\v 11 Мен буюк оппоқ тахт ва тахтда Ўтирганни кўрдим. Унинг ҳузуридан еру осмон қочар эди, аммо уларга жой топилмади. \v 12 Мен Худонинг олдида турган каттаю кичик ўликларни кўрдим. Китоблар очилди. Ҳаёт китоби деган бошқа бир китоб ҳам очилди. Ўликлар эса ўз ишларига кўра китобларда ёзилгани бўйича ҳукм қилиндилар.