1 line
868 B
Plaintext
1 line
868 B
Plaintext
\v 4 Учинчи фаришта ўз косасини дарёларга ва сув манбаларига тўкди – мана, қон бўлди. \v 5 Мен эса сув фариштасининг шундай сўзлаётганини эшитдим: “Ё, Раббий, Сен ҳақсан! Ё, ҳозир Бор, азалдан бор Бўлган, Сен муқаддассан! Чунки Сен шундай ҳукм қилдинг – \v 6 улар муқаддаслару пайғамбарларнинг қонини тўкканлари учун Сен уларга қон ичирдинг. Улар бунга лойиқдир”. \v 7 Шунда мен қурбонгоҳнинг гапираётганини эшитдим: “Ҳа, ё, Раббий Қодир Худо, Сенинг ҳукмларинг ҳаққоний ва ҳақдир!” |