\v 9 Шундан сўнг мен бир қарадим – мана, турли миллату қабиладан, халқлару тиллардан бўлган, ҳеч ким санай олмаган кўп сонли одамлар тахт олдида ва Қўзи ҳузурида туришар эди. Улар оқ ридо кийиб, қўлларида палма шохлари тутиб, \v 10 баланд овоз билан: “Тахтда ўтирган бизнинг Худойимизга ва Қўзига нажот бўлсин!”- деб хитоб қилишар эди.