1 line
813 B
Plaintext
1 line
813 B
Plaintext
\v 35 Маъбадда таълим беришни давом эттириб, Исо шундай савол берди: “Қандай қилиб уламолар: Масиҳ – Довуднинг Ўғли, деб айтадилар? \v 36 Зеро Довуднинг ўзи Муқаддас Руҳ билан деган: Раббий менинг Раббимга деди: Сенинг душманларингни оёқларингнинг супачаси қилгунимча, Менинг ўнг томонимда ўтириб тур. \v 37 Шундай қилиб, Довуднинг ўзи Уни Раббий, деб атамоқда. Унда қанақасига У Довуднинг ўғли бўлади?” Кўплаб халқ эса Исони иштиёқ билан тинглар эди. |