\v 1 Шундан сўнг мен осмонда худди хитоб қилаётган кўплаб одамларнинг кучли бир овозини эшитдим: “Ҳаллелуйаҳ! Раббий бизнинг Худойимизга нажот, шуҳрат, шараф ва қудрат бўлсин! \v 2 Чунки Унинг ҳукмлари ҳаққоний ва ҳақдир! Зеро ўз зинокорлиги билан ерни булғаган буюк фоҳишани У ҳукм қилиб, Ўз хизматчиларининг қони қаримтасини унинг қўлидан талаб қилди”.