uz_rev_text_reg/04/09.txt

1 line
836 B
Plaintext

\v 9 Жониворлар тахтда Ўтирган, абадулабад Яшайдиганга шон-шарафу ҳурмат ва миннатдорчилик изҳор қилганларида, \v 10 йигирма тўртта қария тахтга Ўтирганнинг олдида юз тубан йиқилар эдилар. Улар абадулабад Яшайдиганга сажда қилиб, ўз тожларини Унинг тахти қаршисига қўйиб, дер эдилар: \v 11 “Сен, ё, Раббий, шон-шарафу ҳурмат ва куч-қудратни қабул қилишга муносибсан. Чунки Сен ҳамма нарсани яратгансан, ҳамма нарса Сенинг иродангга кўра мавжуд ва яратилгандир”.