\v 9 Мен – Исо Масиҳдаги азоб, салтанат ҳамда бардошга шерик бўлган биродарингиз Юҳанно – Худонинг сўзи ҳамда Исо Масиҳнинг гувоҳлиги учун Патмос номли оролда эдим. \v 10 Раббийнинг кунида мен Руҳда эдим, ортимда карнай садосига ўхшаш кучли овоз эшитдим. У дер эди: \v 11 “Кўраётганларингни китобга ёзиб, Асиядаги еттита Жамоатга – Эфес, Смирна, Пергам, Тиатир, Сардис, Филаделфия ва Лаодикияга юбор”.