\v 11 Ер юзидаги савдогарлар у учун йиғлаб юборадилар ва фарёд урадилар, чунки уларнинг молларини энди ҳеч ким сотиб олмайди. \v 12 Олтин ва кумуш буюмлар, қимматбаҳо тошлар ва марварид, зиғирпоя матоси, қип-қизил, ипак ва қирмизи мато, ҳар хил хушбўй дарахт ва фил суягидан ясалган ҳар хил буюмлар, мисдан, темирдан, мармардан ва қимматбаҳо дарахтлардан ясалган ҳар хил буюмлар, \v 13 долчин ва хушбўй тутатқи, хушбўй мой ва атир, шароб ва мой, ун ва буғдой, қорамол ва қўйлар, от ва аравалар, одамларнинг танаси ва жонини энди ҳеч ким сотиб олмайди.