\v 3 Лекин осмонда ҳам, ерда ҳам, ер остида ҳам ҳеч ким бу китобни оча олмади ва унинг ичига қарай олмади. \v 4 Бу китобни очиб ўқиш ва унинг ичига қарашга лойиқ бирор кимса топилмаганидан мен кўп йиғладим. \v 5 Қариялардан бири менга: “Йиғлама! Мана, Яҳудо қабиласининг Шери, Довуднинг Илдизи ғолиб келди. У бу китобни очиб, унинг еттита муҳрини ечишга қодир”,- деди.