uz_rom_text_reg/09/10.txt

1 line
725 B
Plaintext

\v 10 Фақатгина шу эмас, балки Ривқо ҳам отамиз Исҳоқдан эгиз ўғилларга ҳомиладор бўлган эди. \v 11 Чунки улар ҳали туғилмаган ва бирор яхши ёки ёмон иш қилмаган вақтда, Худонинг мурод-мақсади савоб ишлар орқали эмас, балки даъват Қилувчининг танлаши орқали бўлиши учун \v 12 Худо Ривқога: “Каттаси кичигига қул бўлади,”- деган эди. \v 13 Худди ёзилганидек: “Мен Ёқубни севдим, аммо Эсовдан нафратландим”.