\v 1 Бу – Исо Масиҳнинг ваҳийсидир. Тез кунларда содир бўладиган нарсаларни Ўз қулларига кўрсатиш учун Худо буни Унга берди ва Ўз фариштаси орқали юбориб, Ўз қули Юҳаннога кўрсатди. \v 2 Юҳанно эса Худонинг сўзи, Исо Масиҳнинг гувоҳлиги ва кўрган нарсалари ҳақида гувоҳлик берди. \v 3 Бу башорат сўзларини ўқийдиган ва эшитадиган ҳамда унда ёзилганларига риоя қиладиган одам бахтлидир, чунки вақт яқин.