\v 12 Олтинчи фаришта ўз косасини буюк Фрот дарёсига тўкди. Шунда шарқдаги подшоҳларга йўл тайёр бўлиши учун ундаги сув қуриди. \v 13 Кейин мен аждарнинг, йиртқич ҳайвоннинг ва сохта пайғамбарнинг оғизларидан чиқаётган, бақаларга ўхшаш учта нопок руҳни кўрдим. \v 14 Булар – аломатлар яратадиган ёвуз руҳлардир. Улар бутун дунёдаги юртларнинг подшоҳлари олдига чиқади, токи Қодир Худонинг ўша буюк кунида бўладиган жангга уларни тўпласинлар.