\v 3 Сен бардош бердинг ва сабр-тоқатга эгасан. Менинг номим ҳақи кўп меҳнат қилиб, толиқмадинг. \v 4 Лекин сенга қарши бир нарсам борки – сен илк муҳаббатингни тарк этдинг. \v 5 Энди, қаердан қулаганингни ёдга олиб, тавба қилгин ва илгариги ишларингни қилиб юргин. Акс ҳолда, тавба қилмасанг, Мен сенинг олдингга тезда келиб, сенинг чироғингни ўз жойидан қўзғатаман.