\v 4 Тахтнинг атрофида йигирма тўртта тахт бор эди. Мен тахтларда ўтирган йигирма тўртта қарияни кўрдим. Улар оқ кийимга бурканган, бошларида олтин тож бор эди. \v 5 Тахтдан чақмоқ, момақалдироқ ва овозлар чиқар эди. Тахтнинг олдида еттита оловли чироқ ёнар эди, булар аслида Худонинг еттита руҳидир.