\v 7 Осмонда уруш бўлди – Микаэл ва унинг фаришталари аждарга қарши жанг қилдилар. Аждар ва унинг фаришталари эса уларга қарши жанг қилдилар, \v 8 аммо дармонсиз бўлиб қолдилар ва уларга осмонда бошқа жой топилмади. \v 9 Шунда бутун дунёни алдаб йўлдан оздираётган, шайтон ва иблис, деб аталадиган улуғ аждар, қадимги илон ағдарилди. У ўз фаришталари билан бирга ерга ағдарилди.