\v 1 У менга ҳаёт сувининг тоза дарёсини кўрсатди. У биллурдек шаффоф бўлиб, Худо ва Қўзининг тахтидан чиқиб келар эди. \v 2 Унинг кўчаси ўртасида ва дарёнинг икки томонида ўн икки марта ҳосил берадиган ҳаёт дарахти бор эди. У ҳар ой ўз мевасини берар эди. Дарахтнинг барглари халқларнинг шифоланиши учун эди.