Sherzat_uz_obs/07.md

44 lines
4.4 KiB
Markdown
Raw Permalink Normal View History

2022-11-29 09:07:37 +00:00
# 7. Худо Ёқубни баракалайди
![Frame 07-01](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-07-01.jpg)
Ака-ука улғаярди. Эсов ов қилишни хуш кўрарди, Ёқуб эса вақтини уйда ўтказишни. Исҳоқ кўпроқ Эсовни яхши кўрарди, Ривқо эса Ёқубни.
![Frame 07-02](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-07-02.jpg)
Бир куни Эсов овдан жуда оч қайтди. У Ёқубга: “Тайёрлаган таомингдан менга бер” — деди. Ёқуб эса: “Аввал менга тўнғич ўғил деб ҳисобланиш ҳуқуқини ваъда қилгин” — деди. Эсов Ёқубга бу ҳуқуқни ваъда қилди, кейин Ёқуб у билан таомини улашди.
![Frame 07-03](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-07-03.jpg)
Исҳоқ Эсовни дуо қилишни хоҳлаган эди, лекин Ёқубни дуо қилди, чунки Ривқо ва Ёқуб уни алдадилар. Ёқуб отасининг олдига келиб ўзини Эсов деб кўрсатди. У Эсовнинг кийимларини кийиб, бўйинини ва қўлларини эчки териcи билан ўради. Исҳоқ қариб, кўзлари заиф бўлиб қолган эди ва шунинг учун ёлғонни сезмади.
![Frame 07-04](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-07-04.jpg)
Ёқуб Исхоқни олдига келиб: “Мен Эсовман. Сизнинг дуоингизни олгани келдим” деди. Исҳоқ эчкининг жунига тегиниб ва кийимларнинг ҳидини сезиб, уни Эсов деб ўйлади ва Ёқубни дуо қилди.
![Frame 07-05](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-07-05.jpg)
Ёқуб Эсовга тегишли бўлган дуони алдов йўли билан олгани учун, Эсов ундан нафратлана бошлади. Шунинг учун отаси ўлганидан кейин, Ёқубни ўлдиришни ният қилди.
![Frame 07-06](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-07-06.jpg)
Лекин Ривқо Эсовнинг бу ниятини билиб қолганидан сўнг, Исҳоқ билан келишиб, Ёқубни узоқ мамлакатга, Ривқонинг қариндошлари олдига жўнатиб юборди.
![Frame 07-07](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-07-07.jpg)
Ёқуб у ерда анча йил яшади. Бу вақт ичида у уйланди, ўн икки ўғил ва бир қизли бўлди. Худо уни бой-бадавлат инсон қилди.
![Frame 07-08](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-07-08.jpg)
Йигирма йил ўз уйидан йироқда яшагандан сўнг, Ёқуб оиласини, хизматкорларини ва подаларини олиб, Канъонга қайтишга қарор қилди.
![Frame 07-09](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-07-09.jpg)
Ёқуб Эсовдан жуда қўрқар эди, чунки унинг фикрича, акаси ҳали ҳам уни ўлдириш ниятида эди. Шунинг учун у Эсовга чорванинг катта подаларини совға тариқасида жўнатди. Подани Эсов олдига ҳайдаб келган хизматкорлар шундай дедилар: “Қулингиз Ёқуб бу чорвани сизга совға қиляпти. Унинг ўзи ҳам яқинда келади”.
![Frame 07-10](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-07-10.jpg)
Аммо Эсов Ёқубни ўлдириш ниятидан қайтган эди. Аксинча, у яна укасини кўришидан хурсанд бўлаётган эди. Шундан кейин ака-ука Канъонда тинч-тотув яшадилар. Сўнг Исҳоқ вафот этди, Ёқуб билан Эсов уни дафн қилдилар. Худонинг Иброҳимга берган аҳд ваъдаси Исҳоқдан сўнг Ёқубга ўтди.
_Муқаддас Китоб ҳикояси Ибтидо 25:27-33:20 дан олинган_