uz_mrk_text_reg/12/28.txt

1 line
935 B
Plaintext

\v 28 Уламолардан бири келиб, уларнинг баҳсларини эшитди ва Исо уларга яхши жавоб бераётганини кўриб, Ундан сўради: “Барча амрлардан энг биринчиси нима?” \v 29 Исо унга шундай жавоб берди: “Барча амрлардан энг биринчиси: Қулоқ тут, эй, Исроил! Бизнинг Раббий Худойимиз ягона Раббийдир. \v 30 Раббий Худойингни бутун юрагинг, бутун жонинг, бутун онгинг ва бутун қувватинг билан севгин. Мана шу биринчи амрдир! \v 31 Иккинчиси эса шунга ўхшашдир: Ўз яқинингни ўзингни севгандек севгин. Бу амрлардан бошқа буюкроғи йўқдир”.