\v 1 Шундан сўнг, мен осмондан тушиб келаётган, буюк ҳокимиятга эга бўлган бошқа бир фариштани кўрдим. Ер юзи унинг шуҳратидан ёришди. \v 2 У баланд овоз билан сўзлаб, кучли ҳайқирди: “Вайрон бўлди! Буюк Бобил вайрон бўлди! У жинларнинг макони, ҳар қанақа нопок руҳнинг қароргоҳи, ҳар қандай нопок ва жирканч қушнинг қароргоҳи бўлди, \v 3 чунки у ўз зиносининг қизғин шаробини ҳамма халқларга ичирди. Ер юзидаги подшоҳлар у билан зино қилар эдилар. Ер юзидаги савдогарлар унинг буюк ҳашаматидан бойиб кетдилар”.