Wed Apr 07 2021 17:08:32 GMT-0400 (Eastern Daylight Time)

This commit is contained in:
Paula Oestreich 2021-04-07 17:08:33 -04:00
commit 57673e85c3
197 changed files with 253 additions and 0 deletions

1
01/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Худонинг Хушхабари учун ажратилган ва даъват этилган ҳаворий ҳамда Исо Масиҳнинг қули бўлган Повулдан салом. \v 2 Худо азалдан Ўзининг пайғамбарлари орқали муқаддас Ёзувларда ваъда қилган ушбу Хушхабар Унинг Ўғли ҳақидадир. \v 3 У жисман Довуднинг уруғидан бўлиб,

1
01/04.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 4 муқаддаслик Руҳи бўйича эса ўликлардан тирилиши орқали Худонинг Ўғли эканини қудратда намоён қилди. \v 5 У орқали биз иноят ва ҳаворийликни олдик, токи Унинг номи ҳақи барча халқларни имонга бўйсундирайлик. \v 6 Уларнинг орасида сизлар ҳам Исо Масиҳ томонидан даъват этилгансизлар.

1
01/07.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 7 Шундай қилиб, муқаддас бўлишга даъват этилган барча Римда яшовчиларга, Худонинг севганларига Отамиз Худодан ва Раббий Исо Масиҳдан иноят ва тинчлик бўлсин.

1
01/08.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 8 Энг аввало, имонингиз бутун дунёга хабар қилинаётгани сабабли сизларнинг ҳаммаларингиз учун Исо Масиҳ орқали Худойимга миннатдорчилик билдираман. \v 9 Мен Ўғлининг Хушхабарида руҳим билан хизмат қилаётган Худо эса сизларни тинимсиз эслаётганимга гувоҳдир. \v 10 Мен ҳамиша ибодатларимда сўраяпманки қачондир менинг ёнингизга боришим Худонинг иродаси бўйича муваффақиятли бўлсин.

1
01/11.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 11 Чунки мен сизларни кўришни жуда ҳам орзу қилмоқдаман, токи сизларнинг мустаҳкамланишингиз учун мен сизларга бирон бир руҳий инъом тақдим этай, \v 12 шу орқали сизлар билан бирга умумий (яъни сизларнинг ва ўзимнинг) имонимиз билан тасалли топай.

1
01/13.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 13 Энди, биродарлар, сизларнинг бехабар қолишингизни истамайман: мен бошқа халқлардаги сингари, сизларда ҳам бирор ҳосилга эга бўлишим учун кўп марта ёнингизга боришни ният қилган эдим, лекин ҳозиргача тўсқинликка дуч келганман. \v 14 Мен юнонлару варварлардан ҳам донолару жоҳиллардан ҳам қарздорман. \v 15 Шундай қилиб, менга келсак, мен Римда яшаётган сизларга ҳам Хушхабарни воизлик қилишга тайёрман.

1
01/16.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 16 Чунки мен Масиҳнинг Хушхабаридан уялмайман, чунки бу Хушхабар ҳар бир имон келтирганнинг, яъни аввало яҳудий, кейин юноннинг нажот топиши учун Худонинг куч-қудратидир. \v 17 Ушбу Хушхабарда Худонинг ҳақлиги имондан имонга ошкор бўлмоқда, худди ёзилганидек: “Ҳақ одам имони билан яшайди”.

1
01/18.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 18 Ҳақиқатни ноҳақлик билан эзаётган инсонларнинг барча бетавфиқлиги ва ноҳақлигига эса осмондан Худонинг ғазаби ошкор бўлмоқда. \v 19 Чунки Худо ҳақида нимани билиш мумкин бўлса, уларга аёндир, негаки Худо уларга очиб берган.

1
01/20.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 20 Зеро дунёнинг яратилишидан бошлаб Унинг кўринмас хусусиятлари, абадий қудрати ҳамда илоҳийлиги Унинг ижодлари орқали очиқ кўринмоқда ва англанмоқда. Шунинг учун уларга узр йўқ. \v 21 Чунки улар Худони таниб билиб, Уни Худо каби улуғламадилар ва миннатдор бўлмадилар, лекин ўз хаёлларида беҳудаликка берилдилар ва уларнинг бефаҳм юраги қоронғилашди:

1
01/22.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 22 ўзларини доно ҳисоблаб, ақлдан оздилар, \v 23 чиримас Худонинг шуҳратини чирийдиган инсон ва қушларнинг, тўртоёқлилар ва судралувчиларнинг тасвирига алмаштирдилар.

1
01/24.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 24 Шунинг учун ҳам Худо уларнинг юрак ҳирсларида уларни нопокликка топширди, шундай қилиб, улар ўз-ўзларида таналарини ҳаром қиладилар. \v 25 Улар Худонинг ҳақиқатини ёлғонга алмаштирдилар ва Ижодкорнинг ўрнига ижодга хизмат қилиб сажда қилдилар. (Худо эса абадулабад муборакдир, омин!)

1
01/26.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 26 Шу сабабдан Худо уларни уятли ҳирсларга топширди: уларнинг аёллари табиий жинсий муносабатни ғайритабиий муносабатга алмаштирдилар. \v 27 Шунингдек, эркаклар ҳам аёл билан табиий жинсий муносабатни қолдириб, бир-бирларига нисбатан ўз ҳирсларида ёниб, эркаклар билан эркаклар шармандагарчилик қилдилар ва ўзларининг адашганларига яраша ўзларида жазо олдилар.

1
01/28.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 28 Улар ўз билимларида Худога эга бўлишга ҳаракат қилмаганлари учун, улар ярамас ишларни қилишлари учун Худо уларни бузуқ онгга топширди.

1
01/29.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 29 Улар ҳар қандай ноҳақлик, зино, бетавфиқлик, тамагирлик ва ёвузликка тўлган бўлиб, ҳасадгўйлик, қотиллик, низо, алдов, бадфеъллик ва туҳматга тўладирлар. \v 30 Улар ғийбатчи, Худодан нафратланувчи, дилозор, мақтанчоқ, мағрур, ёмонлик ихтирочиси, ота-онага итоатсиз, \v 31 фаҳмсиз, аҳд бузувчи, меҳрсиз, муросасиз ва раҳм-шавқатсиздирлар.

1
01/32.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 32 Улар Худонинг ҳақ ҳукмини, яъни бундай ишларни қилувчилар ўлимга лойиқ эканлигини биладилар-у, буларни нафақат қиладилар, балки бу ишларни қилувчиларни ҳам маъқуллайдилар.

1
02/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Шундай қилиб, эй, ҳукм қилаётган ҳар қандай одам, сенга узр йўқ, чунки бировга қарши қилаётган ҳукм билан ўзингни ҳукм қилмоқдасан. Зеро сен ҳукм қила туриб, ўзинг ҳам шу ишларни қиляпсан. \v 2 Биз эса биламизки, бундай ишларни қилаётганларга ҳақиқат бўйича Худонинг ҳукми бор.

1
02/03.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 3 Наҳотки сен, эй одам, шундай ишларни қилувчиларни ҳукм этиб, ўзинг ҳам буларни қилсанг, Худонинг ҳукмидан қочиб қутуламан, деб ўйлайсанми? \v 4 Ёки Худонинг эзгулиги сени тавбага олиб бораётганини фаҳмламасдан, Худонинг эзгулигининг бойлиги ва мулойимлигию узоқ сабр-тоқатини менсимаяпсанми?

1
02/05.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 5 Аммо сен ўжарлигинг ҳамда тавба қилмаган юрагинг туфайли ғазаб кунига, яъни Худонинг ҳақ ҳукми ошкор бўлиши кунига ўзингга ўзинг ғазаб тўплаб юрибсан. \v 6 Худо эса ҳар кимни ўз ишига яраша тақдирлайди: \v 7 доимо яхши иш қилиб, шуҳрату шараф ва ўлимсизликни излаганларга У абадий ҳаёт ато этади,

1
02/08.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 8 лекин ўжарлик қилиб, ҳақиқатга бўйсунмай, ўзларини ноҳақликка топширганларга эса қаҳру ғазабини ёғдиради. \v 9 Ёмонлик қилувчи ҳар бир одамнинг жонига, биринчидан яҳудийга, кейин эса юнонга қийноқ ва қайғу бўлади.

1
02/10.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 10 Аксинча, яхшилик қилаётган ҳар бир одамга, биринчидан яҳудийга, кейин эса юнонга шуҳрат, ҳурмат ва тинчлик бўлади. \v 11 Чунки Худода юз-хотирчилик йўқдир. \v 12 Қонунга эга бўлмай гуноҳ қилганлар, Қонундан ташқарида ҳалок бўладилар. Қонун остида гуноҳ қилганлар эса Қонун бўйича ҳукм қилинадилар

1
02/13.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 13 (чунки Худонинг олдида Қонунни тингловчилар ҳақ эмаслар, балки Қонунга риоя қилувчилар оқланадилар, \v 14 зеро Қонунга эга бўлмаган мажусийлар табиатан қонунли иш қилганларида, улар Қонунга эга бўлмай, ўз ўзларига қонундирлар:

1
02/15.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 15 улар ўз юракларида Қонуннинг ишлари ёзилганини кўрсатмоқдалар, уларнинг виждони ҳамда бир бирини гоҳ айбловчи, гоҳ оқловчи фикрлари бунга гувоҳдир) \v 16 мен воизлик қилаётган Хушхабарга кўра, Худо Исо Масиҳ орқали инсонларнинг сирли ишларини ҳукм этадиган кунда ана шундай бўлади.

1
02/17.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 17 Мана, сен ўзингни яҳудий, деб атамоқдасан ва Қонунга таяниб, Худо билан мақтаниб юрмоқдасан. \v 18 Мана, сен Худонинг иродасини билмоқдасан ва Қонундан ўрганиб, энг яхши нарсаларни англамоқдасан. \v 19 Шунингдек, ўзингга аминсанки, сен кўрларга йўлбошловчи, зулматда бўлганларга нурсан, \v 20 ақлсизларга устоз, чақалоқларга муаллимсан, Қонунда эса ҳақиқат ва билим намунасига эгадирсан.

1
02/21.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 21 Қандай қилиб сен бошқаларга ўргатиб, ўзингга ўргатмаяпсан? \v 22 Қандай қилиб: “Ўғирлик қилма”, деб воизлик қилиб, ўзинг ўғирлик қиляпсан ва: “Зино қилма”, деб айтиб, ўзинг зино қиляпсан? Қандай қилиб: “Бутлардан жирканаман”, деб ўзинг куфрлик қиляпсан?

1
02/23.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 23 Қонун билан мақтаниб, ўзинг эса қонунбузарлигинг орқали Худони бадном қиляпсан. \v 24 Худди ёзилганидек: “Сизлар туфайли мажусийларнинг орасида Худонинг номи куфрланмоқда”.

1
02/25.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 25 Агар Қонунга риоя қилсанг, шунда сенинг хатнанг фойдалидир. Агарда сен қонунбузар бўлсанг, унда сенинг хатнанг хатнасизлик бўлади. \v 26 Шундай қилиб, агар хатнасиз бўлган одам Қонун ҳақлигига риоя қилса, унинг хатнасизлиги унга хатналик, деб ҳисобланмайдими? \v 27 Табиатан хатнасиз бўлиб, Қонунга риоя қилаётган одам сени, яъни Ёзув ва хатнага эга бўлган қонунбузарни ҳукм қилмайдими?

1
02/28.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 28 Чунки зоҳиран яҳудий асл яҳудий эмас, шунингдек, зоҳиран танадаги хатна ҳам асл хатна эмасдир. \v 29 Аммо ботинан яҳудий асл яҳудийдир, шунингдек, юрак хатнаси асл хатнадир. Бу хатна эса Қонун ҳарфи бўйича эмас, Руҳ бўйичадир. Бундай одам инсонлардан эмас, балки Худодан мақтовга сазовор бўлади.

1
03/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Шундай қилиб, яҳудийларнинг қандай устунлиги бор? Ёки хатнанинг нима фойдаси бор? \v 2 Яҳудийлар ҳар жиҳатдан буюк устунликка эгадирлар, чунки Худонинг сўзи уларга ишониб топширилган эди.

1
03/03.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 3 Унда нима? Агар айримлари имонсиз бўлсалар, уларнинг имонсизлиги Худонинг содиқлигини бекор қиладими? \v 4 Йўқ, асло! Худо ҳақ, аммо ҳар бир инсон ёлғончидир. Зеро ёзилганидек: “Сен Ўз Сўзларингда оқланасан ва ҳукм қилишингда ғалаба қозонасан”.

1
03/05.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 5 Шундай экан, агар бизнинг ноҳақлигимиз Худонинг ҳақлигини янада тасдиқласа, унда нима деймиз? Инсон нуқтаи назаридан айтайин: Худо ғазабини ёғдираётганида ноҳақ бўладими? \v 6 Йўқ, асло! Унда Худо дунёни қандай қилиб ҳукм қилар экан?

1
03/07.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 7 Агарда Худонинг ҳақиқати менинг ёлғончилигим туфайли Унинг шуҳрати учун кўпроқ ошаётган бўлса, яна нима учун мен гуноҳкор сингари ҳукм қилинишим керак экан? \v 8 Яхшилик чиқсин, деб ёмонлик қилайликми? Чунки баъзилар бизга туҳмат қилиб: “Улар шундай демоқдалар,”- деб айтмоқдалар. Бундайларга адолатли ҳукм бор.

1
03/09.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 9 Шундай қилиб, нима, биз устунликка эгамизми? Ҳеч ҳам! Чунки яҳудийлар ҳам, юнонлар ҳам ҳаммалари гуноҳ остида эканликларини исбот қилиб бердик-ку. \v 10 Худди ёзилганидек: “Ҳақ одам йўқ биронта ҳам йўқдир.

1
03/11.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 11 Тушунаётган ҳеч ким йўқ ва Худони излаётган ҳеч ким йўқдир. \v 12 Ҳамма йўлдан озган, уларнинг ҳаммаси ярамасдир. Яхшилик қилувчи йўқ биронта ҳам йўқдир.

1
03/13.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 13 Уларнинг томоғи очиқ тобутдир; ўз тиллари билан алдайдилар. Уларнинг лабларида илоннинг заҳри бор. \v 14 Уларнинг оғизлари лаънат ва аччиқликка тўла.

1
03/15.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 15 Уларнинг оёқлари қон тўкишга тездир. \v 16 Уларнинг йўлларида вайронагарчилик ва фалокатдир. \v 17 Улар тинчлик йўлларини билмайдилар. \v 18 Уларнинг кўз олдида Худонинг қўрқуви йўқдир”.

1
03/19.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 19 Энди биламизки, агар Қонун нимаики деса, Қонун остида бўлганларга айтади, токи ҳар бир оғиз тўсилсин ва бутун дунё Худонинг олдида айбдор бўлсин. \v 20 Чунки Қонуннинг ишлари билан Унинг ҳузурида ҳеч ким оқланмайди, чунки Қонун орқали гуноҳ билинмоқда.

1
03/21.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 21 Аммо энди Қонундан ташқари Худонинг ҳақлиги намоён бўлди (бунга Қонун ва пайғамбарлар ҳам гувоҳлик берганлар) \v 22 яъни Исо Масиҳга бўлган имон орқали Худонинг ҳақлиги ҳамманинг ичида ва ҳамма имонлиларнинг устида намоён бўлди, чунки ҳеч қандай фарқ йўқдир.

1
03/23.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 23 Зеро ҳамма гуноҳ қилган ва Худонинг шуҳратидан маҳрум бўлган, \v 24 энди эса Исо Масиҳдаги қайта сотиб олиниш орқали Худонинг инояти билан текин оқланмоқда.

1
03/25.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 25 Чунки Худо Ўзининг ҳақлигини кўрсатиш учун Масиҳни Унинг қонида ярашиш қурбонлигига тайинлаб қўйди, токи Худо одамларнинг илгари қилинган гуноҳларини Ўзининг сабр-тоқатида жазосиз қолдириб, \v 26 ҳозирги вақтда Ўзининг ҳақлигини кўрсатиб, У ҳақ ва Исога ишонган одамни оқлайдиган Худо бўлсин.

1
03/27.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 27 Унда мақтанишга сабаб қани? Йўқ бўлди. Қайси қонун билан? Ишлар қонуни биланми? Йўқ, имон қонуни билан йўқ бўлди. \v 28 Шундай қилиб, одам Қонун ишлари билан эмас, балки имон билан оқланади, деб ҳисоблаймиз.

1
03/29.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 29 Наҳотки Худо фақатгина яҳудийларнинг Худоси бўлиб, мажусийларнинг Худоси бўлмаса? Албатта мажусийларнинг ҳам Худосидир. \v 30 Чунки Худо ягонадир. У хатна қилинганларни имони бўйича, хатна қилинмаганларни эса имони орқали оқлайди.

1
03/31.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 31 Шундай қилиб, биз бу имон орқали Қонунни бекор қиляпмизми? Йўқ, асло! Балки Қонунни тасдиқлаяпмиз.

1
04/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Хўш, унда нима деймиз? Бизнинг отамиз Иброҳим тана измидаги ҳаракат билан нима орттирди? \v 2 Агар Иброҳим ишлари билан оқланганида эди, у мақтовга эга бўлар эди, фақат Худонинг олдида эмас. \v 3 Энди Ёзув нима дейди? “Иброҳим Худога ишонди, бу эса унга ҳақлик, деб ҳисобланди”.

1
04/04.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 4 Иш қилаётганга мукофот иноят юзасидан эмас, балки бурч юзасидан ҳисобланади. \v 5 Иш қилмаётган, лекин бетавфиқни оқловчи Худога ишонаётган одамга эса унинг имони ҳақлик, деб ҳисобланади.

1
04/06.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 6 Мана, ишлардан қатъий назар, Худо ҳақ деб ҳисоблайдиган одамни Довуд ҳам бахтли, деб атайди: \v 7 “Қонунсизликлари кечирилган ва гуноҳлари қопланган бахтлидир. \v 8 Раббий кимнинг гуноҳини ҳисобга олмаса, ўша одам бахтлидир”.

1
04/09.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 9 Бундай бахтиёрлик хатнага тааллуқлими ёки хатнасизликками? Зеро айтганимиздек, имон Иброҳимга ҳақлик, деб ҳисобланди. \v 10 Қачон ҳақлик, деб ҳисобланди? Хатнадами ёки хатнасизликдами? Йўқ, хатнада эмас, аммо хатнасизликда.

1
04/11.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 11 Зотан Иброҳим хатнасиз бўлганида, имони орқали ҳақлик муҳрини, яъни хатна белгисини олди. Шундай қилиб, у хатнасиз бўлган барча имонлиларнинг отаси бўлди, токи имон уларга ҳам ҳақлик, деб ҳисоблансин. \v 12 У хатна қилинганларнинг, яъни нафақат хатнани қабул қилганларнинг, балки отамиз Иброҳимнинг хатнасизлигида бўлган имони изидан юрадиганларнинг ҳам отаси бўлди.

1
04/13.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 13 Чунки Иброҳимга ёки унинг уруғига дунёнинг меросхўри бўлиш ҳақидаги ваъда Қонун орқали эмас, балки имон ҳақлиги орқали берилган эди. \v 14 (Зеро агар Қонунга асосланганлар меросхўр бўлганларида эди, унда имон беҳуда, ваъда ҳам ҳаракатсиз бўлар эди. \v 15 Негаки Қонун ғазабни келтиради, чунки Қонун бўлмаган жойда жиноят ҳам йўқ).

1
04/16.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 16 Шундай қилиб, ваъда иноят орқали имон бўйича амалга ошади, токи нафақат Қонун бўйича, балки имон бўйича бўлган Иброҳимнинг барча уруғи учун ҳам ўша ваъда қатъий бўлсин. Иброҳим эса Худонинг олдида ҳаммамизнинг отамиздир, \v 17 худди ёзилганидек: “Мен сени кўп халқларнинг отаси қилиб қўйдим”. Чунки Иброҳим ўликларни тирилтирувчи ва мавжуд бўлмаганларни мавжуд, деб атовчи Худога ишонган эди.

1
04/18.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 18 Умидга жой бўлмаганида ҳам, у умид билан ишонди, токи “Сенинг уруғинг сон-саноқсиз бўлади”, деб айтилгани бўйича кўп халқларнинг отаси бўла олсин. \v 19 Шундай экан, имонда заифлашмасдан, у юз ёшга яқинлашган бўлса ҳам, ўзининг танаси ўликдай бўлгани ва Соронинг бачадони ўлгани ҳақида ўйламади,

1
04/20.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 20 имонсизлик билан Худонинг ваъдасидан ҳам шубҳаланмади, лекин Худони улуғлаб, имонида кучлироқ бўлди, \v 21 ҳамда Худо берган ваъдасини бажо келтиришга қодир эканлигига тўлиқ амин эди. \v 22 Шунинг учун бу унга ҳақлик, деб ҳисобланди.

1
04/23.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 23 Бироқ “унга ҳақлик, деб ҳисобланди”, дейилгани биргина Иброҳимга нисбатан эмас, \v 24 балки бизга нисбатан ҳам ёзилган. Раббимиз Исони ўликлардан тирилтирган Худога ишонган бизга ҳам ҳақлик, деб ҳисобланади, \v 25 чунки Масиҳ гуноҳларимиз учун ўлимга топширилди ва оқланишимиз учун тирилди.

1
05/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Шундай қилиб, биз имон билан оқланиб, Раббимиз Исо Масиҳ орқали Худо билан тинчликка эгамиз. \v 2 Шунингдек, биз имонимизда Исо орқали ўша иноятга кира олиш ҳуқуқига эга бўлганмиз. Шу иноятда туриб, Худонинг шуҳратининг умиди билан мақтанмоқдамиз.

1
05/03.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 3 Фақат булар билангина эмас, балки қайғулар билан ҳам мақтанмоқдамиз, чунки қайғу сабр-тоқатни келтириб чиқаришини биламиз. \v 4 Сабр-тоқат эса тажрибани, тажриба эса умидни келтириб чиқаради. \v 5 Умид эса уялтирмайди, чунки бизга берилган Муқаддас Руҳ орқали Худонинг севгиси бизнинг юракларимизга қуйилди.

1
05/06.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 6 Чунки биз ҳали ожиз бўлганимизда, белгиланган вақтда Масиҳ бетавфиқлар учун ўлди. \v 7 Бировнинг ҳақ одам учун ўлиши даргумондир, балки яхшилик қилувчи учун бирон одам ўлишга журъат этар.

1
05/08.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 8 Аммо Худо Ўзининг севгисини бизга шу билан исбот қиляптики биз ҳали гуноҳкор бўлган пайтимизда, Масиҳ биз учун ўлди. \v 9 Шунинг учун биз энди Унинг қони билан оқланган бўлиб, У орқали Худонинг ғазабидан қутуламиз.

1
05/10.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 10 Агарда биз Худога душман бўла туриб, Ўғлининг ўлими орқали У билан ярашган бўлсак, унда ярашганимиздан сўнг, Ўғлининг ҳаётида нажот топишимиз янада аниқроқдир. \v 11 Бундан ташқари, биз Раббимиз Исо Масиҳ туфайли ярашишни қабул қилиб, У орқали Худо билан мақтанмоқдамиз.

1
05/12.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 12 Битта одам орқали дунёга гуноҳ кириб, гуноҳ орқали эса ўлим кирганидай, худди шундай, ўлим ҳамма одамларга ўтди, чунки ҳамма гуноҳ қилган. \v 13 Чунки Қонундан олдин ҳам дунёда гуноҳ бор эди, аммо Қонун йўқлигида гуноҳ ҳисобга олинмайди.

1
05/14.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 14 Лекин Одам-Атодан Мусога қадар Одам-Атонинг жинояти сабабли ўлим гуноҳ қилмаганларнинг устидан ҳам ҳукм сурар эди. Одам-Ато эса Келадиганнинг тасвири эди. \v 15 Аммо иноят инъоми худди жиноятдек эмас. Чунки агар битта одамнинг жинояти туфайли кўплар ўлимга дучор бўлган бўлсалар, унда, боз устига, битта Одамнинг, яъни Исо Масиҳнинг инояти бўйича бўлган инъом ва Худонинг инояти кўплар учун ошиб тошди.

1
05/16.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 16 Инъом эса худди бир гуноҳнинг оқибатидек эмас зеро бир жиноятни ҳукм қилиш албатта маҳкумликни келтиради, лекин иноят инъоми кўп жиноятлардан оқланишни келтиради. \v 17 Чунки агар ўлим битта одамнинг жинояти орқали ҳукм сурган бўлса, боз устига, мўл-кўл иноятни ва ҳақлик инъомини қабул қилганлар ягона Исо Масиҳ орқали ҳаётда ҳукм сурадилар.

1
05/18.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 18 Шунинг учун битта одамнинг жинояти билан ҳамма одамларга маҳкумлик бўлганидай, худди шундай, битта Одамнинг ҳақлиги билан ҳамма одамларга ҳаётга йўналтирадиган оқланиш бўлади. \v 19 Чунки битта одамнинг итоатсизлиги билан кўп одамлар гуноҳкор бўлганларидай, худди шундай, битта Одамнинг итоаткорлиги билан кўп одамлар ҳақ бўладилар.

1
05/20.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 20 Қонун эса кечроқ келган, шунинг учун жиноят кўпайиб кетди. Аммо гуноҳ кўпайганида, иноят ҳам жуда кўпайиб борди, \v 21 токи гуноҳ ўлимда ҳукм сурганидай, худди шундай, абадий ҳаётга йўналтирадиган иноят ҳақлик туфайли Раббимиз Исо Масиҳ орқали ҳукм сурсин.

1
06/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Хўш, унда нима деймиз? “Иноят кўпайсин,”- деб гуноҳда қолаверамизми? \v 2 Йўқ, асло! Биз гуноҳ учун ўлганмиз. Энди қандай қилиб гуноҳда яшайверамиз? \v 3 Бизнинг ҳаммамиз Исо Масиҳга чўмдирилган бўлиб, Унинг ўлимига чўмдирилганимизни наҳотки билмасангизлар?

1
06/04.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 4 Шундай қилиб, биз ўлимга чўмдирилишимиз орқали У билан кўмилдик, токи Масиҳ Отасининг шуҳрати билан ўликлардан тирилганидай, худди шундай, биз ҳам ҳаётнинг янгилигида юрайлик. \v 5 Агар биз У билан Унинг ўлимининг ўхшашлигида бирлашган бўлсак, унда, албатта, Унинг тирилишида ҳам У билан бирлашган бўламиз.

1
06/06.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 6 Чунки шуни биламизки, бизнинг эски ўзлигимиз У билан хочга михланган, токи энди гуноҳнинг қули бўлмаслигимиз учун гуноҳнинг танаси йўқ қилинсин. \v 7 Чунки ўлган одам гуноҳдан озоддир.

1
06/08.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 8 Агарда биз Масиҳ билан бирга ўлган бўлсак, унда У билан бирга яшашимизга ҳам ишонамиз, \v 9 чунки биламизки, ўликлардан тирилган Масиҳ бошқа ўлмайди: ўлим Унинг устидан бошқа ҳукмронлик қилмайди.

1
06/10.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 10 Чунки У ўлиб, гуноҳ учун бир марта ўлди, энди эса яшаётиб, Худо учун яшаяпти. \v 11 Худди шундай, сизлар ҳам ўзларингизни гуноҳ учун ўлик, аммо Худо учун Раббимиз Исо Масиҳда тирик ҳисобланглар.

1
06/12.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 12 Шундай экан, гуноҳ ўлимли таналарингизда ҳукмронлик қилмаслиги учун гуноҳга унинг ҳирсларида бўйсунманглар. \v 13 Шунингдек, аъзоларингизни ҳам ноҳақлик қуроли сифатида гуноҳга топширманглар, лекин ўликлардан тирилганлардай ўзларингизни Худога тақдим этинглар ва аъзоларингизни Худога ҳақлик қуроли сифатида топширинглар. \v 14 Гуноҳ устингиздан ҳукмронлик қилмасин, чунки сизлар Қонун остида эмас, балки иноят остидасизлар.

1
06/15.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 15 Нима энди? Биз Қонун остида эмас, лекин иноят остида бўлганимиз учун гуноҳ қилаверамизми? Йўқ, асло! \v 16 Билмайсизларми, сизлар бўйсуниш учун ўзларингизни кимга қул қилиб топширсангизлар, кимга итоат қилсангизлар, ўшанинг қули бўласизлар. Сизлар ёки ўлим келтирувчи гуноҳга, ёки ҳақлик келтирувчи итоаткорликка қул бўласизлар.

1
06/17.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 17 Худога шукурки, сизлар гуноҳга қул эдингизлар, энди эса ўзларингизни бағишлаган шу таълимотнинг турига юракдан бўйсундингизлар. \v 18 Шунинг учун гуноҳдан озод бўлгач, сизлар ҳақликнинг қули бўлдингизлар.

1
06/19.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 19 Инсоний заифлигингиз сабабли инсонларча гапиряпман: Сизлар аъзоларингизни қонунбузарлик қилиш учун нопоклик ва қонунбузарликка қул қилиб топширганингиздай, энди худди шундай, аъзоларингизни муқаддаслик учун ҳақликка қул қилиб топширинглар. \v 20 Чунки сизлар гуноҳнинг қули бўлганингизда, ҳақликдан озод эдингизлар. \v 21 Ўшанда қандай ҳосилга эга эдингизлар? Ўша ишлардан ҳозир ўзингиз уялмоқдасизлар, чунки уларнинг охири ўлимдир.

1
06/22.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 22 Аммо ҳозир сизлар гуноҳдан озод бўлгач, Худонинг қуллари бўлдингизлар, сизларнинг ҳосилингиз муқаддаслик, охири эса абадий ҳаётдир. \v 23 Чунки гуноҳнинг эвази ўлим, Худонинг инъоми эса Раббимиз Исо Масиҳдаги абадий ҳаётдир.

1
07/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Биродарлар, Қонунни биладиганларга айтяпманки, одам ҳали тирик экан, Қонун унинг устидан ҳукмронлик қилишини наҳот билмасангизлар?

1
07/02.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 2 Эрли хотин эрининг тириклигида Қонун билан унга боғланган. Агарда эри ўлса, у эрлилик қонунидан озод бўлади. \v 3 Шунинг учун, агар хотин эрининг тириклигида бошқа эрга тегса, у зинокор, деб аталади. Аммо эри ўлса, унда хотин шу қонундан озод бўлади ва бошқа эрга тегса ҳам, зинокор бўлмайди.

1
07/04.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 4 Худди шундай, эй, биродарларим, сизлар ҳам Масиҳнинг Танаси орқали Қонун учун ўлдингизлар, токи бошқага, яъни ўликлардан Тирилганга тегишли бўлинглар. Шу тариқа Худога ҳосил келтирайлик. \v 5 Чунки биз тана изми бўйича яшаганимизда, гуноҳнинг ҳаракатлари бизнинг аъзоларимизда Қонун орқали ишлаб, ўлим ҳосилини келтирар эди.

1
07/06.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 6 Энди эса бизни боғлаб турган Қонун учун ўлиб, Қонундан озод бўлдик, токи биз Худога ҳарфнинг эскилиги бўйича эмас, балки Руҳнинг янгилиги бўйича хизмат қилайлик.

1
07/07.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 7 Хўш, унда нима деймиз? Наҳотки Қонун гуноҳ бўлса? Йўқ, асло! Аммо мен гуноҳни бошқа йўл билан эмас, балки Қонун билангина билиб олдим. Чунки Қонун “истама” демаганида эди, унда мен ҳирсни тушунмаган бўлар эдим. \v 8 Лекин гуноҳ амрдан баҳона топиб, менинг ичимда ҳар хил ҳирсни келтириб чиқарди. Чунки Қонун йўқлигида гуноҳ ўликдир.

1
07/09.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 9 Мен бир вақтлар Қонунга эга бўлмай яшар эдим. Аммо амр келганида, гуноҳ тирилди, \v 10 мен эса ўлдим. Шундай қилиб, ҳаёт учун берилган амр менинг ўлимимга сабаб бўлди.

1
07/11.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 11 Чунки гуноҳ амрдан баҳона топиб, мени авради ва амр орқали мени ўлдирди. \v 12 Зотан Қонун муқаддасдир, амр ҳам муқаддас, ҳақ ва яхшидир.

1
07/13.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 13 Шундай экан, яхши нарса мен учун ўлимга айландими? Йўқ, асло! Бироқ гуноҳ шу яхши нарса орқали менга ўлим келтиргани учун гуноҳлиги намоён бўлмоқда. Шундай қилиб, гуноҳ амр орқали ҳаддан ташқари гуноҳли бўлиб қоляпти. \v 14 Биз эса биламизки, Қонун руҳий, мен эса тана изми остидаман, гуноҳга сотилганман,

1
07/15.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 15 чунки нима қилаётганимни ўзим тушунмаяпман; негаки мен хоҳлаганимни эмас, балки нимадан нафратлансам, ўшани қиляпман. \v 16 Агар мен хоҳламаганимни қилаётган бўлсам, унда Қонун яхши эканлигини маъқуллаяпман.

1
07/17.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 17 Шунинг учун буни мен эмас, балки менинг ичимда яшаётган гуноҳ қилмоқда. \v 18 Зеро менда, яъни менинг танамда яхши нарса яшамаётганини биламан. Чунки менда яхшилик қилиш нияти бор бўлса-да, буни амалга ошириш имконини топа олмаяпман.

1
07/19.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 19 Чунки мен хоҳлаган яхшиликни қилмаяпман, хоҳламаган ёмонликни эса қиляпман. \v 20 Агар хоҳламаганимни қилаётган бўлсам, унда буни мен эмас, балки менинг ичимда яшаётган гуноҳ қилмоқда. \v 21 Шундай қилиб, мен шу қонунни топяпман: яхшилик қилмоқчи бўлганимда, менинг ёнимда ёмонлик турибди.

1
07/22.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 22 Чунки ички одам бўйича мен Худонинг Қонунидан роҳатланяпман, \v 23 лекин менинг аъзоларимда бошқа қонунни кўряпман. У менинг онгим қонунига қарши курашмоқда ва аъзоларимда жойлашган гуноҳ қонунига мени асир этмоқда.

1
07/24.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 24 Оҳ, мен бечора одамман! Ким мени шу ўлим танасидан халос қилар экан? \v 25 Раббимиз Исо Масиҳ орқали Худога миннатдорчилик билдираман! Шундай қилиб, мен онгим билан Худонинг Қонунига, танам билан эса гуноҳ қонунига хизмат қиляпман.

1
08/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Шундай экан, энди Исо Масиҳда юрганларга ҳеч қандай маҳкумлик йўқдир. \v 2 Чунки Исо Масиҳдаги ҳаёт Руҳининг қонуни мени гуноҳ ва ўлимнинг қонунидан озод қилди.

1
08/03.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 3 Зеро Қонун тана орқали ҳолсизланиб, ожиз бўлиб қолгани учун, Худо Ўз Ўғлини гуноҳли танага ўхшатиб, Уни гуноҳ учун қурбонлик сифатида юборди ва танадаги гуноҳни маҳкум қилди, \v 4 токи Қонун талаб қилган ҳақлик бизда, яъни тана изми бўйича эмас, балки Руҳ изми бўйича юраётганларда амалга ошсин. \v 5 Чунки тана изми бўйича яшовчилар танавий нарсалар ҳақида, Руҳ изми бўйича яшовчилар эса руҳий нарсалар ҳақида фикр юритадилар.

1
08/06.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 6 Тана изми бўйича фикр юритиш ўлимдир, Руҳ бўйича фикр юритиш эса ҳаёт ва тинчликдир. \v 7 Тана изми бўйича фикр юритиш Худога душманликдир, чунки Худонинг Қонунига итоат қилмайди ва итоат қила олмайди ҳам. \v 8 Шунинг учун тана изми бўйича яшовчилар Худони рози қила олмайдилар.

1
08/09.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 9 Агарда Худонинг Руҳи сизларнинг ичингизда яшаётган бўлса, унда сизлар тана изми остида эмас, балки Руҳ изми остидасизлар. Кимки Масиҳнинг Руҳига эга бўлмаса, у Масиҳники эмасдир. \v 10 Агарда Масиҳ ичингизда бўлса, аъзойи бадан гуноҳ учун ўлик, аммо руҳ ҳақлик учун ҳаётдир.

1
08/11.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 11 Агарда Исони ўликлардан тирилтирган Худонинг Руҳи сизларда жо бўлса, унда Масиҳни ўликлардан Тирилтирган сизларнинг ўлимли баданларингизни сизларда жо бўлган Ўзининг Руҳи орқали ҳам тирилтиради.

1
08/12.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 12 Шунинг учун, биродарлар, биз тана изми бўйича яшаш учун танадан қарздор эмасмиз. \v 13 Агар тана изми бўйича яшасангизлар, ўласизлар. Агарда Руҳ билан аъзойи бадан ишларини ўлдирсангизлар, яшайсизлар.

1
08/14.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 14 Чунки Худонинг Руҳи билан бошқариладиганларнинг ҳаммаси Худонинг ўғилларидир. \v 15 Зеро сизлар яна қўрқувга йўналтирадиган қуллик руҳини қабул қилмадингизлар, лекин ўғиллик Руҳини олдингизлар. У билан биз Худони Абба, Ота, деб чақирамиз.

1
08/16.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 16 Ана шу Руҳнинг Ўзи бизнинг руҳимизга, биз Худонинг фарзандлари эканлигимиз ҳақида гувоҳлик бермоқда. \v 17 Агарда фарзандлари бўлсак, унда биз меросхўрлармиз, яъни Худонинг меросхўрларимиз ва Масиҳнинг ворисдошларимиз фақатгина Масиҳнинг азоб-уқубатларига шерик бўлсак, шундагина У билан улуғлана оламиз.

1
08/18.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 18 Чунки ўйлайманки, ҳозирги азоблар келажакда бизга очиладиган шуҳрат билан таққосланганида, ҳеч нарсага арзимайди. \v 19 Мана, ижод интизорлик билан Худо ўғилларининг ваҳийсини кутмоқда,

1
08/20.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 20 (зеро ижод ўз ихтиёри билан эмас, балки бўйсундирувчи томонидан беҳудаликка бўйсундирилган), \v 21 чунки ижоднинг ўзи ҳам чириш қуллигидан озод этилиш ҳамда Худонинг фарзандларининг улуғвор эркинлигига эришиш умидига эгадир. \v 22 Чунки биламизки, бор ижод ҳозирга қадар биргаликда инграб азоб чекмоқда,

1
08/23.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 23 ва нафақат ижод, балки биз ўзимиз ҳам Руҳнинг бошланғичига эга бўлиб, ичимизда инграяпмиз ва ўғил қилиб олинишимизни ҳамда аъзойи баданимизнинг қайта сотиб олинишини кутяпмиз. \v 24 Чунки биз умидда қутқарилганмиз. Кўриниб турган умид эса умид эмасдир. Агар одам кўриб турса, у нима учун умид қилар экан? \v 25 Аммо биз кўринмайдиган нарсага умид қилсак, шунда сабр-тоқат билан кутамиз.

1
08/26.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 26 Шунингдек, Руҳ ҳам заифликларимизда бизга ёрдам бермоқда, чунки биз қандай ибодат қилиш кераклигини билмаймиз, аммо Руҳнинг Ўзи ифода қилиб бўлмас оҳ-нола билан биз учун шафоат қиляпти. \v 27 Юракларни синайдиган Худо эса Руҳнинг фикрини билади, чунки Руҳ муқаддаслар учун Худонинг иродаси бўйича шафоат қиляпти.

1
08/28.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 28 Шуни биламизки, Худони севганларга, Унинг мурод-мақсади бўйича даъват қилинганларга ҳамма нарса биргаликда яхшиликка хизмат қилади. \v 29 Чунки Худо кимларни азалдан билган бўлса, ўшаларни Ўз Ўғлининг тасвирига ўхшаш бўлишларини олдиндан тайинлади, токи У кўп биродарларининг орасида тўнғичи бўлсин. \v 30 Шунингдек, Худо кимларни олдиндан тайинлаган бўлса, ўшаларни даъват қилди; кимларни даъват қилган бўлса, ўшаларни оқлади; кимларни оқлаган бўлса, ўшаларга шуҳрат берди.

1
08/31.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 31 Хўш, биз бунга нима деймиз? Агар Худо биз томонда бўлса, ким бизга қарши? \v 32 Худо Ўз Ўғлини аямай, лекин ҳаммамиз учун Уни фидо қилган бўлса, У билан бирга ҳамма нарсани ҳам бизга ато қилмайдими?

1
08/33.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 33 Ким Худонинг танланганларини айблар экан? Худо уларни оқлаяпти. \v 34 Ким маҳкум қилар экан? Масиҳ ўлган эди, аммо тирилди. У ҳам Худонинг ўнг томонида ўтирибди, У биз учун шафоат қиляпти.

Some files were not shown because too many files have changed in this diff Show More