uz_rom_text_reg/07/07.txt

1 line
606 B
Plaintext

\v 7 Хўш, унда нима деймиз? Наҳотки Қонун гуноҳ бўлса? Йўқ, асло! Аммо мен гуноҳни бошқа йўл билан эмас, балки Қонун билангина билиб олдим. Чунки Қонун “истама” демаганида эди, унда мен ҳирсни тушунмаган бўлар эдим. \v 8 Лекин гуноҳ амрдан баҳона топиб, менинг ичимда ҳар хил ҳирсни келтириб чиқарди. Чунки Қонун йўқлигида гуноҳ ўликдир.