган барча нарсаларни қилаётган Муқаддас Руҳдир.
![Frame 43-09](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-43-09.jpg)
Сиз Исо исмли бу Одамни хочга михладингиз. Аммо билингки, Худо Уни Масиҳ ва мавжуд бўлган барча нарсаларнинг ҳукмдори қилди”.
![Frame 43-10](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-43-10.jpg)
Бутрусни тинглаган одамлар унинг сўзларидан чуқур ҳаяжонда эдилар. Улар Бутрус ва шогирдлардан: “Биродарлар, биз нима қилишимиз керак?” — деб сўрадилар.
![Frame 43-11](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-43-11.jpg)
Бутрус жавоб берди: “Ҳаммангиз Худодан гуноҳлар кечирилишини қабул қилишингиз керак. Бу учун ҳар бирингиз тавба қилиб, Исо Масиҳнинг номи билан сувга чўминглар. Шунда Муқаддас Руҳни инъом қилиб оласизлар”.
![Frame 43-12](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-43-12.jpg)
Ўша куни уч мингга яқин одам Бутруснинг сўзларига ишонди. Улар гуноҳлари учун тавба қилдилар, сувга чўмдирилдилар ва Исонинг шогирдлари бўлиб, имонлилар жамоатига қўшилдилар.
![Frame 43-13](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-43-13.jpg)
Имонлилар тез-тез йиғилишар эди. Улар доим ҳаворийларнинг таълимотини ўрганардилар, ибодатда бўлиб, Худога ҳамду сано айтардилар. Имонлилар биргаликда овқатланиб, бор нарсаларини бир-бирлари билан баҳам кўрар эдилар. Шаҳардаги барча улар ҳақда яхши фикрда эди. Кундан кунга имонлилар сони ортиб борарди.
_Муқаддас Китоб ҳикояси Ҳаворийлар 2-бобдан олинган_

39
44.md Normal file
View File

@ -0,0 +1,39 @@
# 44. Бутрус ва Юҳанно чўлоқни шифолайдилар
![Frame 44-01](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-44-01.jpg)
Бир куни Бутрус ва Юҳанно маъбадга кетаётган эдилар. Маъбад дарвозасининг олдида чўлоқ одам ўтириб, пул сўрар эди.
![Frame 44-02](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-44-02.jpg)
Бутрус у инсонга қараб деди: “Сенга бериш учун пулим йўқ. Лекин ўзимда боримни бераман. Исо номи билан тур ва юр!”
![Frame 44-03](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-44-03.jpg)
Шу заҳоти Худо чўлоқ инсонни шифолади. У юришни ва сакрашни бошлади-да, Худони улуғлади. Маъбаддаги одамлар жуда ҳайратландилар.
![Frame 44-04](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-44-04.jpg)
Шифо топган одамни кўришни истаганлар тезда тўпланди. Бутрус деди: “Бу одам соғлом эканлигидан ҳайрон бўлманглар. Биз уни кучимиз ёки солиҳлигимиз билан шифоламадик. Лекин Исо Ўз кучи билан уни шифолади, чунки биз Унга ишонамиз.
![Frame 44-05](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-44-05.jpg)
Рим ҳукмдоридан Исони ўлдиришни талаб қилган сизлар эдингиз. Сиз барчага ҳаёт берадиган Зотни ўлдирдингиз. Лекин Худо Уни ўликлардан тирилтирди. Сизлар нима қилаётганингизни тушунмас эдингизлар, лекин шу орқали пайғамбарларнинг айтганлари амалга ошди. Улар Масиҳ азоб-уқубатлардан ўтиб, ўлдирилишини айтган. Ва Худо бунинг барчасини амалга оширди. Шундай қилиб, Худо гуноҳларингизни ювиши учун тавба қилинглар ва Унга мурожаат этинглар”.
![Frame 44-06](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-44-06.jpg)
Руҳонийлар ва маъбад соқчиларининг бошлиқлари Бутрус ва Юҳаннони эшитиб, ғазабландилар. Улар ҳаворийларни тутиб, зиндонга ташладилар. Лекин кўп одамлар Бутруснинг гапларига ишонди. Ўша куни Исога ишонганларнинг сони беш мингга кўпайди.
![Frame 44-07](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-44-07.jpg)
Эртаси куни бош руҳонийлар, қонун муаллимлари ва оқсоқоллар йиғилдилар. Уларнинг олдига Бутрус ва Юҳаннони, ҳамда илгари чўлоқ бўлган одамни олиб келдилар. Улар Бутрус ва Юҳаннодан сўрадилар: “Сиз бу чўлоқ одамни қандай куч билан шифоладингиз?”.
![Frame 44-08](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-44-08.jpg)
Бутрус уларга шундай жавоб берди: “Олдингизда турган одам Исо Масиҳ қудрати орқали шифо олди. Сиз Исони хочга михлаган эдингиз, Худо эса Уни ўликдан тирилтирди! Сиз Уни рад этдингиз, аммо нажотга фақат Исо орқали эришиш мумкин!”
![Frame 44-09](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-44-09.jpg)
Ўша ердагиларнинг ҳаммаси Бутрус ва Юҳаннонинг жасорат билан гапиришидан ҳайратда қолдилар. Қаршиларидаги одамларнинг оддий, ўқимаган эканини улар кўрдилар, сўнг бу одамларни Исо билан бирга кўрганларини эсладилар. Шунда руҳонийлар ва оқсоқоллар Бутрус ва Юҳаннога шу сўзларни айтдилар: “Одамларга Исо исмли Инсон ҳақида таълим беришда давом этсангиз, биз сизларни жазолаймиз”. Шу дўқ-пўписа билан улар Бутрус ва Юҳаннони қўйиб юбордилар.
_Муқаддас Китоб ҳикояси Ҳаворийлар 3:1-4:22 дан олинган_

55
45.md Normal file
View File

@ -0,0 +1,55 @@
# 45. Стефан ва Филип
![Frame 45-01](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-45-01.jpg)
Жамоат ўсарди ва ҳаворийлар жамоатни бошқариш учун ўзларига ёрдамчиларни танладилар. Шундай ёрдамчилардан бирининг исми Стефан бўлиб, барча уни ҳурмат қилар эди. У Муқаддас Руҳнинг кучи ва донолигига тўлган бўлиб, кўп мўъжизалар яратарди. Стефаннинг ваъзларидан сўнг кўплаб одамлар Исонинг шогирдига айланардилар.
![Frame 45-02](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-45-02.jpg)
Бир куни Стефан Исо ҳақида таълим бераётганида, бошқа вилоятлардан келган яҳудийлар у билан баҳс қила бошладилар, лекин унинг донолигига қарши чиқа олмадилар. Шунда улар келишиб, Стефан Мусо ва Худо ҳақида ҳақоратли сўзлар гапирди деб, ёлғон миш-миш тарқатишни бошладилар. Бу миш-мишлар оқсоқолларни ва Қонун муаллимларини қаттиқ ғазаблантирди. Улар Стефанни қўлга олиб, уни олий руҳонийнинг олдига олиб келдилар. У ерга соҳта гувоҳлар ҳам келдилар ва Стефан ҳақида ёлғон гапларни гапирдилар.
![Frame 45-03](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-45-03.jpg)
Олий руҳоний Стефанга савол берди: “Бу инсонлар сен ҳақингда рост гапирмоқдами?”. Стефан олий руҳонийга узоқ вақт давомида жавоб бериб, Худо Исроил халқи учун Иброҳим давридан бошлаб, то Исо яшаган кунгача кўплаб мўъжизалар намоён қилганини айтди. Лекин одамлар Худони тинглашни истамадилар ва Унинг иродасига қарши чиқдилар. Стефан шундай деди: “Сизлар ўжар ва Худога итоат қилмайдиган одамларсизлар! Сизларнинг ота-боболарингиз Худони рад этиб, Унинг пайғамбарларини ўлдиргани сингари, сизлар ҳам Муқаддас Руҳни рад этяпсизлар! Сизлар улардан ҳам ёмонроқ иш қилдингизлар! Сизлар Масиҳни ўлдирдингизлар!”.
![Frame 45-04](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-45-04.jpg)
У ердаги одамлар буни эшитганида, шунчалик ғазабландилар-ки, қулоқларини ёпиб, баланд овозда бақириб, Стефанга отилдилар. Уни шаҳардан ташқарига олиб чиқиб, то ўлгунича унга тош отдилар.
![Frame 45-05](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-45-05.jpg)
Стефанни тошбўрон қилишаётганида, у шундай дерди: “Исо, руҳимни қабул қил!”. Кейин тиз чўкиб, баланд овозда: “Устоз, бу гуноҳ учун уларни айблама!” — деб мурожаат қилди. Бу сўзлардан кейин у вафот этди.
![Frame 45-06](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-45-06.jpg)
Ўша кунларда Қуддусдаги кўп одамлар Исонинг шогирдларини қува бошладилар, шунинг учун имонлилар Яҳудия ва Самариянинг турли жойларига қочиб кетдилар. Лекин қувғинларга қарамай, улар қаерга борсалар ҳам, Исо ҳақида ваъз қилардилар.
![Frame 45-07](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-45-07.jpg)
Ҳаворийларнинг ёрдамчиларидан яна бири Филип эди. У ҳам бошқа шогирдлар каби Қуддусдан қочганди. Филип Самарияга бориб, у ерда Исо ҳақида ваъз қилди. Кўп одамлар унга ишондилар ва нажот топдилар. Бир куни Худонинг фариштаси Филипнинг олдига келиб, унга маълум бир йўл бўйлаб чўлга боришини айтди. Филип шундай қилди. У чўлга бориб, йўлда аравада кетаётган бир одамни кўрди. У одам Хабашистонлик муҳим амалдор эди. Муқаддас Руҳ Филипга у кишининг олдига бориб, у билан гаплашишни буюрди.
![Frame 45-08](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-45-08.jpg)
Филип аравага яқинлашганида, Хабашистонлик амалдор Худонинг сўзини ўқиётганини эшитди. Булар Ишаё пайғамбар китобидан олинган сўзлар эди: “Улар Уни қўзичоқ каби сўйиш учун олиб бордилар. У қўзичоқ каби жим бўлиб, бир сўз айтмади. Улар Уни камситдилар, ноҳақ ҳукм қилдилар ва жонини олдилар”.
![Frame 45-09](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-45-09.jpg)
Филип амалдордан сўради: “Сиз нима ҳақида ўқиётганингизни тушуняпсизми?”. Амалдор шундай жавоб берди: “Йўқ. Кимдир буни менга тушунтирмаса, тушуна олмайман. Илтимос, келиб ёнимга ўтиринг. Ишаё ўзи ҳақида ёзганми ёки бошқаси ҳақидами?”.
![Frame 45-10](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-45-10.jpg)
Филип Ҳабашистонлик амалдорнинг аравасига ўтирди ва Ишаё пайғамбарнинг башорат сўзлари Исо ҳақида эканини тушунтирди. Шунингдек Филип Худо Каломининг бошқа кўп жойларидан сўзлаб, бу одамга Исо ҳақидаги Хушхабарни етказди.
![Frame 45-11](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-45-11.jpg)
Шу пайт Филип ва Ҳабашистонлик амалдор сув бор жойдан ўтаётган эдилар. Амалдор шундай савол берди: “Қаранг, мана сув. Шу ерда сувга чўмдирилсам бўладими?”. Филип унга жавоб берди: “Агар бутун қалбингиз билан ишонсангиз, бўлади”. Амалдор: “Ҳа, Исо — Худонинг Ўғли эканига ишонаман” — деб жавоб қайтарди. Сўнг у аравани тўхтатишни буюрди.
![Frame 45-12](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-45-12.jpg)
Улар сувга тушдилар ва Филип амалдорни сувга чўмдирди. Улар сувдан чиққанларидан кейин, Муқаддас Руҳ Филипни бирдан бошқа жойга кўчирди. У ерда Филип одамларга Исо ҳақида гапиришни давом эттирди.
![Frame 45-13](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-45-13.jpg)
Ҳабашистонлик амалдор эса уйига йўлни давом эттирди. У Исо тўғрисида билганидан бахтиёр эди.
_Муқаддас Китоб ҳикояси Ҳаворийлар 6:8-8:5; 8:26-40 дан олинган_

43
46.md Normal file
View File

@ -0,0 +1,43 @@
# 46. Павлус Исонинг шогирдига айланади
![Frame 46-01](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-46-01.jpg)
Ўша даврларда Шоул исмли бир инсон яшар эди. У Исо ҳақидаги таълимотга қарши эди. Стефанни тош отиб ўлдирганларида, Шоул ўша ерда бўлиб, қотилларнинг кийимини қўриқлаган эди. Кейин Шоул имон келтирганларни қува бошлади. У Қуддусда уйма-уй юриб, эркак-у аёлларни ушлаб, зиндонларга ташлар эди. Бир куни Шоул олий руҳонийнинг олдига келиб, ундан Дамашқдаги синагогалар учун мактублар сўради, токи у ерда ҳам Исонинг издошларини ҳибсга олиб, Қуддусга юбориш ҳуқуқига эга бўлиш учун.
![Frame 46-02](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-46-02.jpg)
Мактубларга эга бўлгач, Шоул Дамашққа йўл олди. У шаҳарга яқинлашиб қолганида, атрофни осмондан келган чарақлаган нур ёритди ва Шоул ерга йиқилди. Шоул Биров унга гапираётганини эшитди: “Шоул! Шоул! Нега Мени қувяпсан?”. Шоул сўради: “Сен Кимсан, Эгам?”. Товуш жавоб қайтарди: “Мен — Сен қуваётган Исоман!”.
![Frame 46-03](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-46-03.jpg)
Шоул ердан турганида, у ҳеч нарса кўрмасди. Шоулнинг ҳамроҳлари уни Дамашққа элтиб қўйдилар. Уч кун давомида у ҳеч нарса емади ва ичмади.
![Frame 46-04](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-46-04.jpg)
Дамашқда Ханониё исмли шогирд яшар эди. Исо унга деди: “Шоул турган уйга бор. У яна кўриши учун унга қўлингни қўй”. Ханониё шундай деди: “Раббий, у киши имонлиларни қувғин қилишини эшитганман”. Исо унга жавоб берди: “Бор! Уни яҳудийларга ва бошқа халқлардаги одамларга Мен ҳақимда айтиши учун танладим. У Мен учун кўп азоб чекишга мажбур бўлади.”
![Frame 46-05](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-46-05.jpg)
Ханониё Шоулнинг олдига бориб, қўлларини унга қўйди ва шундай деди: “Бу ерга келаётганингда сенга кўринган Исо мени юборди, токи сен яна кўришинг ва Муқаддас Руҳга тўлишинг учун”. Шу заҳоти Шоулнинг кўзи тикланди ва Ханониё уни сувга чўмдирди. Сўнгра Шоул бир оз овқатланди ва унинг кучи қайтди.
![Frame 46-06](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-46-06.jpg)
Шоул Дамашқда Исонинг шогирдлари билан бир неча кун қолди ва синагогаларда яҳудийларга ваъз қилди. У: “Исо — Худонинг Ўғли!” — дерди. Яҳудийлар жуда ҳайрон эдилар, чунки Шоул илгари шогирдларни қувғин қилар эди, ҳозир эса унинг ўзи Исога имон келтирди! Шоул яҳудийлар билан тортишиб, уларга Исо бу Масиҳ эканини исботлар эди.
![Frame 46-07](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-46-07.jpg)
Кўп кунлардан кейин яҳудийлар Шоулни ўлдиришга қарор қилдилар ва буни қандай қилишни режалаштирдилар. Улар уни ўлдириш учун шаҳар дарвозаларига одамларни юбордилар. Лекин Шоул уларнинг режаси ҳақида билиб қолди ва унинг дўстлари унга қочиб кетишда ёрдам бердилар. Кечаси уни шаҳар девори орқали саватда туширдилар. Шоул Дамашқдан қочиб кетганидан кейин Исо ҳақида ваъз қилишни давом эттирди.
![Frame 46-08](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-46-08.jpg)
Шоул ҳаворийлар билан кўришиш учун Қуддусга борди, лекин ҳамма ундан қўрқарди, чунки у Исонинг издошига айланганига ишонмасдилар. Кейин Барнабо исмли имонли Шоулни ҳаворийларнинг олдига олиб келиб, уларга Шоул қандай қилиб Дамашқда жасорат билан ваъз қилганини айтиб берди. Шундан кейин ҳаворийлар Шоулни қабул қилдилар.
![Frame 46-09](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-46-09.jpg)
Қуддусдаги қувғиндан қочган баъзи имонлилар олисдаги Антиохия шаҳрига йўл олдилар ва у ерда Исо Масиҳ ҳақида ваъз қилдилар. Антиохиядаги одамларнинг кўпи яҳудий эмас эди, аммо Исонинг шогирдлари ваъзини эшитиб, улар ҳам имонли бўлдилар. Бу одамлар яҳудий бўлмай туриб, Исога Худонинг Ўғли деб имон келтирган илк одамлар эди. Барнабо ва Шоул янги шогирдларга Исо ҳақида кўпроқ гапириб бериш учун ва жамоат руҳан мустаҳкам бўлишига ёрдам бериш учун Антиохияга йўл олдилар. Айнан Антиохияда Исога имон келтирганлар биринчи марта “масиҳийлар” деб номландилар.
![Frame 46-10](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-46-10.jpg)
Бир куни, Исонинг Антиохиядаги шогирдлари рўза тутиб, ибодат қилаётганларида, Муқаддас Руҳ уларга шундай деди: “Барнабо билан Шоулни Менга бағишланглар, токи улар Мен тайинлаган ишни бажарсинлар”. Антиохиядаги имонлилар қўлларини Барнабо билан Шоулга қўйиб, улар учун ибодат қилдилар. Шундан сўнг Барнабо ва Шоул Антиохиядан кетиб, турли халқларга таълим бердилар, уларнинг кўпчилиги Исога ишонди.
_Муқаддас Китоб ҳикояси Ҳаворийлар 8:3; 9:1-31; 11:19-26; 13:1-3 дан олинган_

59
47.md Normal file
View File

@ -0,0 +1,59 @@
# 47. Павлус ва Силас Филиппида
![Frame 47-01](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-47-01.jpg)
Шоул Рим империяси бўйлаб саёҳат қилиб, Масиҳ ҳақида ваъз қилганида, уни римча “Павлус” исми билан атай бошладилар. Бир куни Павлус ва унинг дўсти Силас Исо Масиҳнинг таълимоти ҳақида ваъз қилиш мақсадида Филиппи шаҳрига йўл олдилар. Улар шаҳардан ташқаридаги анҳор бўйига, имон келтирганлар ибодат қилишга йиғиладиган жойга бордилар. Йиғилганларнинг орасида қиммат мато билан савдо қиладиган Лидия исмли аёл бор эди. Лидия Худони севарди ва Унга сажда қиларди.
![Frame 47-02](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-47-02.jpg)
Лидия Павлуснинг ваъзларини тушуниши учун, Худо унинг юрагини очди ва у Исога имон келтирди. Павлус билан Силас Лидияни ва унинг оиласини сувга чўмдирдилар. Кейин бу аёл ҳаворийларни ўз уйига чақириб, уникида қолишни таклиф қилди. Ҳаворийлар рози бўлдилар.
![Frame 47-03](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-47-03.jpg)
Павлус ва Силас одамлар билан ибодат қилиш учун тез-тез кўришиб турардилар. Бир куни, улар ўша ерга кетаётганларида, уларнинг йўлида одамларга келажакни айтиб берадиган, ёвуз руҳга чалинган бир қул аёл учради. Бу башоратлар орқали у аёл ўзининг хўжайинлари учун кўп пул топар эди.
![Frame 47-04](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-47-04.jpg)
Қул аёл ҳар куни Павлус билан Силаснинг кетидан юрарди ва ҳайқирар эди: “Бу одамлар Қудратли Худонинг хизматкорлари. Улар сизларга нажот йўлини кўрсатмоқдалар!”. У ҳар куни шундай қилар эди ва бу Павлуснинг жонига тегди.
![Frame 47-05](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-47-05.jpg)
Бир куни қул аёл яна қичқиришни бошлаганида, Павлус ўгирилиб, ундаги ёвуз руҳга деди: “Исо номи билан, бу аёлдан чиқ!”. Ва у дарҳол чиқиб кетди.
![Frame 47-06](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-47-06.jpg)
Қул аёлнинг хўжайинлари жуда ғазабландилар. Қул аёл бу ёвуз руҳсиз келажакни башорат қила олмаслигини улар тушундилар. Бу эса улар даромадларини йўқотишларини англатарди.
![Frame 47-07](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-47-07.jpg)
Қулнинг хўжайинлари Павлус билан Силасни Рим ҳукмдорларининг олдига олиб келиб, уларни шаҳарда тартибсизликларни келтириб чиқаришда айбладилар. Бу айбловларга катта оломон ҳам қўшилди. Ҳакамлар ҳаворийларни таёқ билан уриб, кейин зиндонга ташлашни буюрдилар.
![Frame 47-08](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-47-08.jpg)
Павлус ва Силас зиндоннинг қўриқчилари кўп бўлган қисмига қўйилдилар ва уларнинг оёқларига ёғоч кишанлар солинди. Ярим тунда Павлус ва Силас Худони улуғлаб, қўшиқлар куйлашни бошладилар.
![Frame 47-09](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-47-09.jpg)
Бирдан кучли зилзила бошланди. Зиндоннинг барча эшиклари кенг очилиб, маҳбусларнинг занжирлари ечилиб кетди.
![Frame 47-10](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-47-10.jpg)
Зиндон қўриқчиси уйғониб, зиндон эшиклари очиқ эканини кўрди. У барча маҳбуслар қочиб кетди деб ўйлади ва маҳбуслар қочгани учун қатл қилинишидан қўрқиб, ўзини ўлдиришга қарор қилди. Павлус буни кўрди ва бақириб: “Тўхтанг! Ўзингизга зарар етказманг. Биз ҳаммамиз шу ердамиз” — деди.
![Frame 47-11](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-47-11.jpg)
Зиндон қўриқчиси қўрқувдан титраганича Павлус ва Силас олдига келиб, уларни ташқарига олиб чиқди. Кейин шундай савол берди: “Нажот топишим учун мен нима қилишим керак?” Павлус: “Раббимиз Исога ишон, шунда ўзинг ва оиланг нажот топасизлар” — деб жавоб берди. Зиндон қўриқчиси Павлус ва Силасни ўз уйига олиб келиб, уларнинг яраларини ювди. Павлус хонадондагиларнинг ҳаммасига Исо ҳақидаги хушхабарни гапириб берди.
![Frame 47-12](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-47-12.jpg)
Зиндон қўриқчиси ва унинг бутун оиласи Исога ишондилар, Павлус уларни сувга чўмдирди. Сўнг зиндон қўриқчиси Павлус ва Силасга дастурхон ёзди, хонадон аҳли Худога имон келтирганидан севинарди. Павлус ва Силас зиндонга қайтдилар.
![Frame 47-13](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-47-13.jpg)
Кейинги кун амалдорлар Павлуснинг Рим фуқароси эканини билгач, Павлус ва Силасни озод қилишни буюрдилар ва улардан Филиппи шаҳрини тарк этишларини сўрадилар. Павлус ва Силас Лидия билан ва бошқа дўстлари билан учрашиб, шаҳардан чиқиб кетдилар. Исо ҳақидаги ваъзлар давом этарди, жамоат ҳам ўсиб борарди.
![Frame 47-14](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-47-14.jpg)
Павлус ва жамоатнинг бошқа етакчилари кўплаб шаҳарларга бориб, Исо ҳақида ваъз қилардилар, одамларга таълим берардилар. Улар турли жамоатларга кўп мактублар ёзиб, имонлиларга далда ва насиҳатлар бердилар. Бу мактублардан баъзилари Муқаддас Китобга киритилган.
_Муқаддас Китоб ҳикояси Ҳаворийлар 16:11-40 дан олинган_

59
48.md Normal file
View File

@ -0,0 +1,59 @@
# 48. Исо — ваъда қилинган Масиҳдир
![Frame 48-01](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-48-01.jpg)
Худо дунёни яратганида ҳамма нарса мукаммал эди. Гуноҳ йўқ эди. Одам Ато ва Момо Ҳаво Худони ва бир-бирини севарди. Ерда на касаллик, на ўлим йўқ эди. Худо дунёни айнан шундай бўлишини режа қилган эди.
![Frame 48-02](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-48-02.jpg)
Лекин шайтон илон орқали гапириб, Момо Ҳавони алдади ва Одам Ато билан Момо Ҳаво Худога қарши гуноҳ қилди. Улар гуноҳ қилгани туфайли, ер юзида ўлим пайдо бўлди ва одамлар ўла бошлади.
![Frame 48-03](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-48-03.jpg)
Шу гуноҳ туфайли Одам Ато ва Момо Ҳаво Худонинг душманларига, Унинг иродасига бўйсунишни истамайдиган одамларга айландилар. Ўша пайтдан бошлаб, ҳар бир инсон Одам Ато ва Момо Ҳавонинг авлоди сифатида гуноҳкор бўлиб туғилади. Лекин Худо одамлар билан азалдан эга бўлган муносабатни қайтаришни доим истар эди.
![Frame 48-04](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-48-04.jpg)
Худонинг ваъдасига биноан, Момо Ҳавонинг авлодларидан бири шайтоннинг бошини янчиши, шайтон эса унинг товонини чақиши керак эди. Бу шайтон Масиҳни ўлдириши, лекин Худо Уни яна ҳаётга қайтаришини англатарди. Ва Масиҳ шайтонинг ҳокимиятини батамом вайрон қилади. Кўп йилдан сўнг Ҳудо одамларга ваъда қилинган Масиҳни юборди. Бу Масиҳ Исо эди.
![Frame 48-05](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-48-05.jpg)
Исо туғилишидан анча олдин, Худо Нуҳга кема қуришни буюрди. Бу кемада Нуҳнинг оиласи Худо ер юзига юбормоқчи бўлган тошқиндан сақланиб қолиши керак эди. Худо гуноҳкор одамларни тўфон сувлари билан йўқ қилиш орқали жазоламоқчи эди. Нуҳ Худога ишонди ва кема қурди. Фақат Нуҳ ва унинг оиласи қутқарилди. Бугунги кунда ҳам худди шундай — ҳар бир инсон ўлимга лойиқдир, чунки у гуноҳкор ва Худонинг душманидир. Лекин Худо Исони юборди, токи Унга имон келтирганларни қутқариш учун.
![Frame 48-06](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-48-06.jpg)
Юз йиллар давомида гуноҳлардан покланиш учун руҳонийлар Худога қурбонликлар келтирардилар. Қурбонлик келтириш одамларга улар гуноҳ қилганларини ва Худонинг жазосига лойиқ эканликларини тушунишга ёрдам берарди. Лекин қурбонликлар одамларни гуноҳдан батамом озод қила олмасди. Исо руҳонийлар қила олмаган ишни қилди. У Ўз ҳаётини берди ва ҳар бир инсоннинг гуноҳини тўлиқ йўқ қилишга қодир ягона Қурбонлик бўлди. Биз гуноҳларимиз учун олишимиз керак бўлган жазони Исо Ўзига олди. Шунинг учун Исо буюк Олий Руҳонийдир.
![Frame 48-07](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-48-07.jpg)
Иброҳим ер юзида яшаганида, Худо унга деди: “Мен сен орқали ер юзидаги барча халқларни баракалайман”. Исо Иброҳимнинг авлоди эди. Энди барча халқлардаги одамлар Исога имон келтирганида, Худо уларни Иброҳим орқали баракалайди. Худо уларни гуноҳ учун бўлган жазодан халос этади ва уларни Иброҳимнинг руҳий авлодлари деб ҳисоблай бошлайди.
![Frame 48-08](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-48-08.jpg)
Бир куни Худо Иброҳимга ўғли Исҳоқни қурбон қилишни буюрди. Аммо Иброҳимнинг итоаткорлигини кўриб, Худо унга Исҳоқнинг ўрнига қурбонлик қилиш учун қўчқор берди. Биз ҳаммамиз гуноҳларимиз туфайли ўлишга лойиқмиз, лекин Худо бизнинг ўрнимизга ўлиши учун қурбонлик сифатида Исони берди. Шунинг учун биз Исони Худонинг қурбонлик Қўзиси деб атаймиз.
![Frame 48-09](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-48-09.jpg)
Худо Мисрга охирги жазони юборганида, У Исроилдаги ҳар бир оилага қўзичоқ сўйишни буюрди. Бу исроилликларга Мисрга юборилган жазодан қутилишга ёрдам берди — жазо ҳар бир оилада тўнғич ўғилнинг ўлими эди. Қурбонлик қўзиси ҳеч қандай камчиликсиз бўлиши керак эди. Яҳудийлар қўзининг қонини эшикларининг кесакиларига суртишлари керак эди. Худо бу қонни кўриб, ўтиб кетарди ва жазо бу уйга кирмасди. Худо бу воқеани Фисиҳ деб атади.
![Frame 48-10](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-48-10.jpg)
Исо ҳеч қачон гуноҳ қилмаган ва ҳеч нарсада айбдор бўлмаган. У Фисиҳ байрами пайтида ўлдирилган Фисиҳ Қўзисига ўхшайди. Бирор киши Исога ишонишни бошлаганида, Исонинг қони у кишининг гуноҳлари учун тўлов бўлади ва Худо уни жазоламайди. Худо бу одамнинг жазосини унинг ёнидан четлатиб ўтказгандек бўлади.
![Frame 48-11](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-48-11.jpg)
Худо Исроил халқи билан аҳд тузган, чунки У бу халқни Ўзи учун танлаган эди. Бироқ Худо Янги Аҳд тузди, бу Аҳдга барча халқлар учун йўл очиқ. Энди Янги Аҳдга қадам босган инсон Худо халқига қўшилади. Бу Исога бўлган ишонч туфайли амалга ошади.
![Frame 48-12](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-48-12.jpg)
Мусо Худо Сўзини катта ҳокимият билан ваъз қилган буюк пайғамбар бўлган. Аммо Исо — жамики пайғамбарларнинг энг улуғидир. У — Худо, шу сабабдан Унинг барча ишлари ва сўзлари Худойи Таолонинг ишлари ва сўзлари бўлган. Шунинг учун ҳам Муқаддас Китобда Исо “Худонинг Каломи” деб номланган.
![Frame 48-13](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-48-13.jpg)
Худо Довудга: “Сенинг наслинг Худо халқи устидан то абад ҳукмронлик қилади” — деб ваъда қилган эди. Исо Масиҳ Довуднинг Ўша ваъда қилинган Наслидир. У Худонинг Ўғли, Масиҳдир. У то абад ҳукмронлик қилади.
![Frame 48-14](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-48-14.jpg)
Довуд — Исроил шоҳи эди, аммо Исо — бутун борлиқнинг Шоҳидир. У яна келиб, Ўз Шоҳлигини тинчлик ва адолат билан абадий бошқаради.
_Муқаддас Китоб ҳикояси Ибтидо 1-3, 6, 15, 22, Чиқиш 12, 20, 2 Шоҳлар 7 боб, Ибронийларга Мактуб 3:1-6, 4:14-5:10, 7:1-8:13, 9:11-10:18 ва Ваҳий 21-бобдан олинган_

75
49.md Normal file
View File

@ -0,0 +1,75 @@
# 49. Худо белгилаган Янги Аҳд
![Frame 49-01](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-49-01.jpg)
Исонинг туғилишидан аввал, Марям исмли қизнинг олдига фаришта келиб, у Худонинг Ўғлини туғишини айтди. Марям бокира эди, лекин унга Муқаддас Руҳ тушиб келди ва у ҳомиладор бўлди. Марям Ўғил туғди ва Унинг исмини Исо қўйди. Шунинг учун Исо ҳам Худо, ҳам Инсондир.
![Frame 49-02](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-49-02.jpg)
Исо кўплаб мўъжизалар яратди ва бу мўъжизалар У Худо эканлигини кўрсатар эди. У сувнинг устида юрар эди ва тўфонларни тинчлантирар эди. У касал одамларга шифо берарди ва ёвуз руҳларни ҳайдар эди. Исо ўликларни тирилтирарди ва бешта нон, ҳамда иккита кичкина балиқдан беш мингдан зиёд одамни овқатлантирса бўладиган озуқа яратиши мумкин эди.
![Frame 49-03](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-49-03.jpg)
Исо буюк Устоз эди. Унинг таълимоти ҳақиқат эди. Шунинг учун биз Исонинг амрларини бажаришимиз керак, аҳир У Худонинг Ўғли-ку. Исонинг асосий таълимотларидан бири биз бошқа одамларни ўзимизни севгандек севишимиздир.
![Frame 49-04](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-49-04.jpg)
Шунингдек Исо Худони ҳамма нарсадан, ҳатто биз эгалик қилган барча нарсалардан устун севишимиз кераклигини ўргатган.
![Frame 49-05](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-49-05.jpg)
Исо бу дунёнинг барча бойлигига эга бўлгандан кўра, Худонинг Шоҳлигига кирмоқ афзалроқ эканини айтган. Сиз Худонинг Шоҳлигига кира олишингиз учун, Худо сизни гуноҳларингиз учун белгиланган жазодан халос этиши керак.
![Frame 49-06](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-49-06.jpg)
Исо Уни қабул қилган одамларни Худо қутқаришини айтган. Лекин Уни қабул қилмайдиган одамлар ҳам бўлади. Исо баъзи одамлар яхши тупроққа ўхшашини айтган. Худонинг Каломи дон каби бу тупроққа тушади ва ўсиб чиқади. Бундай одамлар Исони қабул қилади ва Худо уларни қутқаради. Лекин бошқа одамлар йўл бўйидаги қаттиқ ерга ўхшайдилар. Худонинг Каломи дон каби бу тупроққа тушади, лекин униб чиқмайди. Бундай одамлар Исони рад этадилар. Улар Унинг Шоҳлигига киришдан бош тортадилар.
![Frame 49-07](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-49-07.jpg)
Исо Худо барча одамларни, ҳатто гуноҳкорларни ҳам қаттиқ севишини ўргатган. У ҳаммани кечиришни ва Ўз фарзанди сифатида қабул қилишни хоҳлайди.
![Frame 49-08](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-49-08.jpg)
Одам Ато ва Момо Ҳаво гуноҳ қилганидан сўнг, уларнинг барча авлодлари гуноҳкор бўлиб туғила бошладилар. Ҳамма одамлар гуноҳ қиладилар ва Худодан узоқдирлар. Ҳар бир инсон туғилиши билан Худога ва Унинг иродасига қарши бўлади.
![Frame 49-09](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-49-09.jpg)
Лекин Худо одамларни шунчалик севади-ки, У Ўзининг ягона Ўғлини қурбонликка берди. Худо Исога имон келтирганларни жазоламайди ва барча имонлилар У билан абадий яшайдилар.
![Frame 49-10](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-49-10.jpg)
Сиз ўлимга лойиқсиз, чунки сиз гуноҳкорсиз. Худо сизни жазоласа тўғри бўларди. Лекин сизнинг гуноҳларингиз учун Исо жазоланди. Исо хочга михланганида, Худо сизнинг жазоингизни Унинг зиммасига юклади.
![Frame 49-11](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-49-11.jpg)
Исо ҳеч қачон гуноҳ қилмаган. Лекин У хочда даҳшатли ўлим топиб, гуноҳ учун жазони қабул қилган. Исо сизнинг гуноҳларингизни ва бу дунёдаги ҳар бир инсоннинг гуноҳларини олиш учун мукаммал Қурбонлик бўлди. Исо гуноҳ учун Ўзини қурбон қилди. Шунинг учун Худо Исога ишонган ҳар бир кишининг энг даҳшатли гуноҳини ҳам кечиради.
![Frame 49-12](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-49-12.jpg)
Кўплаб савоб ишлар ҳам сизни гуноҳ эвазига белгиланган жазодан қутқармайди. Сиз ўзингиз Худо билан ярашиш ва Унинг дўсти бўлиш учун ҳеч нарса қила олмайсиз. Аммо сиз Исо Худонинг Ўғли эканига, У сизнинг ўрнингизга хочда ўлганига ва Худо Уни яна ҳаётга қайтарганига ишонишингиз керак. Агар сиз бунга ишонсангиз, Худо барча гуноҳларингизни кечиради.
![Frame 49-13](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-49-13.jpg)
Исога ишонган ва Уни Раббим деб тан олган ҳар бир инсонни Худо қутқаради. Лекин Унга ишонмаганларни Худо қутқармайди. Сиз бой ёки камбағал, эркак ёки аёл, қари ёки ёшлигингиз ва қаерда яшашингиз муҳим эмас. Худо сизни севади, шунинг учун Исога ишонишингизни ва Унинг дўсти бўлишингизни истайди.
![Frame 49-14](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-49-14.jpg)
Исо сизни Унга ишонишга ва чўмдирилишга чақирмоқда. Сиз Исонинг Масиҳ эканига ва Худонинг ягона Ўғли эканига ишонасизми? Сиз гуноҳкорлигингизга ва гуноҳ учун жазога лойиқ эканлигингизга ишонасизми? Сизнинг гуноҳларингизни Ўзига олиш учун Исо хочда ўлганига ишонасизми?
![Frame 49-15](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-49-15.jpg)
Агар Исога ишонсангиз, Унинг сиз учун қилган ишларини очиқ-ойдин тан олиб, бу ҳақда гапирсангиз, Исонинг издоши бўласиз. Шунда иблис сизни бошқара олмайди, зулмат шоҳлиги сизнинг устингиздан ўз ҳокимиятини йўқотади. Худонинг Ўзи ёруғлик Шоҳлигидан туриб сизни бошқаради. Ҳаётингизда гуноҳга қарши туришингиз учун Худо сизга куч беради. У сизга янги, солиҳ ҳаёт тарзини ато этади.
![Frame 49-16](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-49-16.jpg)
Исога ишонган бўлсангиз, демак Исонинг қурбонлиги туфайли Худо сизнинг гуноҳларингизни кечирди. Энди Худо сизни душмани деб эмас, яқин дўсти деб ҳисоблайди.
![Frame 49-17](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-49-17.jpg)
Энди сиз Худонинг дўсти ва Исонинг издоши экансиз, Исо эса сизнинг Раббингиз экан, сиз Исо ўргатган ҳамма нарсани амалга ошириш хоҳишига эга бўласиз. Аммо Исога ишонган бўлсангиз ҳам, иблис сизни гуноҳ қилишга ундайверади. У сизнинг Исога садоқатсиз шогирд бўлишингизни истайди. Лекин Худо доим берган ваъдаларини амалга оширади. Унинг ваъдасига кўра, агар сиз гуноҳларингизни тан олиб, улар ҳақида Худога айтсангиз, У сизни кечиради ва гуноҳга қарши туришингиз учун сизга куч беради.
![Frame 49-18](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-49-18.jpg)
Худо сизнинг ибодат қилишингизни ва Унинг Каломини ўрганишингизни истайди. Исонинг бошқа издошлари билан биргаликда Унга сажда қилишингизни хоҳлайди. Шунингдек сиз бошқа одамларга Худо сиз учун нималар қилганини айтиб беришингиз керак. Агар сиз Худо буюрган барчасини бажариб борсангиз, У билан дўстлигингиз кучайиб боради.
_Муқаддас Китоб ҳикояси Римликларга мактуб 3:21-26, 5:1-11, Юҳанно Хушхабари 3:16, Марк Хушхабари 16:16, Колосаликларга мактуб 1:13-14; 2 Коринфликларга мактуб 5:17-21 ва Юҳаннонинг 1-мактуби 1:5-10 дан олинган_

71
50.md Normal file
View File

@ -0,0 +1,71 @@
# 50. Исо қайтиб келади
![Frame 50-01](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-50-01.jpg)
Деярли 2000 йил давомида бутун дунё бўйлаб кўплаб одамлар Исо Масиҳ ҳақидаги Хушхабарни эшитмоқда ва жамоат ўсишда давом этмоқда. Исо бу дунёнинг охири келишидан аввал, У қайтиб келишини ваъда қилган. У ҳали келмаган бўлса ҳам, Исо албатта ваъдасини бажаради ва яна келади.
![Frame 50-02](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-50-02.jpg)
Токи Исонинг қайтишини кутар эканмиз, Худо биз муқаддас ҳаёт кечириб, Уни иззатлашимизни истайди. У биз Худонинг Шоҳлиги ҳақида бошқа одамларга сўзлаб беришимизни ҳам истайди. Исо ер юзида яшаганида, У шундай сўзларни айтган: “Менинг шогирдларим Худо Шоҳлиги тўғрисидаги Хушхабарни бутун дунёдаги одамларга етказадилар ва шундан кейин барчаси тугайди”.
![Frame 50-03](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-50-03.jpg)
Кўплаб халқлар ҳали Исо ҳақида эшитмаган, шунинг учун Исо осмонга қайтишдан олдин, шогирдларига барча одамларга Хушхабарни етказишни буюрди. У шундай деди: “Бориб барча халқлардаги одамларга Менинг шогирдларим бўлишга ёрдам беринглар!”. Исо яна шу сўзларни ҳам айтган: “Дала ўримга тайер. Ҳосил мўл, аммо ишчилар кам. Шунинг учун Худо ўримга ишчиларни юборишини сўранглар”. Бу Хушхабарни етказадиган шогирдларнинг сони кўпроқ бўлиши кераклигини англатади.
![Frame 50-04](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-50-04.jpg)
Исо яна деди: “Хизматчи хўжайинидан буюк эмас. Бу дунё Мендан нафратланади. Одамлар сизлардан ҳам нафратланиб, сизларни Мен туфайли азоблайдилар ва ўлдирадилар. Бу дунёда кўп азоб чексангиз ҳам, бардам бўлинглар, ахир Мен бу дунёда ҳукмронлик қилувчи шайтоннинг устидан ғалаба қозондим! Агар охиригача Менга содиқ қолсангиз, Худо сизларни қутқаради!”.
![Frame 50-05](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-50-05.jpg)
Бу дунёнинг охири келганидан сўнг одамлар билан нима содир бўлишини тушунтириш учун Исо шогирдларига бир ҳикоя сўзлаб берди. У деди: “Бир инсон даласида яхши уруғларни экди. Лекин у ухлаётганида душман келиб, буғдойнинг орасига ёввойи ўтларни экди ва қочиб кетди”.
![Frame 50-06](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-50-06.jpg)
“Ўсимликлар ўсиб чиққач, ўша одамнинг хизматкорлари ундан суради: “Жаноб, сиз бу далага яхши уруғларни экдингиз. Ёввойи ўтлар қаердан пайдо бўлди?”. Хўжайин жавоб берди: “Менинг душманларимдан бири буни қилди”.
![Frame 50-07](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-50-07.jpg)
Ишчилар хўжайиндан сўрадилар: “Балки бу ёввойи ўтларни юлиб олиш керак?”. У жавоб берди: “Йўқ. Ёввойи ўтларни юлиб олаётганингизда, буғдойни ҳам юлиб олишингиз мумкин. Ўрим-йиғим вақтини кутинг, шунда сиз ёввойи ўтларни йиғиб, уларни ёқиб ташлашингиз мумкин бўлади. Буғдойни эса менинг дон омборимга йиғасизлар””.
![Frame 50-08](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-50-08.jpg)
Шогирдлар бу ҳикоянинг маъносини тушунмадилар ва Исодан уни тушунтиришини сўрадилар. Исо шундай деди: “Яхши уруғларни эккан Киши — бу Масиҳдир. Дала — бу дунё. Яхши уруғлар — Худо Шоҳлигининг одамларидир.
![Frame 50-09](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-50-09.jpg)
Ёввойи ўтлар шайтонга тегишли одамларни англатади. Инсоннинг душмани, ёввойи ўтларни эккан зот — бу шайтондир. Ўрим-йиғим дунёнинг охирини англатади, хизматкорлар — бу Худонинг фаришталаридир.
![Frame 50-10](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-50-10.jpg)
Бу дунё ниҳоясига етгач, фаришталар шайтонга тегишли бўлган барча одамларни бир жойга тўплаб, уларни оловга ташлайдилар. У ерда гуноҳкорлар даҳшатли азоб-уқубатлардан тишларини ғичирлатиб йиғлайдилар. Исога эргашган солиҳ одамлар эса Отаси Худонинг Шоҳлигида қуёш каби порлайдилар”.
![Frame 50-11](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-50-11.jpg)
Исо дунёнинг охири келишидан олдин, бу ер юзига қайтишини ваъда қилди. У кетгани каби қайтиб келади: Исо жисмоний танага эга бўлади ва У осмондан булутлар устида келади. Исо қайтиб келганида, аввал вафот этган имонлиларнинг ҳаммаси ўлимдан тирилиб, осмонда У билан учрашадилар.
![Frame 50-12](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-50-12.jpg)
Исо келганида ҳали ҳаёт бўлган имонлилар эса осмонга кўтарилиб, ўлимдан тирилган бошқа имонлиларга қўшиладилар. Улар абадий Ўз халқи билан яшайдиган Исо билан бирга бўладилар. Исо улар билан бирга бўлгани учун одамлар абадий ором оладилар.
![Frame 50-13](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-50-13.jpg)
Исо Унга ишонган ҳар бир кишига тож беришни ваъда қилган. Бундай одамлар Худо билан бирга мавжуд бўлган ҳамма нарсанинг устидан абадий хукмрон бўладилар. Улар мукаммал тинчликда яшайдилар.
![Frame 50-14](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-50-14.jpg)
Лекин Худо Исога ишонмаган ҳар бир одамни ҳукм қилади. Худо уларни жаҳаннамга ташлайди. У ерда улар пушаймон бўлиб, фиғон чекадилар. Уларнинг азоблари абадий бўлади. Ўчмайдиган олов уларни доим ёндиради, ўлмайдиган қурт уларни доим ейди.
![Frame 50-15](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-50-15.jpg)
Исо қайтганида, шайтонни ва унинг шоҳлигини батамом яксон қилади. Исо шайтонни жаҳаннамга ташлайди. У ерда шайтон Худога эмас, унга итоат этганлар билан бирга абадий ёнади.
![Frame 50-16](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-50-16.jpg)
Одам Ато ва Момо Ҳаво Худога итоат этмасдан, бу дунёга гуноҳ олиб келганлари учун Худо ерни лаънатлаган эди ва бир кун келиб ер йўқ бўлиб кетади. Бироқ шундай вақт келади-ки, Худо мукаммал бўлган янги осмон ва янги ерни яратади.
![Frame 50-17](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-50-17.jpg)
Исо ва Унинг халқи янги ерда яшайдилар ва У бутун борлиқнинг абадий Ҳукмдори бўлади. Исо инсонларнинг кўз ёшларини артади. Энди бошқа ҳеч ким йиғламайди, азоб чекмайди, қайғурмайди. Улар касал бўлмайдилар ва ўлмайдилар. Ёвузлик ҳам энди бўлмайди. Исо Ўз Шоҳлигини адолат билан ва тинчликда бошқаради. У абадий Ўз халқи билан бирга қолади.
_Муқаддас Китоб ҳикояси Матто Хушхабари 24:14; 28:18, Юҳанно Хушхабари 15:20, 16:33, Ваҳий 2:10, Матто Хушхабари 13:24-30, 36-42, 1 Салоникаликларга мактуб 4:13-5:11, Ёқуб мактуби 1:12, Матто Хушхабари 22:13 ва Ваҳий 20:10, 21:1-22:21 дан олинган_

11
back.md Normal file
View File

@ -0,0 +1,11 @@
### Бизга қўшилинг!
Биз ушбу суратли кичик Муқаддас Китобни дунёнинг ҳар бир тилига таржима қилмоқчимиз ва сиз бунда ёрдам беришингиз мумкин! Бунинг имкони бор! Биз ўйлаймиз-ки, агар Масиҳнинг бутун танаси биргаликда таржима қилиш ва ушбу ресурсни тарқатишда меҳнат қилса, бу амалга ошиши мумкин.
### Бепул тарқатинг!
Сиз ушбу китобнинг нусхаларини ҳеч қандай чекловсиз тарқатишингиз мумкин. Барча рақамли версиялар бепул он-лайн тарзда топилиши мумкин ва биз фойдаланадиган очиқ лицензия орқали сиз ҳатто ушбу Муқаддас Китобнинг Ойдин ҳикояларини тижорат мақсадларида бирор лицензион тўловсиз нашр этишингиз мумкин! Батафсил маълумотни [openbiblestories.org](https://openbiblestories.org) сайтида топишингиз мумкин.
### Тарқатинг!
Муқаддас Китобнинг Ойдин Ҳикояларини турли тиллардаги видеоверсиясини ва мобил телефон дастурларини [openbiblestories.org](https://openbiblestories.org) сайтидан олинг. Ушбу сайтда сиз Муқаддас Китобнинг Ойдин Ҳикояларини сизнинг тилингизга таржима қилишга ҳам ёрдам беришингиз мумкин.

28
front.md Normal file
View File

@ -0,0 +1,28 @@
# Муқаддас Китобнинг Ойдин Ҳикоялари
**unfoldingWord | Муқаддас Китобнинг Ойдин Ҳикоялари**
**Муқаддас Китобнинг ҳаммабоп ҳикоялари суратлар билан**
Муқаддас Китобдан олинган 50 ҳикоя, Ибтидодан Ваҳийгача, матнли, овозли ва видеоли форматларда, барча тилларда ва бепул.
[https://openbiblestories.org](https://openbiblestories.org)
*Copyright © 2020 by unfoldingWord*
Ушбу иш Creative Commons Attribution-ShareAlike 4.0 International License (CC BY-SA) лицензияси бўйича мавжуд. Лицензия матни билан танишиш учун [http://creativecommons.org/licenses/by-sa/4.0/](http://creativecommons.org/licenses/by-sa/4.0/) сайтига ташриф буюринг ёки Creative Commons, PO Box 1866, Mountain View, CA 94042, USA манзилига мактуб йўлланг.
unfoldingWord® - бу unfoldingWordнинг рўйхатдан ўтган савдо белгисидир. unfoldingWordнинг номи ёки логотипидан фойдаланиш учун unfoldingWordнинг ёзма рухсатига эга бўлиш керак. CC BY-SA лицензиясининг шартларига биноан сиз ушбу матнни ўзгартириш киритмаган ҳолда кўчиришингиз ёки тарқатишингиз мумкин, лекин unfoldingWord® савдо белгиси ўзгаришсиз қолиши шарт. Агар сиз кўчирма нусхага ўргартириш киритсангиз ёки ушбу матнни таржима қилиб, ясама матн ҳосил қилсангиз, unfoldingWord® савдо белгисини олиб ташлашингиз керак.
Ясама матн нашрида айнан қандай ўзгартириш киритганингзни маълум қилиб, асл матнга қуйидагича ишора қилишингиз керак: “unfoldingWordга тегишли бўлган асл матн [https://openbiblestories.org](https://openbiblestories.org) сайтида жойлашган”. Ясама матнингизни ҳудди шу лицензия (CC BY-SA) бўйича жойлаштиришингиз зарур.
Агар unfoldingWordни ушбу матни таржима қилганингиз ҳақида хабардор қилишни истасангиз, биз билан қуйидаги саҳифа орқали боғланишингиз мумкин: [https://unfoldingword.org/contact/](https://unfoldingword.org/contact/)
Санъат асари: ушбу ҳикояларда қўлланилган барча суратлар © Sweet Publishingга тегишли ([www.sweetpublishing.com](http://www.sweetpublishing.com)) ва Creative Commons Attribution-Share Alike License ([http://creativecommons.org/licenses/by-sa/3.0](http://creativecommons.org/licenses/by-sa/3.0)) лицензияси бўйича мавжуд.
8 версия, 2020-04-24
ISBN PDF: 978-1-62666-005-2 | ISBN Print: 978-1-62666-006-9
Бутун дунёдаги масиҳий биродарлар ва опа-сингиллар бутунжаҳон Жамоати! Худо Ўз Каломининг ушбу суратли кўринишини сизларни марҳаматлаш, мустаҳкамлаш ва руҳлантириш учун қўлласин деб ибодат қилмоқдамиз.

52
manifest.yaml Normal file
View File

@ -0,0 +1,52 @@
checking:
checking_entity:
- Uzbek Church
checking_level: '3'
dublin_core:
conformsto: rc0.2
contributor:
- comzuVP
- comzuXK
- comzuUG
- comzuUK
- Door43 World Missions Community
creator: Uzbek Church
description: "\u041C\u0443\u049B\u0430\u0434\u0434\u0430\u0441 \u041A\u0438\u0442\
\u043E\u0431\u043D\u0438\u043D\u0433 \u041E\u0439\u0434\u0438\u043D \u04B2\u0438\
\u043A\u043E\u044F\u043B\u0430\u0440\u0438"
format: text/markdown
identifier: obs
issued: '2022-09-05'
language:
direction: ltr
identifier: uz
title: "O\u02BBzbek, \u040E\u0437\u0431\u0435\u043A, \u0623\u06C7\u0632\u0628\u06D0\
\u0643\u200E"
modified: '2022-09-05'
publisher: Uzbek Church
relation:
- ru/obs
- en/obs
- ru/tw
- ru/obs-tq
- ru/obs-tn
rights: CC BY-SA 4.0
source:
- identifier: obs
language: ru
version: '7.2'
subject: Open Bible Stories
title: "\u041C\u0443\u049B\u0430\u0434\u0434\u0430\u0441 \u041A\u0438\u0442\u043E\
\u0431\u043D\u0438\u043D\u0433 \u041E\u0439\u0434\u0438\u043D \u04B2\u0438\u043A\
\u043E\u044F\u043B\u0430\u0440\u0438"
type: book
version: '9'
projects:
- categories: null
identifier: obs
path: .
sort: 0
title: "\u041C\u0443\u049B\u0430\u0434\u0434\u0430\u0441 \u041A\u0438\u0442\u043E\
\u0431\u043D\u0438\u043D\u0433 \u041E\u0439\u0434\u0438\u043D \u04B2\u0438\u043A\
\u043E\u044F\u043B\u0430\u0440\u0438"
versification: null