\v 1 Мен Қўзининг еттита муҳрдан бирини ечганини кўрдим. Тўртта жонивордан бирининг гўёки момақалдироқ гулдурлашидек овоз билан: “Келгин”,- деганини эшитдим. \v 2 Мен бир қарадим – мана, оқ от чиқди, унинг устида камон ёйига эга чавандоз бор эди. Унга тож берилган эди. У ғалаба қозониш учун ғолибдек чиқди.