\v 17 Еттинчи фаришта ўз косасини ҳавога тўкди ва осмондаги маъбаддан, тахтдан: “Амалга ошди!”- деган баланд бир овоз эшитилди. \v 18 Шунда момақалдироқ, чақмоқ ҳамда шовқинлар содир бўлди, ва ер юзида инсон яшагандан бери бу қадар юз бермаган кучли зилзила бўлди. Шундай буюк зилзила, шундай кучли зилзила эди! \v 19 Буюк шаҳар уч қисмга бўлиниб кетди, мажусийларнинг шаҳарлари барбод бўлди. Буюк Бобил шаҳрига Худонинг қаҳр-ғазабининг шароби қадағи берилиш учун у ҳам Худонинг қаршисида ёдга олинди.