\v 8 Смирнадаги Жамоатнинг фариштасига ёзгин: “Биринчи ва Охирги, ўлик Бўлган, энди эса Тирик шундай дейди: \v 9 Сенинг қайғуларинг ва қашшоқлигингни (аслида сен бойсан) биламан. Ўзларини яҳудий ҳисоблайдиган, аслида бундай бўлмаган, аксинча, шайтоннинг синагогаси бўлганларнинг ҳақоратларини ҳам биламан.