\v 11 Сўнгра мен бир қарадим – мана, тахт ва жониворлар ҳамда қарияларнинг атрофида кўплаб фаришталарнинг овозини эшитдим. Уларнинг сони ўн минглаб, минг минглаб эди. \v 12 Улар кучли овоз билан айтар эдилар: “Сўйилган Қўзи куч-қудрат, бойлик, донолик, қувват, шараф, шуҳрат ҳамда дуони қабул қилишга лойиқдир!”