\v 15 Унга йиртқич ҳайвоннинг тасвирига руҳ киритиш учун имкон берилди, токи йиртқич ҳайвоннинг тасвири шундай сўзлаб, ҳаракат қилсинки, тасвирга сажда қилмайдиган ҳар бир киши ўлдирилсин. \v 16 У шундай ҳам қиладики, ҳамманинг — катталару кичикларнинг, бойлару қашшоқларнинг, озодлару қулларнинг ўнг қўлига ёки пешанасига тамға қўйилади. \v 17 Шундай қилиб, йиртқич ҳайвоннинг тамғаси, ё унинг исми, ё унинг исмининг рақамига эга бўлганлардан бошқа ҳеч ким ҳеч нарса сотиб ола олмайди ҳам, сота олмайди ҳам.