\v 1 Раббий Мусо ва Аҳарўнга сўзлаб деди: \v 2 ”Левитлардан Қэҳат ўғилларини ― уларнинг авлодлари, уларнинг оилалари бўйича \v 3 ўттиз ёш ва ундан катталарни, эллик ёшгача бўлганларни Йиғин Чодиридаги ишларни қилиш учун хизматга яроқлиларининг ҳаммасини ҳисобла. \v 4 Қэҳат ўғилларининг Йиғин Чодиридаги хизматлари ― Муқаддаслар-Муқаддасини кўтариб юришдир.