\v 1 Мана, денгиздан чиқиб келаётган етти бошли, ўн шохли йиртқич ҳайвонни кўрдим. Унинг шохларида ўнта тож бор эди. Бошларида эса куфрона номлар ёзилган эди. \v 2 Мен кўрган йиртқич ҳайвон қоплонга ўхшар эди. Унинг оёқлари айиқнинг оёқларидек, унинг оғзи эса шернинг оғзидек эди. Аждар унга ўзининг қудрати, тахти ва буюк ҳокимиятни берди.