uz_rev_text_reg/07/15.txt

1 line
763 B
Plaintext

\v 15 Шунинг учун улар энди Худонинг тахти олдида турадилар ва Унинг маъбадида туну кун Унга хизмат қиладилар. Тахтда Ўтирадиган эса чодирини уларнинг устида қуради. \v 16 Улар бошқа оч қолмайдилар, чанқамайдилар. Энди қуёш ёки бирон-бир жазирама уларни куйдирмайди. \v 17 Чунки тахт ўртасидаги Қўзи уларга чўпонлик қилиб, уларни тирик сув булоқларига олиб боради. Худо уларнинг кўзларидан барча кўз ёшларини артиб олади”.