\v 17 Бошқа бир фаришта осмондаги маъбаддан чиқди. Унинг ҳам ўткир ўроғи бор эди. \v 18 Олов устидан ҳокимиятга эга бўлган бошқа бир фаришта қурбонгоҳдан чиқиб келиб, ўткир ўроққа эга бўлганга баланд овоз билан: “Ўткир ўроғингни ишга сол ва ердаги узумнинг шингилларини кесгин, чунки унинг мевалари етилди”,- деб хитоб қилди.