\v 7 Минг йил ўтганидан сўнг шайтон ўз зиндонидан озод қилинади. У ернинг тўрт бурчагида бўлган халқларни – Гог ҳамда Магогни – васвасага солиш ва уларни жангга тўплаш учун чиқади. Уларнинг сони денгиз қумидекдир. \v 8 Улар ер юзи кенглигига чиқиб, муқаддасларнинг қароргоҳи ва севимли шаҳарни ўраб олдилар.