\v 13 Олтинчи фаришта карнай чалди, мана – Худонинг ҳузурида турган олтин қурбонгоҳнинг тўртта шохидан кўтарилган бир овозни эшитдим. \v 14 У карнайга эга бўлган олтинчи фариштага: “Буюк Фрот дарёси бўйида боғланган тўртта фариштани ечиб юборгин”,- деди. \v 15 Шунда одамларнинг учдан бир қисмини ўлдириш учун маълум соат, кун, ой ва йилга тайёрланган тўртта фаришта ечиб юборилди.